Эрта Баҳор. . . Илиқ ёмғир эзиб ёғмоқда. Акмал дарчадан кираётган ёмғир ҳидидан тўйиб-тўйиб нафас олди. Бу ҳид унинг ҳотираларини қўзғатиб юборди... Афсус билан эслади...
Эрта Баҳор...
- Синглим... Ҳой синглим. Бу ёқга келгин. Мени кўйлагимни тугмаси узилибди. Ўшани тақиб бергин. Ишга кеч қолаётгандим. Мен сен тикгунингча чой ичиб тураман.
Акмал синглиси Наргизага кўйлагини бериб ўзи ошхона томон кетди. Наргиза акаси учун ошхонада нонушта тайёрлаб қўйганди. Акмал нонушта қилиб бўлиб, хонасидан кўйлагини олди. Янги тақилган тугмани текшириб кўрди. Мустаҳкам. Хонадан туриб синглисига «раҳмат», - деб бақирди. Синглиси унга жавобан «Битта шокалад сизданда», - деб кулиб қўйди. Акмал кийиниб бўлиб, шошиб чиқиб кетди.
Оилада улар 3 киши эди. Акмал, Наргиза ва онаси. Акмал автобус хайдарди. Ишга эрта кетиб, кеч қайтарди. У ўз ишини ёқтирарди. Автобус ҳайдашни болалигидан ёқтирарди. Тўғри бу касбни орзу қилмаган бўлса ҳам, лекин ёқтирарди. Мактабни аъло баҳоларга ўқиб биттирган. Коллежда ҳам қизил диплом билан битирган. Ҳамда ўқув фанларидан ўтказилган олимпиадаларда Республика босқичада иккита фандан қатнашиб, иккаласидан 1 чи ўринни эгаллаганди. Бу дегани ҳоҳлаган олийгоҳига имтихонсиз ўқишга кириши мумкин дегани эди. Лекин Акмалнинг ўқишга шароити йўқ эди. Ёлғиз ўғил. Онасини бир ўзи ишлайди. Топгани еб ичишдан ортмайди. Кейин, кийим кечак деган нарсалар. . . Буларни ҳаммасига бир ўзи қийналарди. Кейин у тунги пайт ишлаб, кундузи уйга келиб дам оларди. Акмал "оилани ўзим тебратаман” деб ҳамма орзуларидан кечди. У ўзига ёқадиган ҳайдовчилик касбини эгалади. У эндигина 23 ёшга кирганди. 1 йилдан бери автобус ҳайдайди. Синглиси Наргиза ундан 5 ёш кичик. Бу йил коллежни битиради. Акмални яна бир орзуси синглисини олийгоҳларнинг бирида ўқитиш. "Ўзим ўқимаганимга яраша синглим ўқисин”, - дейди. Синглисига жуда меҳрибон. Ҳеч қачон хафа қилмаган. Нима сўраса йўқ демайди. Ўқишига нима керак бўлса, ҳамма шароитни қилиб беради. Синглисини жуда яхши кўради. Кимдир синглисини хафа қилиб қўйса, уни тазирини бермай қўймади. Маҳаллада деярли ҳеч ким Наргизага «гап отиш» учун руҳи бетламасди. Акмал ўзи уйланишидан олдин, синглисини узатади. У учун синглиснинг бахти муҳим. Афсуски синглиси учун кўп вақтини ажрата олмайди. Синглиси деярли ёлғиз ўсди. Акмал "иш-иш”, деб ҳаммасидан воз кечди. Акмал отасини деярли эслай олмайди. Онасидан сўраса "отанг ўлган” деган жавобни олади. Онаси, отасиз, ёлғиз ўзи болаларини ўстирди. Акмалнинг куни ўз иши, автобус ҳайдаш билан ўтади. Бир хил кун тартиби. Ёшлигидан онасига ёрдам бериш билан катта бўлди. Деярли ишламасдан ўтган кунини эслай олмайди. Шу сабабли ўртоқлари билан бундоқ чойхона ва кафелардаги зиёфатларда ўтира олмади ҳам. Энди оёққа туриб, коллеждаги курсдошлари, ишхонадаги ҳамкасблари билан улфатчилик қила бошлади. Унда ҳам ойда бир маротаба. Акмал олдин бундай ўтиришларда бўлмагани учун ўзини ноқулай сезарди. Ўтириш тонготаргача давом этарди. Маишат авжига чиқган пайт қизлар чақириларди. Зиёфат энди қизлар билан давом этарди. Қизларни етаклаб алоҳида хоналарни банд қилишлар бошлнарди. Акмалга бу ҳолат бегона эди. Бу ерда ўзини бегонадек ҳис қиларди. Олдин қизлар билан юрмаган, қўлини ҳам ушламаган бола эди. Қизларни фариштадек кўрарди. Кўчада болалар қизларга гап отса жахли чиқарди. Айтарди, "Ахир сенларни уйингда ҳам синглинг, ёки опанг бордир! Уларга бегоналар гапирса сенларга ёқадими?” - деб. Бу ерга келган қизларни кўриб, фикри ўзгарди. "У мени атрофимда яхши қизлар бўлган экан. Энди - энди қизларни оласини кўраётган эканман. Нега бу қизларни оиласи эркин қўйиб юборган экан? Буларни акаси, отаси йўқми? Назорат қилмайдими? Эҳҳҳ эсиз...” деб ўйларди. Шунақа ўтиришларни бир иктасидан кейин, ўрганиб ҳам қолди. Бундай қизлар у учун оддий ҳолдек бўлиб қолди. Ҳаттоки қизлар билан алоҳида хонага ҳам кирди. Албатта ўз ҳоҳиши билан эмас. Ҳамкасбларининг таклифига биноан қизлардан бири уни таклиф қилди. Ярим яланғоч қизга ким йўқ дерди? Акмал минг тарбияли бўлгани билан у ҳам йигит киши. Унда ҳам нафс бор, эхтирос бор. Қизни ноз карашмаларига бўйин эголмади. Қўл ушлашиб хонага кириб кетди... Хонадан чиқиши билан ҳамкасблари бақир-чақир қилишди: "Табриклаймиз! Эркак бўлдинг. Маладес!!! Яшавор эркак!” - деб уни мақташди. Бундай кайфу сафо Акмалга ҳам ҳуш ёқа бошлади. Ишдан чарчаб келиб маишат қилиш кимга ёқмасди. Мана бугун ҳам коллеждаги собиқ курсдошлари билан зиёфат бор. Тонготар зиёфат. Тушлик маҳал Акмал автобус ҳайдаб кетаётиб бир нарса эсига тушгандек сапчиб кетди: "Вай, Наргизага бугун келмайман, деб айтмабманку. Ҳавотир олмасин,” - деб синглисига телефон қилди. Лекин синглиси телефонини кўтармади. Онасига телефон қилди. Онаси ҳам жавоб бермади. "Онам бундай пайт уйғоқ бўлардиларку. Нега жавоб бермаяптилар, Наргиза ҳам”. - деб ҳаёл қилди. 15 дақиқлардан кейин Наргиза қайтиб телефон қилиб, эшитмай қолганини айтди. Шундан кейин Акмални кўнглидаги ғашлик тарқади. У синглисига бугун туғилган кун борлигини, уйга кеч келишини айтди. Шу билан кун кеч бўлди деганда, Акмални автобуси бузилиб қолди. Бу ўлганни устига тепгандек бўлди. Устахонага қайтиб келиб, автобусини тамирлатди. Автобус тамирдан чиқгунча ярим тун бўлиб қолди. Роса чарчади. Уйга қайтиб борди. Зиёфатга борадиган аҳволи қолмади. Уйи олдига келиши билан ҳамкасбларидан бири телефон қилиб, нега келмаётганини сўради. Акмал чарчаганини баҳона қилди. Ҳамкасби гапга уста бола эди. У Акмални келишга кўндирди. Ҳозирда Акмални нозик жойи бўлиб қолган "қизлар”ни ҳам келиб бўлишганини айтди. Акмални тезроқ келиши учун: "Ёш-ёшидан. Коллежни студенткалари. Биттаси сени кутиб ўтирибди. Сени роса мақтадим. Сен келганингда ҳайдовчиман демагин. Сени банк бошқарувчиси деб таништирдим” деб қўшиб қўйди. Акмал мийғида кулиб қўйди. Акмал эшикда қулфни кўриб ажабланди. Наргиза қаерга кетибди? Менимча онамга ёрдам бергани кетган бўлса керак. Мен онамга айтгандимку, Наргизани чақирманг деб. Барибир олиб кетибдилар,” - деб ўзига ўзи гапирди. Ва ниҳоят айтилган жойга етиб борди. Курсдошлари қарсак чалиб уни келишини кутиб олишди. Тўрдан жой бериб, олдига ароқдан қуйиб узатишди. Акмал чарчоқ босди қилиб ароқни битта кўтаришда ичиб юборди. Кетидан овқат беришди. Курсдошлари эндигина еб бўлишган экан. Акмал ҳам тезда еб бўлди. Хонада ярим яланғоч қизлар йигитларни тиззасига ўтириб олиб ниманидир гаплашиб ўтиришарди. Кейин телефон қилган курсдошига менга "аталгани” қани деб сўради. Курсдоши тиржайиб "ичкарида” деб ишора қилди. Акмал дадиллик учун яна ароқ ичиб олди. Ичкари хонага кирмоқчи эди курсдоши тўхтатди. "Ҳозир у банд, вақтли келмадинг! Сени кутиб туролмади. Ҳозир чиқиб қолади” деди. Акмал қизларга қараб ҳаёл суриб ўтирарди. У олдингидек ҳаёл сурмасди. Ҳозир ўзгарган.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi] Ароқ ичади. Чекади. Қизлар билан "юради”. Онасининг берган тарбиясини унутиб бўлди ҳисоби. Она тарбия берибдику, лекин иродасини тарбия қилишни унутибди. Шайтоний дўстлари уни йўлдан адаштиришди. Акмал чарчагани учунми, ёки ароқ таъсиридами, кўзи юмила бошлади. Кўзи ғира-шира кўрарди. Алоҳида хонанинг эшиги очилди. Ичкаридан бир курсдоши яланғоч қизни қучоқлаб чиқиб келди. Акмални уйқуси ўчди. Қизни юзини кўришга қизиқди... Кўрди. Кўрдию турган жойидан қайтиб ўтириб қолди. "Наргиза”, - деб охиста пичирлади. Ҳамма нарса кўзи олдидан тезда ўтди. Ичган ароғини кайфи ҳам тарқади. 5 сония ўтирган бўлса ҳам, бу у учун узоқ вақт эди. Нима бўлаётганини англашга ақлли ожизлик қила бошлади. Наргиза ҳам қотиб қолди. Нима қилишини билмай қолди. Акмални курсдоши ҳамон уни кўтариб турибди. У кулиб: "Мен бу билан 6 ойдан бери учрашиб юраман”, - деб ёнаётган ёғ устига бензин сепди. У бу қиз Акмални жонажон синглиси эканини қаёқдан билсин? Акмал чидай олмади. Стол устида турган пичоқни олиб курсдоши томон югурди. Наргиза тушиб, ердан кийимларини олиб, қочди. Акмал курсдошини кўкрагига пичоқни қайта-қайта тиқиб олди. "Сенми менинг синглимни иффатини бузадиган” - деди важоҳат билан. Ҳамма ёқ қон бўлиб кетди. Ҳеч ким нима бўлаётганини тушунмасди. Наргиза кетиб бўлганди. Ўртада эса кўзлари нафратга тўлган, усти боши қон бўлган Акмал қўлида пичоқ ушлаб турибди. Ерда эса курсдоши жон бермоқда. Пичоқ уни юрагига санчилганди. Ҳеч ким Акмалга яқин йўлашга ботинолмасди. Ҳамма қўрқаётганди. Акмал эшик томон юриб: "Мени синглим билан ҳам шундай иш қиласанларми?” деб оҳиста гапириб чиқиб кетди. Энди ҳамма нима бўлганини тушуниб етганди. Акмал усти боши қон аҳволда, қўлида қонли пичоқ билан ўзи билмаган томонга қараб кетиб борарди. Бошида турли ҳаёллар, турли ўйлар... Номусини ёқотган синглисидан ор қила бошлади. Маҳалласига қайтиб борса ҳамма уни устидан кулиб, ола қарайдигандек туюларди. "Шарманда бўлдим. Ҳаётим мазмуни бўлган синглим фоҳиша бўлиб етишибди. Наҳотки сезмадим,” - деб такрорларди. Шу заилда тонгга қадар юрди. Юриб-юриб ўз уйига келиб қолибди. Қўлида ҳамон пичоқ турибди. Уни ҳаёлига синглисини ўлдириш келди. Бу шармандаликдан, фоҳиша синглисидан уни мурдаси афзалроқ деди. Эшикда қулф йўқ, демак синглиси уйга келган. Уйга кирди. Уни онаси кутиб олди. Эндигина келган экан. Қўлидаги сумкасини қўймаган ҳам. Ўғлини аҳволини кўриб қўлидаги сумка ерга тушиб кетди. Акмал онасига қараб: "Она сиз мени усти бошимни кўриб ҳайрон қолиб қўрқиб кетдингиз-а? Ҳа, мен одам ўлдирдим. Ҳозир одам ўлдириб келяпман. Шунинг учун усти бошим шу аҳволда (Қўлидаги пичоқни ерга зарб билан уриб, санчиб қўйди). Она, агар сиз ҳозир ичимни ҳам кўрганингизда эди... қўлингиздаги сумка эмас, ўзингиз ерга тушиб кетардингиз. Мени кечиринг. Биз шарманда бўлдик (Бу пайт она ерга чўккалаб ўтириб қолганди). Онажон мени кечиринг. Сизга муносиб ўғил бўла олмадим. Оқ сутингизни оқлай олмадим. Мени кечиринг,” - деди. Она ҳамон бир нуқтага тиклиб ўтирарди. У нима бўлганини энди-енди англаб етаётганди. Унинг ўғли қотил бўлганди. Қўли қонга беланганди. Она нега бундай бўлганини тушунолмаётганди. Гапиришга мажоли ҳам етмади. Зўрға қалтираб "Нима учун?” дея олди ҳолос. Акмал эшикка суянган ҳолда: "Сиз иш-иш деб болаларингизни тўлиқ тарбиясини эсдан чиқардингиз. Сиз бизга иродани мустаҳкамлашни ўргатмадингиз. Нафс қули бўлиб, нима қилаётганимизни эсдан чиқардик. Мана оқибати. Наргизага эътибор қилмай қўйдингиз. У фоҳиша бўлиб кетибди. Мен уни ушлаб олдим. (Она тамом бўлди ҳисоб, юзидан ранги қочди.) Сиз мени кечиринг. Она, мен одам ўлдирдим. Мени энди қамашади. Яна бир бор берган оқ сутингизга рози бўлинг” деди. Шу пайт эшик тақиллаб, эшикдан Милитсия ходимлари кириб келишди. Акмални сўроқ қилиш учун, маҳкамага олиб кетишди. Ерда ўтириб, қотиб қолган онаизор ҳамон тикилиб ўтирарди. "Ўғлимни олиб кетманглар” - деб йиғлашга ҳам ҳоли қолмаганди. Қанча вақт ўтирди билмади. Сал ўзига келиб, ўрнидан турди. Уй ичкарсига тебрана тебрана кета бошлади. Она ичкарида қўлини томирини кесиб, ўлиб ётган қизи Наргизани мурдаси борлигини билмасди... Кутилмаган зарбага чидай олмади. Эшик остига йиқилди... фарзандларининг роҳатини кўраман деганди. Лекин у доғини кўрди. Шу аламлар бир бўлиб кўкрагида қаттиқ оғриқ бўлди. Қанча вақтдир эшик остида ётди. Турғазадиган ўғли энди йўқ. Оғзига сув томизадиган қизи йўқ. Онадаги алам ўти кўкрагида ёнди. Аллоҳдан қилган гуноҳлари учун кечирим сўради. У қилган хатоларини англаб етишга улгурмади. Жони узилди...
Акмал қамоқхона дарчасидан кираётган ёмғир томчиларини юзига тушишидан завқланарди. Юзидан ёмғирнинг оқиши онасининг юзларини силашидай туйиларди. Юзидаги ёмғир томчиларига кўз ёшлари ҳамроҳлик қила бошлади. Бўғзига бир нима тиқилди. Ўкириб йиғлаб юборди. Йиғлаб ерни урарди: "Неееегааааа? Нега ундай қилдинг. Аҳир жонажоним эндингку! Менинг беғуборим эдинку!!! Мен сенга ёмонлик қилмасдимку!!! Нега онамни ҳам олиб кетдинг? Мен йўлғиз қолдимку...
II
Бир қанча йилдан сўнг.
Кузнинг совуқ кунларининг бирида, кузни муздек ёмғирлари остида Акмал қўлида катта сумка билан йўлдан юриб кетаяпти. Уст боши жиққа ҳўл. Уйга кетяпти. Уйда уни кутиб оладиган ҳеч кими йўқ. На онаси, на синглиси. Ҳеч кими йўқ, ўзидан бўлак. Ёши 30 га етиб қолган. 7 йил умри бесамар кетди. Тўғри, ҳаётнинг қора томонини кўрди, лекин бу билан ҳеч нарсага эришолмайди. Топмади, фақат ёқотди. Ҳозир унинг ўртоқлари 2 ёки 3 боланинг отаси бўлса керак. Ўтган умридан афсусланмаяпти, фақат ёқотганидан афсусланаяпти. Онасини ҳар кун тушида кўрарди. Қорни оч бўлса, овқат бераётган, чанқаса, сув ичираётган, бетоб бўлса, бошини силаётган бўларди. Чўчиб уйғониб кетарди. Атрофи зим-зиё қоронғулик, хонадош махбуслар хуррак отиб ётган бўларди. Шу билан қайтиб ухламасди... Маҳалласига етиб келди. Таниш кўчалар, ерларда сув тўпланиб қолган, "ҳали ҳам асфалт қилинмапти”, - деб ўзига ўзи гапирди. Кўлмакни айланиб ўтди. Йўлида давом этди. Ёмғир ҳеч тинай демасди, қайтага баттар ёғарди. Уйини узоқдан кўрди. Лекин шошмади, чунки уни ким кутиб оларди? "Уйим 7 йил ичида қаровсиз қолиб, бир аҳвол бўлиб ётгандур”, - деб ўйлади. "Эшик қулф бўлса керак. Калити кимда экан? Қўшнимиз Бахтиёр акада бўлса керак, ҳар доимгидек», деб яна пичирлади. Уйининг эшигига яқинлашди. Қулф йўқ. Қизиқ, эшик очиқ. Ким бор экан. Ичкарига кирди. Ичкарида хонада бир аёл билан қизнинг шарпаси кўринди. "Наҳотки!” - деб юборди... "Наҳотки мени алдашган бўлса? Онам билан синглим тирик эканми? Нима сабабдан мени алдашди. 7 йил мен уларни ўлди деб юрдимми? Лекин, агар тирик бўлишса нега мендан хабар олишмади?” - деб хонага яқинлашди. Эшикни очишга қўлини олиб борди. Ўйлади: «Ҳозир ичкарида онам бор. Мени кўриб, ҳаяжонланиб кетадилар. Йиғлаб юборадилар» - деб. Эшикни очди. Йўқ. Ичкарида уни онаси ва синглиси йўқ экан. Бошқа, бегона аёл билан қиз ўтирибди. Ҳаммалари бир-бирларини кўриб шошиб қолишди. Аёл билан қиз қўрқиб кетди. Акмал ўзини, ўз уйида бегонадек ҳис қилди. "Булар ким экан?” - деган саволни ўзига берди. Жавоб тополмади. Кимсизлар деб сўради? Аёл: «Биз шу ерда яшаймиз», деб жавоб берди. Юзидан уни бу бегона, усти боши ҳўл, соқоллари ўсган кишидан қўрқаётганини сезиш мумкин эди. Акмал, ҳеч нима демай, ортига чиқиб кетди ва қўшниси Бахтиёр аканинг уйига чиқди. Эшикни тарқилатганди, Бахтиёр аканинг ўзи эшикни очди. Акмални кўриб, жилмайиб қўйди. Қучоқлашиб кўришишди. Кейин уйига таклиф қилди. Бахтиёр аканинг хотини чой ва нон олиб келиб қўйди. Бахтиёр ака гап бошлади: "Акмал. Сендан кейин онанг ва синглингнинг мурдасини уйдан топишди. Сени олиб кетишганидан кейин ҳол- аҳвол сўрагани қўшнилар киришганда кўриб қолишди. Ёрдам беришга кеч бўлган экан. Уларни ўзимизнинг қабристонга кўмдик. Уйингга 3 - 4 ой ўзимиз қараб турдик. Кейин бир аёл қизи билан ижарага уй қидириб юрган экан. Уйни кўрсатдик, тарихини айтдик. Маъқул тушди. Кейин ижарада пул тўлаб тура бошлашди. Ҳаммасини йиғиб келаяпман. 1 йил олдин ўша пуллардан озгинасига уйингни таъмирлатдим. Қолган ҳаммаси турибди. Жойлашиб олганингдан кейин бераман. Ҳоҳласанг ҳозир. Ижарадагилар яхши одамлар. Уйингда хона кўп. Ҳоҳласанг бирга яшайверасан. Ҳоҳласанг улар чиқиб кетишади. Уларга шундай деб айтганман. Фақат ўзлари экан. Қишлоқда укаси бор ҳолос. Бошқа ҳеч кими йўқ. Кўриб гаплашиб кўр”, деди. Акмал бир марта чуқур хўрсиниб қўйди. Бахтиёр аканинг хотини, яъни Гулнора опа косада Акмалга овқат олиб келди. Акмалнинг қорни оч эди. Овқатни еб олди. Бахтиёр ака Акмалга: "Ҳоҳласанг бугун бизникида қол, эрталаб уйинга чиқиб таништириб қўяман. Ёки ҳозир», - деди. Акмал: «Ҳозир чиқа қолайлик. Уст бошим ҳўл. Ювиниб ўзимни ўрнимда дам оламан. Уйимни, жойимни соғинганман. Шунча чидаб, бугун чидай олмасам керак» - деб жавоб қайтарди. Бахтиёр ака дастурхонга дуо қилганларидан кейин ўрниларидан туришди. Кейин Акмални уйига чиқишди. Кўча эшик ичкаридан ёпиқ экан. Тарқиллатишгандан кейин ичкаридан «Ким?» деган овоз эшитилди. Бахтиёр ака «Мен», - деб жавоб қайтардилар. Кейин аёл киши эшикни очди. Акмални кўриб, яна чўчиб кетди. Бахтиёр ака Акмални таништирди. Ичкарига киришди. Бахтиёр ака, аёл билан эшик ичкарисида гаплашиб қолди. Акмал сумкаларини ичкарига қўйди. Биринчи онасининг хонасига борди... Ўзгариб кетибди... Деярли онасини эслатадиган ҳеч нима қолмаган. Шкафни очиб, онасининг кийимларини қаради. Ҳаммаси жойида турган экан. Орасидан бир рўмолни олиб, ҳидлади. Онасининг ҳидини қумсаган экан. Тўйиб-тўйиб ҳидлади. Кўзларидан ёш томчилаб, рўмолни ҳўл қила бошлади. Кейин онасининг кўйлагни олиб қаттиқ бағрига босди. Ичида "Мени кечиринг онажон”, - деди. Рўмол ва кўйлакни жойига қўйиб, кўзларидаги ёшларни артиб, синглисининг хонасига юрди. У ерда синглисини ҳеч нарсасини кўрмади. Бу хонада ҳозир яшаётган қизнинг нарсалари бор эди ҳолос. Қайтиб чиқиб, ўзининг хонасига кирди. Ҳамма нарсаси ўшандек турибди. Бирор нарса жойидан қўзғатилмаган. Чуқур хўрсинди. Стулга ўтириб, чўнтагидан сигарета чиқариб лабига қистирди. Бошқа чўнтагидан гугурт олиб, сигаретани ёқди. Бир марта чуқур тортди. Кейин нимадир ҳаёлига келиб, сигаретани деразадан ташқарига отиб юборди. Шкафдан кийимларини, сочиқларини олиб, ювингани чиқиб кетди... 30 минутлардан кейин соқоллари олинган холатда чиқиб келди. Бахтиёр ака бу пайтда она ва қиз билан ичкарида гаплашиб ўтиришганди. Уни келганини кўриб, ўтиришини таклиф қилди. Акмал, аёлга қаради. 40-45 ёшлар атрофидаги аёл. Қизга ҳам бир қараб қўйди. У 20-22 ёшлар атрофида. Акмалга улар онаси билан синглисини эслатиб юборишди. Жим ўтиришибди.
Бахтиёр ака гап бошлади:
- Акмал, мана мен Ҳафизахон билан гаплашдим. (аёлга қараб қўйди). Мана уларни қизлари, Лайлохон. Ҳоҳласанг чиқиб кетишади. Бошқа ижарага уй топиб. Ўзим қарашиб юбораман. Ҳоҳласанг қолаверишади. Энди бу сенга боғлиқ бўлган нарса.
- Бахтиёр ака, ҳозир бир нарса дея олмайман. Ҳозирча яшаб тураверишсин. Ўзимга келиб олишим керак.
- Ҳўп. Бир нарса керак бўлса, тортинмай ёнимга чиқавергин.
- Ҳўп. Раҳмат сизга.
Ҳафизахон опа, Бахтиёр акани кузатгани чиқиб кетди. Акмал хонасига кириб кетди. Ҳовлидан Бахтиёр аканинг аёлга айтаётган гапини эшитиб қолди:
"Ҳафизахон, сиз ҳеч нарсадан қўрқманг. У одам ўлдириб, қамалган бўлса ҳам, ўзи ёмон боламас. Сабабини айтганманку. Ҳеч ҳам қўрқманг. Ўз ўғлингиздек муомала қилаверинг”. Акмал мийғида қисқа қилиб, кулиб қўйди...
Эртаси куни, Акмал қайтиб келгани сабаби билан кичик йиғин қилишди. Маҳалладан одамлар келиб, Акмал билан қуюқ кўришиб кетишди. Акмални танишлари, синфдошлари, курсдошлари ҳам келишди. Ҳафизахон опа, мезбонликни жойида қилиб қўйди. Акмал ҳамма билан ҳол-аҳвол сўрашиб чиқди.
Кеч тушиши билан ҳеч ким қолмади, ҳамма тарқалди. Акмал ўз хонасига кириб, ҳаёл уммонига ғарқ бўлди. У шу уйдаги аввалги хотираларини эсларди. Ҳовлида юрган онаси... Ошхонада овқат тайёралаётган синглиси... Синглисини эслаб, унга бўлган ўша пайтдаги нафрати эсига тушиб кетди. Ташқарига чиқиб, кун совуқ бўлишига қарамай, ҳовлидаги сув жўмрагидан сув ёқиб, бошини тагига тиқиб, узоқ вақт ушлаб турди. Кейин бошини кўтарди. Бақирмоқчи бўлдику, лекин кеч тушганлиги сабабли бу фикридан қайтди. Кейин хонасига қайтиб, бошини қуритди. Устидаги ҳўл бўлган кийимларини алмаштирди. Ётиб ухлади.
5 ойдан сўнг...
Эрта Баҳор... "Лайло, Лайлохон бу ёққа қарагин. Мени кўйлагим осиб қўйилган жойида йўқ. Кўрмадингми?”, - деди Акмал ошхонада нонушта тайёрлаётган Лайлога. Лайло унга жавобан: "Дазмолни ёнига қўйгандим. Кеча қарасам, ёқаси кир бўлган экан. Ювиб, эрталаб дазмоллаб қўйдим”, - деди. Ҳафиза опа, Акмал ва Лайло, биргаликда ўтириб эрталабки нонуштани қилишди. Сўнг Акмал ва Ҳафиза опа ишига кетишди. Акмал аввалгидек, яна ҳайдовчилигига қайтди. Ҳар ҳолда ўзи биладиган иши. Кейин дўстлари билан бўладиган зиёфатларга ҳам бормай қўйди. Борса ҳам, 15 дақиқадан кейин кетарди. Ичкилик ва бошқа зарарли одатларни ҳаммасини ташлади. У бутунлай ўзгарди. Уни ҳеч ким олдинги Акмал демасди. Ҳафиза опа эса мактабда ўқитувчилик қиларди. Бир нечта фандан дарс берарди. Жуда ақлли аёл. Лайло эса, 22 ёшда экан. У олийгоҳда ўқийди. Ҳафиза опа, қизини ҳам ўзига ўхшаб, ўқитувчи қилмоқчи. Шу йилми, келаси йилми ўқишни битиради. Акмал ўз оиласини яна топганди. Топгандек эди! Кейин ҳар ой, уй тўловини ҳам олмай қўйган. Кечки пайт Бахтиёр ака Акмални уйларига чақиртирдилар.
Мана Акмал, ёшинг ҳам 30 дан ошиб қолди. Сен тенгиларда ҳозир 3-4 тадан бола бор. Шунга сени уйлантирмоқчимиз.
- Бахтиёр ака. Раҳмат, лекин...
- Лекинингни қўй. Биз бош-қош бўлиб уйлантирмасак, сени ким уйлатиради? Ҳеч қандай эътирозинг қабул қилинмайди.
- Лекин ким менга қизини бераркин? Ахир...
- Нима ахир, сендан баттарларга қизини беришаяптику! Сен яхши боласан. Қиз бор. Ҳаммаси ҳал қилинган. Фақат сен рози бўлсанг бўлди.
- Ким?
- Лайло. Ҳафизахонни қизи. Лайлохон.
- Ахир мен уни синглимдек кўраманку.
- Акмал, болам. Бу таклифимни аввал Ҳафизахонга айтдим. Қизим билан гаплашиб кўраман дедилар. Кейин қизлари рози эканлигини айтдилар. Лайло яхши қиз.
- Лекин у мендан жуда ёш. Кейин мен унга муносиб эмасман.
- Муносибсан. Биз сенларни бир-биринга муносиб кўраяпмиз.
- Нега улардан сўрашдан аввал, мендан сўрамадингиз?
- Сен осон кўнсанг керак деб ўйлагандим.
- Эҳҳ, Бахтиёр ака. Қачон айтгандингиз уларга?
- 1 ҳафтача бўлиб қолди. Сени ҳеч ушлай олмадим. Шунга бугун кеч бўлса ҳм, чақириб чиқдим.
- Ўзим ҳам айтдим, нега улар ўзгариброқ қолишди деб. Мен уларни кўзига энди қандай қилибқарайман?
- Ҳеч нарса бўлмагандек. 1 ҳафта қандай юрган бўлсанг, мана шундай юравер. 2 ҳафтадан кейин тўй.
2 ҳафтадан сўнг тўй бўлиб ўтди. Жуда катта бўлмаса ҳам, кичикроқ қилиб тўй қилинди. Ҳафиза опанинг қариндошлари келди, бу ёқдан қўни қўшинлар, Акмалнинг дўстлари... Тўй ўтди. Акмал ва Лайло бир-бирига мос, аҳил оила бўлиб яшай бошлашди... Ҳафиза опа ҳам ҳурсанд эди. Ҳаммаси кўнгилдагидек...
1 йил деганда Лайло қиз фарзандли бўлди. Қувончлар чексиз. Акмал, қизига ҳаёли, иффатли, бокира, беғубор, маъсума, чиройли, гўзал бўлсин деб «Азро» деб исм қўйди. Арабча исм экан. Рости ҳам қизалоқ чиройли эди...
Бир қанча вақт ўтди. Лайло қизи Азрони навбатдаги шифокор кўригига олиб борди. Шифокор қизалоқни яхшилаб текшириб, уни бошқа шифохонага яна қайта текшириш учун юборди. Жавоби тайёр бўлди. Бола туғма генетик касал. Ўсишдан ва ривожланишдан орқада қолаётган экан. Суяклари ҳам нимжон... Бу Лайло ва Акмал учун оғир зарба бўлди. Даволашни эса... даволаб бўлмайди. Қиз ёши катта бўлгани билан, ўзида унча ўзгаришлар бўлмади. 3 йилдан кейин, яна фарзанд кўришди. Бу бола соғлом туғилди. Азро ўрнидан тура олмасди. Ўзига ҳам хизмат кўрсата олмасди. Овқатланиши ва бошқа ишларга ҳам кимдир ёрдам бериши керак эди. Кўп эътибор Азрога қаратилар эди... Унинг тили анча олдин чиқган. Бир ширин гапирарди. Азрони ҳар 3 ойда текширтириб туриш керак. Акмал ва Лайло уни шифокор қабулига олиб боришди.Уларни доимги, ёши 65 ларга бориб қолган бир кекса шифокор аёл қабул қилди. Болани кўрди. Қоғозга нимадирлар ёзди.
Лайлога ва унинг қўлидаги чақалоққа қаради. Сўнг Акмални ташқарига бирга чиқишини таклиф қилди. Лайло чақалоқ ва Азро билан шу хонада қолди. Шифокор аёл Акмалга гап бошлади:
- Акмал, болам. Қизингни кўрдим. Ўзгаришлар йўқ. Сенга маслаҳатим бор.
- Қандай маслаҳат?
- Энди кўнасанми, йўқми бу сенинг ҳоҳшинг. Менинг вазифам, сенга бу гапларни айтиш. Сени ўйлаб...
- Айтаверинг.
- Қизингга қарашга қийналмаяпсизларми?
- Йўқ. Қийналмаяпмиз. Аёлим қараяпти. Қийналяпман демади. Ўзим ҳам қарашиб тураман. Қайнонам ҳам қарайдилар.
- Аёлингга ҳеч эътибор бердингми? Аввалгидан анча ўзгарган. Ранги сал оқаргандек. Чарчаган. Лекин юзага чиқармаяпти.
- Йўқ, у ҳар доимгидек.
- Сен яхшилаб қараб кўр. Кўзларига қарагин. Ичига ботиб кетган.
- Уни яхшиланиши учун нима қилишим керак?
- Азрони махсус болалар уйига топшир. У ерда уйингдагидан яхши қарашади.
- Йўқ, йўқ, ҳеч қачон. Бундай қила олмайман.
- У ерда парвариш яхши. Докторлар назорати остида бўлади.Махсус энагалар қарайди.
- Бундай қила олмайман. Боламдан воз кеча олмайман.
- Сенга воз кечгин демаяпман. Ҳоҳлаган пайтинг бориб кўраверасан. Аёлингга ачинмайсанми?
- Ачинаман. Ўзим унга ёрдамлашаман. Ўзим қарайман. Ҳамма эътиборимни унга қаратаман.
- Кичик боланггачи? Унга ким эътибор қаратади?
- Унга ҳам.
- Улгурармикансан?
- Эплайман.
- Яна фарзандли бўласизларми?
- Ҳа, насиб қилса.
- Унга ким қарайди?
- Ўзимиз қараймиз.
- Эътиборинг, вақтинг етармикан?
- Етади.
- Ишламайсанми?
- Ишлайман!
- Мен сенга тажриабамдан келиб чиқиб айтаман. Кейин ҳулоса ўзингдан. Мана ҳозир қараяпсан. Ёши катта бўлганда ҳам қарайсизлар. Кейин бошқа фарзандларингиз ҳам катта бўла бошлайди. Сизлар ҳамма эътиборингизни Азрога берасизлар. Улар чеккада катта бўлади. Сал қўлидан иш келгандан кейин, улар Азрога қарашади. Ҳар бир жойда унга қарашади. Болада улар, кўнглига тегади. Қара деб, ниқтайверган сизларни ҳам, Азрони ҳам ёмон кўриб қолишади. Меҳрсиз ўсишади. Кейин улардан сен меҳр кутмагин. Мени гапларим шу... Болалар кўпроқ меҳрга муҳтож...
- Ҳм. Ҳўп, ўйлаб кўраман. Раҳмат сизга. Акмал 1 ҳафта бу ҳақида ўйлаб юрди. Лайлога қаради. Рости ҳам анча сўлиб бораяпти. Кейин Ҳафиза опага бу ҳақида айтди.
Тушунтирди. Улардан Лайлога айтишларини сўради. Кечаси Лайло, Акмалга:
- Мен норозиман. Ҳеч қачон Азрони ногирон болалар уйига бермайман. Менинг соғлиғим яхши. Болани бермайман.
- Лайло, менга ҳам бу қарорга келиш осон бўлмади. Болаларни ўйлаб шу қарорга келдим.
- Кўчада одамлардан уялмайсизми? Боласини боқа олмай, болалар уйига топширибди дейишидан уялмайсизми!?
- Уяламан. Лекин сенам мени тушунишга харакат қилгин.
- Мен ҳач нарсани тушунмайман. Болага ўзим қарайман, агар сизга оғирлик қилаётган бўлса!
- Мен сени ўйлаяпман.
- Мени ўйламанг!
Шундай қилиб, Азрога ўзлари қарайдиган бўлишди. Болага қараш ҳам осон эмасди. Кўп парвариш талаб қиларди. Акмал тунлари билан қарарди, Лайло кундузи. Акмал ишида яхши ишлай олмади. Автобусни уриб олишига оз қолди. Кейин Лайло тундаям ўзи қарайдиган бўлди. Бу ёқда уй ишлари... 6 ойга бориб, Лайло йиқилди. Касалхонага олиб бориб, 10 кун даво курси олди. У пайтгача болаларга энага ёллашди. Чиқганидан кейин Ҳафиза опа, Азрони Болалар уйига олиб боришга кўндирдилар. Лайло, аввал у ердаги шароит билан танишиб келди. Кейин рози бўлди. Тўғрисиям, у ердаги шароит, ўзларининг уйларидан ҳам яхши эди. Азрони Болалар уйига топширишди. Кетишаётганда Азро, ширингина чучук тили билан: "Илтимос, мени ташлаб кетманглар, мен сизларни яхши кўраман-ку. Мен сизларсиз яшай олмайман. Ойижон, адажон. Мени олиб кетинглар. Мен ўзим...”, - деди. У мен ўзим ҳали юраман демоқчи бўлганди. Лекин юра олмаслигини, биларди. Қўллари ҳам кичик, кейин қийшиқ ўсаётганди. Лайло ва Акмал кўзларига ёш олиб, йиғлаб кетишди. Орқаларига, орқаларидан «Олиб кетинг», деб илтижо қилаётган Азрога қараб қолишди... Кечаси билан икковлари ҳам ухлай олишмади. Азрони роса эслашди. Соғинишди. Негадир қилган ишларини хато деб ўйлашарди. «Эртагаёқ қайтариб олиб келамиз», - деб бир-бирларига сўз беришди. Юрагининг бир парчаси, чиройлиси, беғуборини узоқларга ташлаб келишдида. Эрталаб Акмал ўзи "Болалар уйига” борди. "Азрони олиб кетаман”, - деди. Лекин... Азро айрилиққа чидай олмай... кечаси билан отаси ва онасини сўраб... кўзларидан ёш дарёдек оқиб... Шифокорлар уни сақлаб қола олишмабди. Акмал келишидан 10 дақиқа олдин жони узилибди... Шифокорлар энди уларга хабар бермоқчи бўлиб туришган экан... Акмал бу хабарни эшитиб, қотиб қолди. У тинмай: "Азро, Азро қизим, кечир мени. Кечир Азро қизим. Азро”, - деб пичирларди ва "Азрооооо”, - деб бақириб юборди. Шифокорлар унга тинчлантирувчи дори беришди. Кейингина Азрони ёнига киришга руҳсат беришди. Акмал йўлакдан чайқала-чайқала кеча ўз қўллари билан Азрони ётқизиб келган хонага борди. Азрони караватига яқинлашиб, унинг устига ёпилган оқ матони олиб ташлади. Азрони мурдаси бир бурдагини бўлиб қолганди... Акмал ўзидан ўзи нафратланиб кетди. Кўзлариданги ёшни тия олмади. Лайлога қўнғироқ қилиб, Азро энди йўқлиги зўрға айтди. Ундан ҳам кечирим сўради. Озгина Азрога қараб туриб, уни бағрига маҳкам босди. "Кечир, Кечир мени, Беғуборим. Кечир!” - деди. Нимадир эсига тушиб, хонадан ўқдек отилиб чиқиб кетди. Кўчадан такси тўхтатиб, Азрони "Болалар уйига” олиб боришга кўндирган шифокор аёлнинг ёнига борди. Бугун унинг иш куни эмас экан. Ўша ердан унинг манзилини олиб, уйига бормоқчи бўлди... Манзилни олди ва борди. Эшикнинг ёнига етганда, эшикни очишга иккиланди. Унга нима дейди? У буни мажбурламадику? "Ҳоҳласанг” деганди. Унда нима айб? Ўз тажрибасидан айтди. Шундай бўлишини билмаганку. Акмал шулар ҳақида ўйлади. Лекин ичидаги нафрати бир томонда уни шифокорни айблашни бошлаётганди. Эшикни тақиллатмоқчи эди, эшик очилиб, бир йигит чиқди ва ичкарига қараб бақирди: "Нима менинг умрим шу ногиронга қараб ўтиб кетиши керакми? Чарчадим. Доим бир гапни қайтаверасизлар. «Аканга қара, аканга қара». Ёшлигим қандай ўтганини эслай олмайман. Эсимни таниганимдан бери, акамнинг тагини алмаштираман. Кўчада ўртоқларим гапиравериб, бездириб юборган. Мана шу ногиронни деб, севган қизим ҳам мендан воз кечди. «Куним акангизга қараш билан ўтадими?», - деб. Сиз мени тушунмаяпсиз ойи. Менинг ҳам ўзимга яраша орзу ҳавасларим бор. Қизларингизни узатиб юбордингиз. Қараб туришса бўларди. Акам эрта-индин ўларди. Ўзингиз айтгандингизку, бундай касаллар узоққа бормайди, - деб”. Акмал бу гапларни эшитиб, оғзи очилиб қолди. Ичкаридан бошқа дудуқланган секин айтилаётган овоз келди: "Оннаммиззггааа ббаққиррммаа. Нноддонн. Ккўззиннг ккўр ббўллаадди”. Акмал ичкарига эшикдан қаради. Ҳовлида караватда бир киши ётарди. Соқоллари ўсган. Жуссаси озғин. Гапираётганда бошини кўтариб, қалтираб кетарди. Шифокор аёл Акмални кўриб, унинг ёнига чиқди. Ўзининг ҳам шундай ўғли борлигидан уялгандек, ерга қараб қўйди. Кейин Акмалга: "Менга ҳам айтишганди «Болалар уйига топширгин», - деб. Лекин, бундай қила олмагандим. Мана кўриб турибсан. Сенга ўзимнинг ҳаётимни мисол қилиб айтгандим. Бошқаларда ҳам кузатганман...”- деди. Акмал ҳеч сўз айтмай унинг ёнидан кетди. У нима ўйлашни ҳам, нима қилишни ҳам билмай қолганди. Бармоғини қайси жойига теккизса ҳам оғрирди. Болалар уйига бориб, Азронинг мурдасини олиб кетиб, дафн қилишди. Ҳамма қабр ёнидан кетди. Фақат Акмал қолди. Узоқ вақт дўппайиб турган Азронинг кичкинагина қабрига тикилиб ўтирди. Кейин қабрни қучоқлаб йиғлади: "Майли эди, қолган болаларим бемеҳр бўлса ҳам, майли улар мени ёқтирмаса ҳам, сен тирик бўлсанг бўлди эди. Азро, кечир нодон отангни. Сенинг қалбингни ўйламай узоқларга ташлаб келганим учун мени кечир, қизим. Нега ташлаб кетдинг? Беғуборим эдингку! Сени қайтиб олиб кетмоқчи эдимку! Нега кутмадинг? Беғуборим... Мени кечир, бебурд отангни кечир. Сени увол қилдим! Нега биздан бутунлай кетдинг? Беғуборим эдингку! Азро...”. Акмални гўрков келиб, қабрни устидан олиб кетди...
Ҳаёт эса давом этади...
Муаллиф: Ғиёсиддин Ғаффоров
|