//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Бахтни қандай сотиб олиш мумкин?

Бахтни қандай сотиб олиш мумкин?

Карьера 5-05-2015

Инсон борки, бахтли бўлишни истайди, умри давомида унга интилади. Ҳаётимизни қувончга тўлдириш учун турли, чиройли буюмлар харид қиламиз, улар эскиради, яна янги ҳис-туйғуларга ошиқамиз ва яна янги нарсалар ҳаридини амалга оширамиз. Баъзиларимиз эса бахтни қизиқ машғулотлар, дўстлар билан учрашувлар, саёҳатларда, деб биламиз. Нима деб ўйлайсиз, бу фикрлар, одатлардан қай бири тўғри? Мақолада мана шу ҳақида сўз боради. Диққат билан мутолаада давом этамиз.

Тадқиқотчилар бахтни сотиб олиш мумкин, деган фикрга келдилар. Муҳими харидни тўғри аниқлаб олишдан иборат.

Пул инсонни бахтли қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги баҳслар доимо мавжуд бўлган. Бу масалага бағишланган тадқиқотлар ягона бир жавобни бера олмаган. 70-йиллардагина иқтисодчи Ричард Истерлин парадоксни аниқлади: пул бахтли бўлишга ёрдам беради, бироқ муайян пайтга қадар. Сизга керакли барча нарса етарли бўлиши биланоқ, даромад қанчалик катта бўлмасин, пулдан олинадиган қониқиш камаяди.

Корнел университети тадқиқотчилари бахтни сотиб олиш мумкинмикан, деган саволга жавол олиш учун тадқиқиқот ўтказдилар. Аниқланишича, ишлаб топилган даромад ҳажми қалбингиздаги бахт ҳиссига таъсир кўрсата олмас экан. Пулнинг ўзи эмас, тўғри харид қилинган нарсалар қувонч келтирар экан.

Бахт – инсонда ўз турмуш шароити, ҳаётининг яхлитлиги ва онг ёрдамида яратилаётганлиги, инсоний вазифаларини амалга ошириш натижасида пайдо бўладиган ички қониқиш ҳиссидир. 

Мақтанишингиз мумкин бўлган миллиардли ҳисобга эга бўлсангиз ҳам, пул тугаб қолиши мумкин. Меҳнат қилиб, ишлаб топилган пулга бирор нарса харид қилиш учун сотиб олинадиган буюм ҳақида олдиндан режалаштириш зарур. Тасаввур қилинг, сизда фойдали нарса сотиб олиш имконияти бор. Хўш хаёлингизга қандай фикрлар келяпти? Кўпчилик инсонларда бу моддий нарсалар: хонадон, машина, заводлар, мебель ва ҳ.к нарса-буюмлар бўлиши мумкин.

Биз кўзимизни қувонтирадиган ва узоқ муддат хизмат қиладиган нарсалар харид қилишимиз керак деб ўйлаймиз. АҚШдаги Корнел университетида ишловчи доктор Томас Джилович бу мантиқий қопқон деган фикрга келди. Биз нарса-буюмларни доимий равишда сотиб олиб, қониқиш ҳиссига эга бўлишимиз мумкин деб ўйласак янглишамиз. Аниқланишича, концерт ёки кўргазмага ташриф буюриш, тоғлар, саёҳатларга чиқишдан олинган қувонч ҳисси уйни янги таъмир қилиш натижасида пайдо бўлган ҳайрат хиссидан узоқроқ давом этар экан.

Янги нарсалар янги бўлган пайтидагина бизни қувонтира олади.

Бахтимизнинг асосий душмани – ўрганиб қолиш ёки одатдир. Доктор Жилович деярли икки ўн йиллик мобайнида харидни амалга оширган пайтдаги хис-туйғуларнинг ўзгаришини ўрганган. Пулни сарф қиламиз, эвазига буюм сотиб оламиз, шу онда қувонч ҳисси жуда кучли бўлади. Бироқ шундай вақт келадики, бизда мавжуд бўлган нарсага кўникамиз ва харид ҳам қувонч хиссини бермай қўяди: яна битта куртка сотиб олгимиз келади ёки каттароқ хонадон, каттароқ машина сотиб олишни истаб қоламиз. Биз яна пул сарфлаймиз, улар яна жонимизга тегиб қолади. 

Мазкур чексиз айланага тушиб қолмаслик учун доктор Жилович харидни амалга ошириш олдидан уч маротаба ўйлаб кўришни маслаҳат беради ва унинг ўрнига пулни янги кўникмани қўлга киритиш учун сарфлаган маъқул, деб ҳисоблайди. Мисол учун, янги билим ва кўникмалар, спорт билан шуғулланиш ёки саёҳатга чиқиш каби.

Олег Вихарев

Veeam Software электрон курси дизайнери

Менда нарса-буюмларга бўлган қизиқиш мавжуд эмас, мен нарсаларни камдан-кам, зарур бўлгандагина харид қиламан. Таассуротлар учун эса бажонидил пул сарфлайман.

Агар телефоним яхши ишлаб турган бўлса-ю, янги телефон сотиб олиш ёки бир йил давомида бассейнга бориш учун абонемент чиптасини танлаш керак бўлса, мен бассейнни танлайман, чунки у мени бир ҳафта давомида уч маротаба қувонтириб туриши мумкин. Менга сузиш ёқади, танам қандай хордиқ чиқараётганини ҳис этаман. Бу туйғу телефоннисотиб олиш натижасида пайдо бўлган қисқа муддатли қувончга қараганда барқарор, узоқ муддатли ҳиссиётдир.

Ўйлашимча, зарур бўлмаса, нимадир харид қилиш ўрнига тана ва руҳга қувонч баҳш эта оладиган нарсани амалга ошириш керак. Чунки тана ва ақл бу сенинг ўзинг. Нарса-буюм эса биздан алоҳида мавжуд бўлади. Шунинг учун ҳам хурсандчилик ҳисси узоқ давом этмайди, бироз ўйнадингми, янгисини истаб қоласан.

Доктор Жилович одатларимиз бахтга қандай таъсир қилишини ўрганиб чиқди. Тадқиқотда иштирок этган респондентлар харид қилинган буюм ёки янги кўникмага нисбатан муносабатлари қандай ўзгарганини айтиб беришлари керак эди.

Дастлаб қувонч жуда кучли бўлди. Бироқ вақт ўтиши билан сотиб олинган нарсалардан келадиган қониқиш ҳисси камайиб борди. Таассуротлар ёки янги кўникмалар эвазига келган хотиралар эса кўпроқ қувонтира бошлади ва уларнинг қиймати доимий равишда орта борди.

Сиз моддий буюмларни сотиб олишингиз ва сақлашингиз мумкин. Улар сақланиб ётади холос... Улар олиб келадиган ҳайрат хисси сўниб боради. Нарсалар узоқ яшайди, бироқ бахт ўткинчидир. Буюмлар қанчалик узоқ хизмат қилса, атроф-муҳитнинг умумий тасвирига ўрнашиб олади ва сиз уни борган сари сезмай қўясиз.

Бугун янги машина - сизнинг ушалмас орзуингиз. Ялтирайди, зўр юради. Сиз уни фақатгина текширилган машина ювиш жойларига олиб борасиз, усти ёпиқ тўхташ жойларида қолдирасиз, рулда селфилар қиласиз. Ҳеч кимга салонда чекишга рухсат бермайсиз. Бир неча ҳафта ўтгач, учрашувга кечикаётиб, рулга кир оёқ-кийимда чиқиб оласиз. Ярим йил ўтгач муваффақиятсиз тўхтаб, бамперни зарар етказасиз. Бир ярим йил ўтгач эса, номерни артасиз ва оддий машина тўхташ жойидан машинани олиб, янги ҳиссиётларни туйиш учун автосалонга отланасиз.

Ҳаётимизда узоқ муддат сақланиб қоладиган нарсаларга кўникиб қоламиз, айнан шу туфайли нарса-буюмлар кундалик ҳаётдаги одатий ҳол бўлиб қолади ва бизга ҳеч қандай қувонч баҳш этмай қўяди. Буюмлар қанчалик узоқ муддат давомида биз билан қолса, бизни шунча қизиқтирмай қўяди. Ҳар қандай таасуротлар эса бизнинг “мен”лигимизнинг бир қисмига айланади. Малака эса қотиб қолган нарса эмас, у доимий равишда тўпланиб боради, қарашларимизга қарамай ўзгаради. Нарса-буюмлар эса қандай бўлса, шундайлигича қолади ёки кўп ишлатганимиз туфайли эскиради, малака эса ўзгарувчан бўлиб, бизнинг шахс бўлиб етишишимизда катта ҳисса қўшади.

Пулга бахтни сотиб олиш мумкин, бироқ уни ушлаб қолишнинг иложи йўқ

Агар яхши харид эвазига пайдо бўлган хурсандчилик ҳисси эриб кетадиган бўлса, сифатсиз нарсалар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Афсусланишдан ташқари бошқа ҳеч қандай таассурот бера олмайди. Малака эса салбий бўлишига қарамай, фойда ва қониқиш олиб келади. Жилович тадқиқотларидан бири шуни кўрсатдики, агар воқеалар натижасидаги таассуротлар ижобий бўлмаса, ишонган инсонларингиз билан бу ҳақида суҳбатлашишингиз даркор. Ёқимсиз вазиятлар муҳокамасидан сўнг инсонлар ўз малакаларига юқори баҳо беришни бошлайдилар. Эслаб кўринг-чи, дўстлар орасида сўзлаб бериладиган кулгили воқеалар мувваффақиятсиз ғоялардан бошланган.

Бир куни жала натижасида етти киши кичик бир палаткага кириб олишди. Уларнинг ҳаммаси бу дунёдаги энг бахтсиз тун эканига амин бўлдилар. Бироқ бор-йўғи бир ҳафта ўтгач, ушбу ноҳуш воқеа қизиқарли ҳикояга айланди.

Хатолар натижасида ўрганамиз, дея қайтариш ноқулай, чунки бу салбий кўникманинг функцияси ҳисобланади.

Янги таассуротлар учун пул аямасликка яна бир сабаб бор: малака бизни ўзга инсонлар билан яқинлаштиради. Сиз билан биргаликда парашютда сакараган инсон билан умумий қирраларингиз мавжуд, айнан сизникига ўхшаган ошхона мебелига эга бўлган инсон билан эса бундай эмас. Малака – мулоқот учун яхши баҳонадир. Биз унга эга бўлгач, ўзга инсонлар билан бўлишамиз. Ким билан суҳбатлашиш қизиқ: актерлик курси битирувчиси биланми ёки заргарлик дўконидаги бегона инсонми?

Слава Баранский

Лайфхакер бош муҳаррири

Менда ҳеч қачон автомобиль, шахсий хонадон бўлмаган, уларни сотиб олишни ҳам режалаштирмаганман. Мен ўз пулларимини малака ва саёҳатлар учун сарфлаганман. Дастлаб Қримга бордим, кейин эса бошқа мамлакатларга. Мен янги гаджетларни ўзгалардан ажралиб туриш учун эмас, уни қандай қилиб ишлатиш қизиқлиги учун сотиб оламан. Менинг қизиқишларим – триатлон ва Ironman – бу амалиётдир, менинг китобим-менинг тажрибам. Бу ҳаражатларнинг бари даромад олиб келмайди, бироқ мен ҳикоя қилиб беришим ва фаҳрланишим мумкин бўлган нарсалар бор. Бу мен учун муҳим.

Сиз ҳам тажрибаларни баҳолашингиз мумкин. Уйингизни бошқаларники билан таққосланг: қўшнингиз ҳовлисининг катталиги қандай, қирол саройи архитектураси қандай ажойиблигини кузатинг. Агар ўхшаш нарсалар солиштирилса, хасад учун баҳона топилиши аниқ. Таассуротларингиз эса ҳасад ва Facebookда жойлаштирилган суратлар билан бўлган барча синовларга дош бера олади.

Нарсаларни солиштириш жуда осон. Қанча туради? Қанча карат? Неча от кучига эга? Неча метр? Ана энди буни тажрибангизга нисбатан қўллаб кўринг-чи. Билимларингиз неча граммга тенг? От кучида қанча миқдорда қувонч бор?

Нарсаларни солиштирмасак, қутилишимиз қийин бўлган ҳасад ҳисси ҳам бизни камроқ қийнайди. Албатта, ҳатто ҳордиқ давомида ҳам ҳасад учун баҳона топилади: кимдир биринчи классда учяпти ва люкс номерда яшамоқда, кимдир эса тунни хостелда ўтказиш ниятида. Қимматбаҳо сумкангизни ҳамкасбингизнинг сумкаси билан солиштирсангиз, салбий ҳислар янада ортади.

Бахтга етарли бўлиши учун қанча пул топиш керак?

Шуни ёдда тутишимиз керакки, Истерлин парадоксига мувофиқ, иқтисодиётдаги моддий бойликлар муайян давр мобайнидагина бахт синоними ҳисобланади. Ҳатто кулбадаги жаннат ҳам уни қуриш учун қамиш бўлгандагина мавжуддир. Бироқ сиз тўртинчи қаватни қуриш тошдан уй қуришни ўрганишга қараганда муҳим, деб ҳисоблайсиз.

Дунёнинг бахт индекси тобора шуни кўрсатмоқдаки, инсонлар ўзини нафақат бой давлатларда, балки Африкадаги қашшоқ мамлакатлар ёки Жанубий Америкадаги муаммоли маконларда ҳам бахтли ҳис этмоқдалар. Бу борада Европадаги таълим тизими яхши ривожланган ҳамда иш ва ҳордиқ ўртасидаги мувозанатга эга бўлган давлатлар етакчи ўринларни эгалламоқда. 

Виктория Ефремова

АТОК курси тренер-консультанти, “Қадамлар” номидаги етим болалар атаптация маркази директори

Мен тренинглар олиб бораман. Уларнинг вазифаси ички дунёни мувозанатга олиб бориш, онгости блокларини олиб ташлаш, ўтмишдаги муаммоларни бахтли келажак учун ҳал этишдан иборат. Шундай қилиб, шуғулланишга келганларнинг кўпчилигининг фикрлари пул билан боғлиқ. Элементар психология нуқтаи-назаридан ҳам бу пойга аҳамият, иқтидор, умуман мавжудликнинг исботидир.

Бизнинг дунёда пул шу қадар катта аҳамиятга эга бўлиб қолдики, унинг миқдори инсонни кучли, ақлли қилишга қодирдек гўё. Мен бу инсонларга мана шундай савол билан мурожаат қиламан: “Тасаввур қилиб кўринг, орзу қилган барча моддий нарсалар сизда бор: пул, хонадонлар, яхталар, уйлар, техника... Бироқ айнан шу ҳолда чўлда бўлиб қолдингиз, атрофда инсонлар йўқ, бойлигингизни ҳеч кимга кўрсата олмайсиз. Нима қилган бўлардингиз? Сиз айнан шу ҳолатда нимани истаган бўлар эдингиз?” Топиш қийин эмас, кўпчилик деярли бир хилда жавоб беради: мен ёнимда суҳбатлашиш, бирга ичиш, ейиш, сайрга чиқиш учун ҳамроҳим бўлишини хоҳлардим дейди.    

Инсонлар кўпроқ пул топиш фикридан қайтса, оддийгина яшаш, пул топиш ва шу билан бирга севган машғулоти билан шуғулланишни бошлайди ва юзларидан табассум ҳам аримайди. 

Қандай қилиб Истерлин парадоксини енгиш ва пулни бахт учун ишлашга мажбур қилиш мумкин? Моддий бойликларгина эмас, балки тажриба орттириш керак. Тажриба – молиявий имкониятларингиз қанчалик камтар бўлмасин, воситаларингиз эвазига энг максимал жавоб олиш усулидир. Бу фикр фақат шахсий даражагагина хос эмас. Жараёнга ишчиларни қизиқтириб, корхона самарадорлигини оширмоқчимисиз – ходимларга ўқиш-ўрганиш имкониятини беринг. Сиёсий ёки маъмурий карьера қурмоқчимисиз – сайловчиларга тажрибага эга бўлишга ёрдам берган ҳолда, уларни бахтли қилинг.

Кейинги сафар даромадингизни бироз тажриба ва бахтга эришиш учун сарфланг. Ёдингизда бўлсин, тажриба бепул туради.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (12.11.2015)
Просмотров: 1326 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz