//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Қатралар

Қатралар

ЁМОНЛИК

Ёмонликни кўриб ҳам, ушлаб ҳам бўлмаса-да, у қилингандан кейин мавжуд бўлади.  Ёмонлик қилган ва ёмонлик кўрган  кишилар орасида яшаб юради.

Эҳтимол кун ўтиб, эҳтимол ойу йиллар ўтиб, жойини топади – пайдо бўлган жойига қайтади...

ЧАРХПАЛАК

Бир даврада ўтириб қолдим. Бир суҳбатга аралашиб қолдим. 50-60 ёшли аёллар фақат келинларидан нолишди. Бири келинини ундоқ, деса, бошқаси бундоқ, деди. Ҳозирги ёшларни ёмонлаб кетишди. Қайноналарни жабрдийда қилиб кўрсатишди.

Чунки ўзлари қайнона эди...

Уларнинг даврасида 20-25 йиллар илгари ҳам ўтирганман. Суҳбатларига  гувоҳ бўлганман. Бош мавзу қайноналари бўлганди. Бирови қайнонасини инжиқ, деса, бошқаси қурумсоқ, деди. Бири қадамини тергашидан нолиса, бошқаси чақимчилигини айтди. Хуллас, бирови қайнонасини ундоқ деса, бошқаси бундоқ, деганди.

Ўшанда улар келин эдилар.

Қизиқ, дунё чархпалаги айланаверади. Бугунги келинлар эртага қайнона бўлаверади. Аслида, аёл умридаги ҳар икки даврнинг ўз тош-тарозиси бор. Суҳбатдошларимни эшитар эканман, хаёлимдан шундай фикр ўтди: айб келинлардами, қайноналардами ёинки тош-тарозини ўрнига қўя билмаган менинг суҳбатдошларимдами?

Билмадим...

ЎХШАШЛИК

Осмоннинг юзини қоплаган қора булутни фақат ёмғир ёки жалагина парчалаб ташлайди ва самонинг юзи ёришиб, ерга нур энади.

Инсон худди осмонга ўхшайди. Ё сўз билан, ё кўз ёш билан ичидагини тўкиб ташламаса, юрагидаги зулматни қуволмайди...

Лола ЎРОҚОВА.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (24.04.2016)
Просмотров: 880 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz