//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Бир қатор насиҳатлар

Бир қатор насиҳатлар …
Қуйидаги ҳадис шарифларда айтилган насиҳатларга амал қилинг, кам бўлмайсиз: “Солиҳ бир кишида молу-мулкнинг бўлиши на қадар гўзалдир.“ “Нонни хурмат қилинг. Ким дастурхондаги нон ушоқларини териб еса, унинг гуноҳлари афв бўлади.” “Энг хайрлингиз, Қуръони каримни ўқиганингиз ва уни ўқишни ўргатганингиздир.” “Кимда шу уч нарса бўлмаса, у жаннатийдир: 1. Кибр. 2. Ҳасад. 3. Хиёнат.”

“Ё кўринганингдек бўл, ёки бўлганингдек кўрин!“ (Абу Бакир Қаттоний (раҳматуллоҳи алейҳ))

Ҳазрати Пайғамбаримизнинг уч вазифаси.

Саййид Абдулҳоким Арвасий* ҳазратлари марҳамат қиладиларки: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллом ҳазратларига уч турли вазифа юкланган эди.

1. Қуръони каримнинг ҳукмларини, яъни иймон этиладиган маълумотларни ва фикҳий ҳукмларни барчага таблиғ этиш. (қилиниши амр ёки тадқиқлангган ишлар фикҳий ҳукмлар дейилади).

2. Қуръони каримнинг маънавий ҳукмларини, яъни Оллоҳу таолонинг зотига ва сифатларига оид маърифатларни фақат умматидан даражаси юксак бўлганларининг қалбларига оқизиш. Бу вазифа, биринчи таблиғ вазифадан бир мунча фарқ қилади. Абу Ҳурайра ҳазратлари, “Расулуллоҳдан икки хил илм ўргандим. Улардан бирини сизларга билдирдим. Иккинчисини сўзласам, сиз мени ўлдирасиз,” каби марҳамат қиладилар (Бухорий, “Ҳадика” китобида келтирган).

3. Фикҳий ҳукмларни ваъаз, насиҳатлар билан етказиш мумкин бўлмаган мусулмонларга ҳам қабул қилдириш.

Расулуллоҳдан кейин келган тўрт халифа бу вазифаларни тўласинча бажардилар. Ҳазрати Ҳасан халифалиги замонида турли хил фитналар кўпайди. Аммо исломият қитъалараро тарқалди. Бироқ Расулуллоҳнинг нури ер юзидан узоқлашди. Саҳоба-и – киром ҳам озайди. Натижада, айтилган уч вазифани бир киши бажара олмайдиган ҳолга келиб қолди. Оқибатда, улар уч хил фарқли синфларга ажралиб кетди:

1) Иймонни ва фикҳий ҳукмларни билдириш вазифаси муждаҳид олимларга юкланди. [Ана шунинг оқибати ўлароқ тўрт соҳиҳ мазҳаблар ўртага чиқди.]

2) Қуръони каримнинг маънавий аҳкомига эриштиришни истаган мусулмонларни бу мақомга чиқариш вазифаси Аҳли-байтнинг 12 имоми ва тасаввуфнинг буюкларига юкланди. Масалан, Жунайд-и Боғдодий ва Сим-йи Сакотий ҳазратлари шулар жумласидандир. [Бунинг оқибатида тариқалар ҳам майдонга чиқди.]

3) Давлат бошқаруви каби ишлар эса, султонларга, ҳукуматларга қолди.

* Саййид Абдулҳоким Арвасий - Туркияда Абдулҳоким Афанди номи билан машҳур бўлган ислом олими. 1865 йилда Ван вилоятининг Бошқала шаҳрида туғилди. 1943 йилда Анқарада вафот этди.

Беш амр(буйруқ).

Оллоҳу таоло Яҳё алейҳиссаломга ваҳий юбориб, “Шу беш нарсани умматингга билдир“, дея марҳаматда бўлди. Пайғамбар эса, амрни ўрнига келтиришни бироз кечиктирди. Бу замон Исо алейҳиссалом Яҳё алейҳиссаломнинг олдига келиб, амрларни бажаришни унга хотирлатди. Исо алейҳиссалом, Яҳё алейҳиссаломга “Агар сен бу амрларни бажармасанг, мен бажарайин“, деди. У ҳам, “Йўқ, сен эмас, мен ўзим бажараман. Чунки сен менинг умматимни яхши билмайсан. Булар кишини тириклайин тупроққа кўмадилар“, дейди.

Ниҳоят Яҳё алейҳиссалом умматларини Масжиди Ақсога йиғади ва Оллоҳу таолодан амр бўлган буйруқларни уларга тушунтира бошлайди.

1. Оллоҳга ширк келтирманг! Яҳё алейҳиссалом буни мана шу ҳолга ўхшатади, масалан, бирор бой киши бозорга бориб қул сотиб олади ва унга, “бор ишла, пул топ ва топганингдан менга қарзингни тўла“, дейди. Қул ҳам бозорга чиқади ва ишлайди, пул ҳам топади. Аммо топган пулларини ўзини сотиб олиб, озод қилган бойга қарзини эмас, бошқа бирисига беради. Оқибатда олдинги қарзи ўзгаришсиз тураверади. Ширк ибодати, бошқа бировларнинг кўриши ва мақташи учун қилинган амалдир. Ундай ибодат ким учун қилинса, ўшанга берилади.

2. Рўза тутинглар! Рўза тутган киши қўлида миск халтаси олиб юрган кишига ўхшайди. Чунки рўза тутишган кишилар орасида ана ўшандай миск ҳиди анқиб туради.

3. Намоз ўқинглар! Намоз ўқиганда ҳамиша сажда жойига қаранглар! Диққатингизни бошқа нарсаларга олдирманг! Чунки мўмин намозга турганида Оллоҳу таоло уни кузатади. Шунинг учун намоз ўқиётган киши ўнгу сўлга қараса, Оллоҳу таолонинг никоҳидан маҳрум қолади.

4. Садақа беринг! Бу масалан, мана шунга ўхшайди: бирисини қатл этиладиган жойга келтирдилар, бироздан сўнгра унинг калласи кесилиши лозим. Бироқ ўша онда жабрдий-да жаллодларга қарата, чўнтагимга қаранг, унда жуда кўп олтинларим бор, уни силарга бераман, уларни олинглар-да, мени ўлдирманглар, дейди ва олтинларни чиқаради. Олтинларни кўришган жаллодлар, уларни олиб, жабрдийдани озод қиладилар. Мана шундай садақа, кишини бу дунёда ўлимдан, охиратда жаҳаннамдан қутқаради.

5. Оллоҳни жуда кўп зикр этинг! Масалан, бир якка мўминга кўп сонли душманлар ҳужум қилаётган эди, унинг улардан қутилиши жуда мушкул кўринаётганди. Бироқ, ўша онда орқасига бир қараса, унинг яқинида эшиги очиқ бир қалъа турган бўлади. Ўшанда у югуриб бориб қалъага киради ва эшикларни ёпиб олади. Натижада душманларнинг ҳужумидан қутилади. Ана шундай зикр, ўша қалъа каби кишини душмандан қўриқлайди. Қалъадан ташқаридаги душманлар эса, кишининг ўз шайтонлари ва нафсидир. Улардан қўриқланишнинг ягона давоси Оллоҳ дейишдир, яъни ибодатларни қилиб, Оллоҳу таолони зикр этиш-хотирлашдир.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) уч насиҳати.

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) тубандаги уч насиҳати ҳам кўп қимматлидир. Бир муборак зот, ўз замонасининг султонига  қуйидаги насиҳатларни сўзлайди. Пайғамбар ҳазратлари вафотига яқин қолган бир замонда Билоли Ҳабаший ҳазратларини ҳузурига чақириб, “Ё Билол, умматимга сўзлагинки, улар шу уч нарсани бажарсалар, уларнинг ҳар бир иши муваффақиятли бўлади”, дея марҳамат қиладилар.

Улар, 1. “Нима қилсалар, ҳаммасини Оллоҳ ризоси учун қилсинлар.” Ҳақиқати ҳам икки хил мақсад бордир. Иш бошлашдан мақсад, ё Оллоҳ ризосига эришиш ёки нафснинг, яъни одамларнинг ризосига эришишдан иборат бўлади. Одамларнинг ризоси учун танланган мақсадларни Оллоҳу таоло бандаларга қолдиради.  Оллоҳ ризоси учун танланганларини эса, Ўз ҳимоясига олади. Кимки Оллоҳ учун ҳаракат қилса, Оллоҳ ҳам унинг тарафида бўлади. Саййид Абдулқодир Гайлоний ҳазратларига, “Сиз бу қадар муборак бир зотсиз”, дебдилар. У ҳам “Буни қаердан биласиз?” – дея қарши савол берибдилар. Чунки сизни ҳамма яхши кўради, севиб, мақдайдилар, дейишибдилар. У вақт олим ҳазратлари, “Одамлар бизни яхши кўрсинлар деб биз мусулмон бўлмадик. Оллоҳ ёқтирсин учун мусулмонмиз. Бу одамларга ишониб бўлмайди. Улар бугун сизни ёқтирадилар, севадилар, эртага эса сўкадилар,” дея марҳамат қилибдилар.

2. “Бирлик ва баробарликда бўлсинлар.” Чунки жамоатда раҳмат, айрилиқда заҳмат, азоб бор. Бирликдан қувват, айриликдан фалокат пайдо бўлади. Бирлик ва баробарликни баданларнинг бирлиги ва баробарлиги ёки ҳамманинг бир жойда бўлиши каби тушунмаслик лозим. Масала, кўнгулларнинг, мақсадларнинг бирлигидадир. Мақсадлар бирлиги энг муҳимидир. Мақсадлар Оллоҳ ризосини қозонишга қаратилиши керак. Мақсадлари Оллоҳ ризосини қозонишни истаганларнинг доим юзлари оқдир, ёрдамчиси ҳам Ягона Ҳақдир.

3. “Асло тўғридан айрилмасинлар.” Оллоҳу таоло тўғри йўлда бўлганларнинг, тўғридан оғишмаганларнинг ёрдамчисидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари мусулмонни, “Қўлига ва тилига ишонадиган инсондир”, дея таъриф этадилар. Мусулмон, тўғри инсон деганидир. Унинг иши, амали, сўзи тўғри бўлиб, ҳамма нарсада дуруст, кўзи ва кўнгули тўқдир, унда сохталик йўқдир. Тўғрилик унинг аломати ва саломатидир.

Шу орада султан сўзга аралашиб, унга шундай савол беради: ”Мен ҳаммага яхшиликлар қаламан. Бироқ уларнинг баъзиларидан душманлик кўраяпман. Бунинг сабаби нимадир?”

Муборак зот давом этиб, Султоним, бу ҳолатни Пайғамбаримиз ҳазратлари, “Яхшилик қилаётганларингизда жуда диққатли бўлинглар! Улардан сизга зарарлар ҳам келиши мумкин,” деб марҳамат изоҳ этадилар, дейди.

Агар яхшилик қилинган киши фосиқ ёки дину иймонни танимайдиган бириси бўлса, ундан яхшиликка ёмонлик қайтиши мумкин. Бу ширинликларнинг шакар хасталигига таъсирига ўхшайди. Шунинг учун яхшилик қилинадиган кишиларга ҳам диққатли бўлиш лозимдир.

Бу муборак зот султонга насиҳат қилаётган вақтда унинг ўғли ҳам ёнида эди. Султон уларни йўлга кузатиб қўяди. Йўлда кетишаётганларида ўғил отаси муборак зотдан, “Ота, сиз султонга фақат диндан сўзладингиз, насиҳат эттингиз. Бироқ дунё ишларидан, сиёсатдан бир сўз айтмадингиз”, дея сўрайди. Ота эса, “Ўғлим, бизнинг динимиздан бошқа сармоямиз йўқ. Қозонда нима бўлса, чўмичга ўша чиқади. Биздан эса мана шулар чиқди,” дея марҳамат қиладилар.

Қуйидаги шеърни ҳам илова қилишни ибратли бўлар деб умид қиламиз.

 Муаллиф: Сафо Қўйинчи, (Туркия, Кония шаҳри.)

Кўнгулларга хушлик.

Инсонликга бир раҳбар,

Бўлди шонли Пайғамбар,

Усиз тўғри топилмас,

Асло маъсуд бўлинмас.

Ло илоҳа иллоллоҳ,

Муҳаммад Расулуллоҳ!

Ўтмишда, келажакда,

Тенгсиздир юксакликда,

Кўнгулларга сафо*дир,

Муҳаммад Мустафодир.

Ло илоҳа  иллоллоҳ,

Муҳаммад Расулуллоҳ!

Ҳақнинг азиз қулидир,

Ўзи, сўзи тўғридир,

Оламларнинг нуридир,

Йўли Қуръон йўлидир.

Ло илоҳа иллоллоҳ,

Муҳуаммад Расулуллоҳ!

Воситадир неъматга,

Василадир хизматга,

Шафқати ҳар умматга.

Ло илоҳа иллоллоҳ,

Муҳаммад Расулуллоҳ!

Сабаби ҳаётимиз,

Унингла мамотимиз,

Махшарда нажотимиз,

Омонатдир жонимиз.

Ло илоҳа иллоллоҳ,

Муҳаммад Расулуллоҳ!

Бош қўяйлик йўлига,

Ёлворайлик руҳига,

Ҳар борлиқ муҳтож унга,

Пайғамбарнинг нурига.

Ло илоҳа иллоллоҳ,

Муҳаммад Расулуллоҳ!

*сафо – софлик, порлоқлик, кўнгул хушлиги маъноларига келадиган сўз.

“Яхши кишининг қалбида яхши, ёмон кишининг қалбида ёмон тушунчалар айланади.” Ибни Ҳиббон(раҳматуллоҳи алайҳ).

Ибни Ҳиббон (раҳматуллоҳи алайҳ), асли исми Абу Хотим Муҳаммад бин Аҳмад Таммийдир. Шофий масҳабининг ҳадис имомидир. Самарқандда қозилик қилди. Сижистоннинг Буст районида таваллуд (йили маълум эмас)  ва 354-ҳижрий (м. 966) –да Самарқандда вафот этди.

Ота-она ҳақларидан баъзилари шулардир:

1. Уларни рози қилиш. 2. Уларга нисбат марҳаматли бўлиш. 3. Лозим бўлганида уларни даволатиш. 4. Ҳар доим уларга ҳурмат ва севги билдириш. 5. Улар хафа бўлганларида хафа бўлиш. 6. Улар билан бирга овқатланиш. 7. Уларни инжитишдан қўрқиш. 8. Нозларини кўтариш. 9. Улар учун ҳар доим дуода бўлиш. 10. Пул ва бошқа хил нарсалар бериш. 11. Зиёфатга таклиф қилиб туриш.12. Уларга қарши ҳатто “уф” ҳам демаслик. 13. Истаганларини дарҳол бажо келтириш. 14. Уларнинг ҳолу аҳволидан хабар олиб туришни канда қилмаслик. 15. Уйларини ва кийим-кечакларини тозалаб туриш. 16. Улар билан мулойим муомалада бўлиб, ширин сўзли бўлиш. 17. Ҳар доим кўнгулларини олиб туриш. 18. “Булар ўлса эди, қутулардик” каби сўзларга ҳеч ўрин бермаслик. 19. Улар вафот қилган бўлсалар, уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш. 20. Савобларини уларга ҳадя қилиш. 21. Уларнинг дўстларини ҳам зиёрат қилиб туриш ва кўнгуларини олиш …

Ҳадиси шарифда, “Кексаларни ҳурмат қилиш, Оллоҳу таолога  таъзимдандир,” дейилади. Демак, тарихни тўғри ўрганиш, ундан тўғри ибрат олиш, тарихимизга, кесаларимизни ҳурмат қилиш, ахлоқли, адабли бўлиш демакдир, яъни ана шу Оллоҳу таолога таъзимиздир. Оллоҳу таолога таъзим, биз-мусулмонлар ахлоқининг асосий аломатидир.

Ва ниҳоят тубандаги шеърни ҳам сиз азизлар диққатингизга ҳавола қиламиз ва бундан ҳам тегишли маъруфатлар оларсиз деган умидда қоламиз :

Аста-аста

Азроил бошинга келгани замон,

Ишламас оёқ ва қўл аста-аста.

Мавлом насиб этсин дин ила иймон,

Оқар кўзларингдан сел аста-аста.

Баланд учган кўнгул чарчар бир кун,

Ўлчав тарозиси қурилар бир кун,

Ҳамманинг қилгани сўралар бир кун,

Сўзларми, ё Раббий, тил аста-аста.

Нафсингга эргашдинг, тавба қилмадинг,

Топганингни единг, шукр қилмадинг,

Ниҳоят бу қора тупроққа келдинг,

Тортилар дунёдан қўл, аста-аста.

Мозоринг устига қўярлар тошни,

Бир ҳовуч тупроққа қўярсан бошни,

Ота ўғлин кўрмас, қардош қардошни,

Кетар, ортга қайтмас йўл, аста-аста.

Хуш ҳидли илиқ сувни қуярлар,

У нозли баданни, тамом юварлар,

Ўлганингдан қўни қўшни хабардор,

Кўмиб келар, ёру дўстлар, аста-аста.

Бу шеър Туркияда Ихлос вақфи тарафидан 2012 йил учун чиқарилган тақвимнинг 26-феврал саҳифасидан олинди. Унинг муаллифи кўрсатилмаган.

http://samarqanduz.com/

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (10.02.2015)
Просмотров: 950 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz