БАЛЛИ, БЕРДИЁР АКА!
БАЛЛИ,"ЖАНУБ ЖАРЧИЛАРИ"!
Бердиёр Жумаев Ўзбекистонлик кучли журналистлардан бири.Бир неча йил муқаддам Қозоғистонга келиб ижод қила бошлади.Аввал "Жанубий Қозоғистон" газетасида ишласа, кейинчалик янги газеталардан бири бўлган "Жануб жарчилари"га раҳбарлик қила бошлади.
Бердиёр Жумаев деганда кўз ўнгимизда ҳалол, камтарин, айни пайтда ўз ўрни ва қадрини биладиган, мағрур ва маънавиятли, вақт билан ҳисоблашмай ишлайдиган, фаолиятга виждонан, юксак профессионал талаб даражасида, масъулият ҳисси билан ёндашадиган, ҳамиша изланишдаги, тиниб-тинчимас, майда гап-сўзлардан, мижғов суҳбат ва давралардан йироқ ҳамкасбимиз қиёфаси гавдаланади. Ана шу фазилатлари билан уни жуда кўпчилик ҳамкасбларимизга ибрат қилиб кўрсатса, арзийди. Бир сўз билан айтганда, касбига садоқат ва фидойилик, ҳамиша ижод дарди билан яшаш, унинг тақдири, умр мазмунига айланиб кетган.
Биз "Жануб жарчиларининг бош муҳаррири вазифасида ҳам фаол ишлаётган устоз журналист, ғолиб ҳамкасбимиз Бердиёр Жумаевни нуфузли таваллуд куни билан муборакбод этган ҳолда унинг келгуси ижодий изланишларида муваффақият, мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-тотувлик тилаймиз.
|