"Таниш қўшиқлар" саҳифасининг бугунги сонида Муҳаммад Юсуфнинг “Кўнглимда бир ëр” шеърининг қўшиққа айлангани ҳақида гаплашдик. Чорак аср мобайнида бу қўшиқни ўнлаб ашулачилар ижро қилди. Аммо, кўпчилик назарида бу қўшиқни марҳум Охунжон Мадалиев ижро этган.
Ўзбекистонлик санъаткор¸ дуторчи қизлар ансамблининг собиқ чолғучиси Моҳира Асадовнинг эслашича илк бор бу қўшиқ 1989 йилда ўшлик хонанда Муҳаммад Карим тарафидан ижро қилинган.
Айни пайтда бу қўшиқни ўзбекистонлик яна икки хонандан ижро қилмоқда. Булардан бири Сардор Мамадилиевдир.
“Кўнглимда бир ëр” қўшиғининг яна бир вариантини эса Тоҳир Мамазиëев ижро қилмоқда.
Моҳира Асадованинг фикрига кўра¸ Охунжон Мамадалиев ижросидаги қўшиқ ҳозирча энг мукаммал бўлиб қолмоқда.
Охунжон Мадалиев ижро қилган “Кўнглимда бир ëр қўшиғи” ўз вақтида минглаб ўзбек қиз жувонларинининг қалбини забт қилган эди.
Ўшалардан бири Гулзамон Акбарова бу қўшиқни доимо ҳиргойи қилади.
Охунжон Мадалиевнинг мухлиси бўлган Гулзамон қўшиқнинг янги ижрочиларига танқидий назар билан қарайди.
- Янги ижрочиларда Охунжон талқинидаги дард йўқ¸ сўзлар ўша-ўша бўлса ҳам ҳиссиëт юзаки¸ дейди суҳбатдош.
Саксонинчи йилларнинг "Кўнглимда бир ëр" қўшиғини ëшлар қайта ижро қилмоқда