//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Қарғалар қағиллаб қақимчи бўлди
 

* * *

Қарғалар қағиллаб қақимчи бўлди,
Қалбимизда ошён қурди шум ҳадик.
Чумчуқлар чирқиллаб чақимчи бўлди.
Бироқ, ўзимиздан огоҳ бўлмадик.

Ойлар, йиллар ўтди, ғавғолар ўтди,
Орамизда турган тўсиқдан, ғовдан.
Бошимиздан оғир савдолар ўтди,
Енгилдик, ўтолмай енгил синовдан.

Банди бўлдик ўздан чиққан балога,
Хаёл элтиб кетди хатолар сари.
Кибр-у ғуруримиз тушди арога,
Иймондан айирган гумон сингари.

Соғинчим тентираб кезар телбадек,
Кўздан йироқ кўнгил салтанатида.
Ғарибдирмиз ҳижрон диёрида, лек,
Муқимдирмиз вафо мамлакатида...

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (24.04.2016)
Просмотров: 925 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz