//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [483]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Ҳаёт, ўлим, ҳаёт...

Ҳаёт, ўлим, ҳаёт... (Бир ўлимга икки жон)

 

Бироқ, унинг ҳозирги ҳолати ана шу бахтнинг нишонаси холос. Ҳали ёш онамиз бу ҳомилани ўз муддати етгунча соғ-омон сақлаши, парваришлаши ва тарбиялаши керак. Қанчадан қанча тиббий муолажалар, уйқусиз тунлар, хавотирлар, "тажрибали" онахонлар ва опахонларнинг бир бирига қарама-қарши тавсиялари-ю, таҳликалари ҳали бу ёш онани не куйларга солади...

Ниҳоят, гоҳи орзикиб гоҳи хавотир билан кутилган вақт ҳам етиб келди. Ҳамшираларнинг шошилинч ҳаракатлари, доялар, операция хонаси... Ҳаёт ва ўлим кесишган чорраха. Атрофидагиларнинг юпатишлари ва хонадош қиз-жувонларнинг тинчлантиришлари ҳам бир бўлди-ю,қачонлардир эшитгани "фалончи тугаётганда ўлибди" деган сўзлар ҳам бир бўлди. Шу пайтда у ўзини жуда чуқур жарлик устидаги қил куприкдан утишга шайланган одам ҳолатида эканлигини ҳис қилди. Ўтган умри реклама ролиги мисоли каби бир зумда кўзи олдидан ўтиб кетди...

Унинг ҳаёлида палапартиш оятлар ва дуолар орасида фақат Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ сўзи аниқ ва равшан эшитиларди. Атрофидаги ҳамширалар ва докторлар юзидаги жиддийлик унинг хавотирини янада орттира бошлади ва у умрида ҳеч қачон қилмаган ўта кучли илтижо билан Аллоҳга мурожаат қила бошлади, нималар дегани аниқ эсида бўлмаса-да у бошқа ҳеч қачон бундай самимий дуо қила олмади.

Палата. Тонг отаяпти. У ўзига кела бошлади ва шу пайтда уни қўрқинчли хавотир қамраб олди. Нима бўлди? Атроф сув қуйгандек жим-жит. Кўзларини аста очди, оҳаги бир оз кўчган шифт, осма чироқ. Қўлини қимирлатиб кўрди. "Алҳамдулиллаҳ" - бу дуо унинг қалбидан отилиб чиқди.

Шу пайт хонанинг эшиги катта очилиб ҳамширанинг "Ана, ойижонимизам уйғондила, энди улага битта салом берсангиз ула сизга сут берадила, қани мамаша, полвониззи қабул қилиб олинг, буни адаси жаҳлдорми дийман, қошларини чимиришини қарела". Бу сўзлар худди катта бир оркестр садолари каби янграб унинг вужудини жимирлатиб юборди. Унинг лаблари қалтираб кўзларидан шашқатор ёш оқа бошлади. Наҳотки у...

Ёш Она бувисининг "болам, туғруқхонага бир жон боради-ю, бир ўлиб, икки жон бўлиб туғилади" деган гапининг маъносини энди тушунган эди.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (04.03.2015)
Просмотров: 770 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz