//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Баъзи “ЖЎралар” таърифида
 
Мансабинг борида хоки пойингни,
Кўзларига суртар баъзи "жўралар”.
Шамга ўзин урган парвоналардек,
Атрофинг айланиб, минг бир ўралар.
 
Бирор иши тушса то битиргунча,
қўйиб берсанг, ҳатто, итинг сизлайди.
Амалдан тушгач, гар дуч келиб қолсанг,
Сенга кўринмаслик йўлин излайди.
 
Ахир бу дунёда нафақат мансаб,
Инсоннинг ўзи ҳам абад қолмагай.
Ҳаётнинг шу оддий ҳақиқатини,
Наҳотки, бу нокас ёдга олмагай.
 
Мансаб, амал билан инсон қадрини,
Ўлчашлик мунофиқ зотларгадир хос.
Гарчанд тупроқ ичра ётгани билан,
қадрини йўқотмас ҳеч қачон олмос.
 
Ким айтинг, баҳога молу мансабин,
қачон олиб кетмиш, қайси замонда?
Шу боис, азизим, гина на ҳожат,
Ҳар ким ўз кунига бўлсин омонда.
Абдураҳмон қОДИР,
Булунғур тумани
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (26.08.2015)
Просмотров: 742 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz