Украина ўз шаҳарларини озод қила бошлади

Украина ИИВ расмий сайтининг хабар беришича, террорчиликка қарши амалиётлар вақтида Донецк вилоятидаги Святогорск шаҳри ноқонуний қуролланган гуруҳлардан озод қилинган.
“Святогорск шаҳри ИИВ махсус бўлинма кучлари ёрдамида Святогорск шаҳри ноқонуний қуролланган айирмачи гуруҳлардан озод қилинди. Ҳарбий кучларимиз ноқонуний қуролланган гуруҳларни аҳоли яшаш манзилларидан ташқарига сиқиб чиқарди. Қурбонлар йўқ”, – дейилади хабарда.
Вазирликнинг эътироф этишича Святогорск уч вилоят – Донецк, Луганск ва Харьков билан чегарадош бўлганлиги сабаб стратегик аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.
Святогорстк шаҳри озод қилинганидан сўнг Луганск аҳолиси ҳам “Луганск халқ республикаси”ни эълон қилиш тарафдорлари бўлган руспараст кучлардан юз ўгиришди, деб ёзади korrespondent.net нашри. Хусусан, ўзини Жанубий-Шарқий армия штаби бошлиғи деб таништирган айирмачиларнинг вакили Владимир Громов Луганск халқ республикасини ташкил қилиш ҳақидаги ташаббусни инкор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида федераллашув тарафдорлари бўлган руспарастлар ушбу вилоятларни мустақил деб эълон қилиш тўғрисидаги референдумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборишганди.
Ўзини “Донецк халқ республикаси” лидери ҳисоблаган Денис Пушилин референдумнинг 11 май кунига белгилангани эълон қилганди ва Луганск ҳам айни кунга рефрендумга тайёрларлик ишларини якунлашига умид билдирганди.
Бироқ, Украина ҳарбий кучлари томонидан террорчиликка қарши амалиётлар бошланганидан сўнг воқеалар ривожида кескин бурилиш кузатила бошлади.
UZBEK.FM