//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Апрель » 14 » ТЎЙ КЎШИКЛАРИ
16:45
ТЎЙ КЎШИКЛАРИ
  • ТЎЙ КЎШИКЛАРИ

    Тўй жуда қадим замонлардан бери кишилар ҳаётида муҳим воқеа бўлиб келган. Халқнинг маънавий бойлиги 

    тўй-томошаларда намоён булган. Тўй маросимлари- бешик тўйи, хатна тўйи, ёш тўйи, уйланиш тўйи сингари

    хилма-хил бўлганидек, унинг қўшиқлари ҳам турли тумандир


    «ЁР-ЁР» ҚЎШИҚЛАРИ. 

    Киз узатар кечасида айтиладиган қўшиқлардан бири «ёр-ёр»лардир. «Ёр-ёр» қўшиқлари мусиқийлиги,

    маълум чўзиқ оҳангда кўпчилик бўлиб куйланиши, нақоратлари билан ажралиб туради. «Ёр-ёр» қўшиқларида

    асосан қиз ўстирган ота-онанинг таърифи, орзулари, узатилаётган қизнинг мадҳияси- гўзаллиги, чеварлиги,.

    Қизга турмуш ҳақидаги насиҳатлар, ўниб-ўсиши, серфарзанд бўлиши ҳақидаги тилаклар ташкил қилади. «Ёр-ёр» 

    қўшиқлари республикамизнинг ҳамма ерида ҳам кенг тарқалган ва асосан аёллар ижро этишади. Айрим жойларда

    эркаклар томонидан хам айтилиши мумкин. 

     


    ЛАПАР

    , уйланиш тўйи сингари хилма-хил бўлганидек, унинг қўшиқлари ҳам турли тумандир


    «ЁР-ЁР» ҚЎШИҚЛАРИ. 

    Киз узатар кечасида айтиладиган қўшиқлардан бири «ёр-ёр»лардир. «Ёр-ёр» қўшиқлари мусиқийлиги, 

    маълум чўзиқ оҳангда кўпчилик бўлиб куйланиши, нақоратлари билан ажралиб туради. «Ёр-ёр» 

    қўшиқларида асосан қиз ўстирган ота-онанинг таърифи, орзулари, узатилаётган қизнинг мадҳияси- 

    гўзаллиги, чеварлиги,. Қизга турмуш ҳақидаги насиҳатлар, ўниб-ўсиши, серфарзанд бўлиши ҳақидаги 

    тилаклар ташкил қилади. «Ёр-ёр» қўшиқлари республикамизнинг ҳамма ерида ҳам кенг тарқалган 

    ва асосан аёллар ижро этишади. Айрим жойларда эркаклар томонидан хам айтилиши мумкин. 


    ЛАПАР


    МАРОСИМ ВА УРФ-ОДАТ ҚЎШИҚЛАРИ

    Инсоннинг яшаш ва ҳаёт кечириш тарзи,урф-одатлар, маросимлар, билан боғлиқ равишда жуда кўп 

    қўшиқлар яратилган.Марсимлар, одатлар турли туман бўлганидек, буларга бағишланган қўшиқлар 

    ҳам хилма-хилдир. Қўшиқлар халқнинг оилавий байрамларини. Маросимларини безаб келган.

    маросим байрамларида кишилар ўйин-кулгу қилганлар., дам олишган, янги меҳнат фаолииятига

    илҳомланганлар. Киши ҳаётидаги биринчи қўшиқ, бу меҳрибон она алласидир.

     

    АЛЛА

    Аллалар-бешик қўшиқларининг кенг тарқалагн анъанавий жанри ҳисобланади. Жаҳонда бирор халқ 

    ёки миллат йўқки, уларни тилида алла куйланмаса. Русларда «байки», «баюшки»,туркманларда

    «ҳувдилар» озарбайжонларда «лай-лай», татарларда «алли-балли», атамалари билан машҳўрдир. 

    Алла қўшиқлари ижтимоий-эстетик қимматига кўра икки вазифани бажаради: биринчиси болаларни 

    ухлатиш, («алла» сўзининг луғавий маъноси ҳам аллалаш-овутиб, авайлаб ухлатиш)дан иборат.

    Бундай аллалаб овутиш ёки ухлатиш куйлаш жараёнида намоён бўлади. Худди шу аснода иккинчи 

    вазифаси-тарбиявий-эстетик моҳияти намоён бўлади. бу болани куй оғушида ҳаёт билан таништириш.

    Алла қўшиқлари бола тарбилашда фақат Марказий Осиёдагина эмас, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида 

    яшовчи халқлар орасида муҳим аҳамият касб этган.

    Туркий халқлар ўртасида «балу-балу» номи билан юритилганлигига оид маълумотларни М.Кошғарий 

    ўзининг «Девону луғотит турк» асарида ҳам келтириб ўтади. Алишер навоий ҳам Фарҳоднинг 

    бешикдаги аҳволини шундай тасвирлайди: 

    Аруси чарх тун-кун доя кирдор,

    Бўлиб ҳар таври ҳолидин хабордор.

    Бешик даврида чинию хитойи

    Бўлуб юз нўш лаб достон саройи. 

    Кўзининг нози элдин элтиб уйқу,

    Анга уйқу кетурмакка навогў.


    Шоир алла айтувчини «навогў» дея таърифлаётир. Чунки, ўша даврда олий табақаларда бола тарбияси 

    алоҳид энагалар томонидан амалга оширилганлиги туфайли улар орасида аллагўйлик-навогўйлик маълум 

    даражада такомиллашганлигини эътироф этади..

    Аллалар одатда бола уч ёшга етгунча айтилади. Аллаларда онанинг меҳри дарёлиги, бағри кенглиги,

    меҳрибонлиги акс этиб туради. Баъзи аллаларда болани ўраб олган мўҳитнинг ифодаси бўртиб туради., 

    рус халқи аллаларида болани уни ўраб олган муҳит билан таништиришга кўпроқ эътибор қаратилади ва турли-туман

    қушлар, ҳайвонлар поэтик мақтовида уларнинг ҳам салбий, ҳам ижодий хусусиятларини кўрсатишга ҳаракат қилинса, 

    ўзбек халқи аллаларида эса, асосан, бешик ёки беланчакнинг мақтови билан чекланганлар ҳайвонлар, қушлар ва

    ҳашоратлар поэтик таърифидан таркиб топган аллалар йўқ ҳисоби. Аммо, ўзбек аллаларида ҳайвонларнинг болалари,

    қушлар номи билан алоқадор эркалаш оҳанги бор:болалар қўзичоққа, тойчоққа, бўталоққа, булбулга, лочинга 

    қиёсланиб эъзозланади. Бундай қиёслаш аслида ўша жониворларга бўлган самимий муносабатлар замирида 

    табиийлик касб этган.

    Булбул кушнинг боласи,

    Алла, қўзим, алла.

    Дарахт бўлар уяси,

    Алла, болам, алла.

    ёки: Булбул сайрар ёзина, алла-ё алла.

    Қуллуқ қуш овозина, алла-ё алла.

    Маним булбул шу ўғлим, алла-ё алла.

    Қуоқ қўйсин овозима, алла-ё алла. 


    Аллачиликнинг энг такомилллашган намунаси воқеабанд аллалр бўлиб, бундай аллалар ягона сюжетга 

    бўйсунган, ҳаётий воқеаларнинг бирор лавҳаси натижасида вужудга келган кайфиятлар тасвирини беради.

    Воқеабандлик хусусиятларини юмористик аллаларда, шунингдек, йиғи аллаларида ҳам кўриш мумкин

    Паст-пастгина тепадан

    Тойдим тушдим-о, алла,

    Қўлимга қайчи олиб-о,

    Сенга қўзичоғим-о,

    Чопон бичдим-о, алла.

    Пароканда аллалар ўзбек оналари алласида кўп учрайди. Уларнинг мухим хусусияти- ягона сюжт 

    асосида қурилмаганлиги.Ҳар бир пароканда банд ўзича мустақил тугал мазмунга эга.Лекин бундай 

    мустақиллик фақат ташқи белги, чунки мазмун мантиқи, барибир болага қартилганлиги бандларни ягона 

    бир ипга тизади, буни вазн, қофия, радиф ва ҳатто нақарот каби бадииий-тасвирий компонентлар кучайтиради.

    Саҳарлар ўйғонарман,

    Туриб санга суярарман.

    Суянганим сан ўзинг,,,. 

    Раҳм қил манга, қўзим,

    Алла-ё алла.

    Бола учун алланинг сўзи эмас, куйи ёқимли. Чунки у ҳали сўз англамайди. Алладаги сўзлар эса она 

    учун муҳим улар- она қалбининг нидолари.Алла қўшиқларининг бир кўриниши ҳэялар бўлиб, уни асосан

    эркаклар куйлашади. Шу сабабли ҳэялар эркаклар алласи дейишади. Ҳэялар чорвачилик билан билан

    шуғулланувчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган. Зотан аёллар уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлганда 

    болани овутиш, ухлатиш эркаклар зиммасига тушган. Шундай кезларда оталар ёки бободар болани

    тиззалари олиб, тебратиш мувозанатига мос оҳангда ҳэя айтиб ухлатганлар, овутганлар. 

    Ҳэя, бодам, ҳэянг қани?

    Буванг берган туянг қани?

    Буванг берган туянг бўлса, 

    Боқиб юрганларинг қани?


    ёки: Болам, сенам ботирим,

    Чопиб келаётирим,

    Чўпон бўлсанг қўйларга, 

    Боқарсан ўтлоқ-сойларга,

    Ҳэя, болам, ҳэя. 

    Ўзбек аллалари халқ этнографияси ва этнопедагогикасини ўрганишда қиммматли манба ҳисобланади. 

    Уларда бодадик билан боғлиқ қатор рас-русмлар ифода этилган.


    Ё, РАМАЗОН 

    Турли урф-одатлар, маросим ва иримлар билан боглик бир канча кушиклар яратилганки бунга «Ё,рамазон»,

    «Барот келди», «Сафар кочди», «Бадик», «Бука-букавой», «Суст хотин», «Бойчечак» кабиларни курсатиш мумкин. 

    Шулардан «Ё, рамазон» эски йил календаридаги рамазон ойидаги болаларнинг (илгариги замонларда катталарнинг

    хам) ховлима-ховли юриб айтадиган кушиклар эди. Сиртдан караганда, «Ё, рамазон» диний мазмундаги 

    кушикларга ухшаса-да, уларга хонадон эгасига фарзанд куриш истаклар, уларнинг сахий булиши ёки бахиллиги 

    каби мотивлар устунлик қиладилар. «Ё, рамазон» кушиклари ижро этилганда, унинг таҳлили равонлиги, енгил 

    юмор билан кўпчилик бўлиб айтилиши кўзга ташланади. болалар уйма-уй юриб, борган хонадонларига яхши

    ниятлар билдирилган қўшиқлар ижро этиши бугунги кунда ҳам учрайди.


    СУС ХОТИН

    Қурғоқчилик муносабати билан ёмғир чақириш маросимида айтиладиган «Сус хотин»,»Талаби барон» «Ёмғир талаб»

    қўшиқлари турли иримлар қадимдан қолган турли анимистик тушунчалар билан боғланган. Бунга кўра иккита таёқни 

    бир-бирига кўндаланг боғлаб, аёллар кийими кийдирилади, бошига рўмол ўралади. Осмондан ёғин тилайдиган бу 

    «Сус хотин» тасвирини-қўғирчоқни аёллар юқорига кутариб уйма-уйюришади, ҳаммалари биргалашиб қўшиқ айтишади. 

    Хонадон эгалари «Сус хотин» қўшиғиини айтиб келган кишиларга челакларда сув олиб сепишади, нон, дон, каби 

    турли нарсалар бериб уларни «рози» қилишган. Қўрғоқчилик, сув танқис бўлган даврларда дала-даштларда яшаган 

    деқҳонлар табиатга илтижо қилиб, мўл ҳосил бўлишини орзу қилган. Бу нарса қўшиқда ўз ифодасини топган.

    Сув хотин- султон хотин,

    Кўланкаси майдон хотин.

    Сув хотин- сувсиз хотин, 

    Кўйлаклари бўз хотин.

    Ҳавони ёғдиргин, сув хотин,

    Буғдойни бўлдиргин, сув хотин,

    Элни тўйдиргин, сув хотин, 

    Сув хотин- султон хотин.

    Бундай қўшиқлар халқ орасида «Сув хотин», «Суз хотин»,»Сус хотин», «Чайла қазақ» номлари билан юритилади.

    «Сус хотин» маросими Ўрта Осиё халқларининг ҳам зардуштизим-оташпарастлик динига хос ҳосилдорлик маъбудаси 

    Нохит (Анахита)га сиғиниши бўлиб, ибтидоий одатлардан бири ҳисобланади.


    Ўзбек маросим фольклорида оилавий маиший маросимлардан бири никоҳ тўйи билан боғлиқ фольклор намуналари

    ташкил этади. никоҳ тўйи маросимлари ва унинг фольклорини бойдир. Никох маросимлари билан боғлиқ равишда 

    жар (чорловлар), улан, лапар, ёр-ёр, келин салом, куёв салом, тўй олқишлари каби мустақил фольклор 

    жанрлари мавжуд. Республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ижро этиладиган, лапар жанрлари ва унинг 

    хусусиятлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. 

    Лапарлар никоҳдан бир-икки кун олдин келин бўлиб тушадиган қизнинг уйида ижро этилган. Бу маросим турли 

    ерларда «Киз окшоми», «Кизлар мажлиси», «Киз оши», «Лапар кечаси», «Кизлар базми», «Лапар туйи» каби 

    турли туман номлар билан юритилади. Лапар тўйи тадбири тўй маросиларининг никоҳларгача бўлган таркибий 

    қисми ҳисобланади. Одатда кизнинг (келиннинг) янгаларидан бири махсус ясатилган отга миниб, орқасига 11-12 ёшли

    болани мингаштириб, ёки пиёда ҳолда қишлоғи ва тўйдош яқин қишлоқларни айланиб, лапар кечасига хабар

    қилади. Бунда ашулачи, ўйинчи, лапарчи қиз жувонларни таклиф килишга алоҳида эътибор берилади. Йигитлар ва 

    ёш яланлар қизлар базмининг охирида, яъни унинг лапар айтишиш қисмида иштирок этадилар. Қиз билан йигитлар 

    тарафма-тараф туриб, ошиқона ғазал-байтлар айтишганда, худди сўз билан тортишмачоқ ўйнагандай бўлади. Бу базмда 

    қизлар ва йигитлар томонидан икки киши сал олдинга чиқиб лапар айтишади. Одатда, туйга атаб, қизнинг отаси

    икки-уч жуфт кавуш олиб қўяди. Лапар айтувчи шулардан бир пойини ушлаб туриб лапар бошлайди ва қизлар 

    тўдасидаги лапарчи қизга узатади. Улар ҳам ўз навбатида лапар билан жавоб бериб, ҳалиги бир пой кавушни

    рўпарадаги лапарчи йигитга олиб келиб беради. шу тариқа янгидан-янги лапарчилар уртага тушаверади. 

    Лапар билан қиз ва йигитлар бир-бирларига муҳаббат изҳор этиб, танишган ва аҳди-паймон қилишган. Ўз юрак

    дардларини музикасиз маълум оҳангда ашула қилиб айтишган. Борди-ю лапар айтаётган йигит билан қиз бир-бирин 

    ёқтириб қолса, лапар айтиб туриб бир-бирларига совға беришган. Масалан, йигитлар кўпинча кавуш билан бирга 

    танга, сўм берсалар, қизлар қийиқча, даструмол, атир, совун ва шу каби нарсаларни кавушнинг ичига солиб қайтаришган.

    Қиз базмида кўпдан бери айтилиб келинган лапарлар такрор айтилар ва янгилари ҳам ижод қилинарди. Одатга 

    кўра, базмдан аввал зиёфат берилади, машъала ёқилади, сунг ўйин бошланади, кейин лапарга ўтилади.

    Лапар Тошкент атрофи туманларида, Жанубий Козоғистон ўзбеклари орасида кенг тарқалган. Лапарни кўп 

    билувчиларни лапарчи деганлар. Айрим тўйларга махсус лапарчилар хам чақирилган.

    Лапарчиларда кўпинча ҳазил-мутойиба, пичинг, қочириқ, рамз, шама килиш, ноз-карашма, араз, зарда,

    тенгсизликдан, шум такдирдан зорланиш, алам, изтироб, қувонч, хушчақчақлик, ғоят гўзал, теран, мураккаб 

    руҳий кечинмалар, ҳис-ҳаяжонлар серзавқ мусиқий сатрларда ифодаланган.

    Кошингнинг қаросига қотгин мани,

    Ошиқлик бозорида сотгин мани, 

    Ошиқлик бозорида олмасалар

    Кипригингни ўқ қилиб отгин мани.


    Аввал бошлаб айтганда қиз бошламас, 

    Қиз бошлаган лапарни эл хушламас,

    Айтмайин деб бир хиёл килиб эдим, 

    Ёру жўрам қўймади, энди бўлмас.

    Демак, лапарлар ҳам асосан тўртликлардан ташкил топган воқеабандлиги, диолог шаклида икки томон бўлиб, 

    ижро эитилиши билан характерланади. Бу жиҳатдан улар ўланга ўхшаса-да, ғоявий-бадиий хусусиятлари,

    тасвир объектлари, унда куйланган ҳаёт тарзи, образли фикр юритиш даражаси билан бир-биридан ажралиб туради.


    ЎЛАН 

    Никоҳ тўйлари, баъзан байрам кунлари, айрим йиғинларда, асосан чолғусиз, айтиладиган ўланлар кўпрок 

    чорвадорлар, деҳқонлар орасида тарқалган. Ўланларда чўпон йигит билан чўпон қиз севги дардларидан 

    баҳс этиб, сўзамолликда, чечанликда, одамийликда бир-бирларини синагандай бўлади, мусобакадош 

    томонлар бир-бирларига совға беради. Ўланлар кўпинча 11 бўғинли тўртликлардан уюшган бўлиб, одатда 

    биринчи, тўртинчи сатрлар, баъзан тўрт сатр қофияланиб келади. Масалан, йигит шундай ўлан айтади:

    Ўйна туриб деганда, ўйна туриб,

    Ўртанаман, қўяман сени кўриб,

    Ўртанганда-куйганда сени кўриб,

    Эрмаклайсан, куласан лабинг буриб.

    Ўланларда қочириқ, севги ҳарорати, ёшлик шўхликлари ғоят самимий, келажакка умудворлик руҳи билан 

    йўғрилган ҳолда тараннум қилинади. Даврларда улан айта билиш ўзича бир салоҳият, ижрочилик санъатини 

    эгаллашни талаб этади. Ўланларни бадиий-эстетик дидли, хуш қилиқли, камтарин, очиқ кўнгилли, дўстга 

    садоқат руҳида тарбиялашда, айниқса, катта аҳамиятга эгадир.


    Келин салом. Келинчакни куёвнинг якин қариндош-уруғлари билан таништириш маросимида келинсалом ёки 

    беточар қўшиклари айтилади. Анъанага кўра кайвони (дастурхончи) келинни тушадиган уйга дарвозадан 

    олиб киришдан бошлаб айтади. Уй эгалари, тўйга келганлар эса «алик салом» деб жавоб қайтарадилар.

    Бухоро ва Самарқанд вилоятида анъанавий «саломнома»лар ўқилади. «Келин саломда» кайвони куёвга 

    қайната, қанана ҳамда тоғалари, аммалари, холаларига салом берганда таъриф-тавсифлар орасида ҳазилнамо 

    гапларни қўшиб чатиб юборади. «Келин салом»га қатнашган аёллар бундан роҳатланиб, куладилар. Танқидий 

    ҳазил ҳам, кулги ҳам беғубор, бундан ҳеч ким хафа бўлмайди. Аслида «Келин салом»да айтиладиган қўшиқлар 

    аввалдан ижод қилинган эса-да, кайвони тилидан гуё янги келиннинг қариндошлари табиатига мос тушадиган 

    қилиб, ҳозиргина ижод қилингандай туюлади. Кўп ерларда «Келин салом» уч сатрдан, Фарғона водийсида 

    тўртликлардан ташкил топади. Асосан, аввалги икки сатр ўзаро кофиядошдир.

    Кайвони: Боғ орқасидан йўл берган,

    Хамёнидан пул берган

    Қайнатасига салом. 

    Аёллар: Алик салом.


    Кайвони: Сув кечгани эринган,

    Уғил туғиб керилган,

    Қайнанасига салом.

    Аёллар: Алик салом.

    Кайвони: Ариқдаги зулукдай,

    Қоши-кўзи пиликдай, 

    Қоқиб қўйган иликдай,

    Овсинига салом.

    Аёллар: Алик салом.

    Кайвони ҳазиломуз келин саломларни бирваракай тўкиб, одамларни кулдириб, айтаверади. 

    Берилаётган тавсифлар номи тилга олинган кишини тўла тасаввур этишга ёрдам беради:


    Томга босган буйрадай,

    ўўзадаги печакдай,

    Юришлари тўрадай,

    Қайрилмачоқ гажакдай, 

    Куёв йигитга салом.

    Очилган гул печакдай Қайнэгачисига салом.

    Айрим ерларда келинга қариндош бўлмиш кишиларнинг, шунингдек, тўйда астойдил хизмат қилганларнинг 

    номлари бирма-бир айтилади:

    Боқувдан чиккан отдек,

    Икки бети банотдек,

    Ҳабибуллога салом.

    Яна халқ орасида куёв томонидан келин томонга атаб, шунингдек, келинникига куёв навкарлари билан 

    келганларида қиз томонидан айтиладиган «хуш келибсиз», шунингдек, «Тўй муборак» қўшиқлари ҳам бўлиб,

    улар ҳозир ҳам кенг тарқалган. 

    ЙИҒИ-ЙЎҚЛОВЛАР

    Қадрдон кишисининг вафоти муносабати билан аёллар томонидан йиғлаб айтиладиган аза, йиғи, йўқлов, айтим,

    бўзлов кикларида марҳумнинг энг яхши сифатлари йўқланади, шафқатсиз ўлим туфайли бошга тушган мусибат, 

    жудолик дарди ғам-алам билан изҳор этилади. Йиғиларни бошловчилари бўлади. Буларни гўянда ёки йиғичи дейилади.

    Ҳар бир тўртликдан сунг аёллар бир оҳангда «ув» тортиб йиғлайдилар

    «Йиғи- йўқловлар» рамзий тасвирий воситаларга бой бўлиб, уларда ғамгузоридан айрилган кишининг куйиб,

    ўртаниб айтган қўшиқлари тингловчи кўнглини ғоят каттик ларзага солади, ҳаяжонлантиради. Ота-она вафот этса,

    »вой отам», «вой онам», эр ёки хотин вафот этса «вой тўрам», «вой уйим» деб йиғи берилади.

    Дод ўлимнингг дастидан, вой отам,

    Фарёд ўлимнинг дастидан, вой отам,

    Баланд тоғлар паст бўлдими, вой отам, 

    Ўлганингиз рост бўлдими, вой отам.

    «Йиғи-йўқловлар», айтим, марсиялар бугунги кунда ҳам яратилган. Ёзма адабиётда йиғи ғазалларини марсия 

    дейилиб, жуда қадим замонлардан бери яратилиб келган.

    ЛИРИК ҚЎШИКЛАР

    Халқнинг энг яхши орзуларини ифодалаган, юксак инсоний фазилатларни бой ва чуқур кечинмаларда акс 

    эттирган, якка ҳолда ва жамоа бўлиб, маълум куй билан ижро қилинадиган қўшиқларга лирик қўшиқлар деб 

    айтилади. Мавзу жиҳатдан ранг-баранг булган лирик қўшиқлар инсон қалбидаги туйғу ва ҳисларни кенг ёритади.

    Халқнинг лирик қўшиққларига хос хусусият шуки, уларда меҳнаткаш халққа хос камтарлик, поклик, самимийлик равшан 

    акс этади.

    Беқасам тўнлар кийиб, 

    Мунча мени куйдирасан.

    Ҳар замонда бир қараб,

    Ўлмай туриб ўлдирасан.

    Бундай қўшиқлар ўзининг дилраболиги. ёқимли оҳанги, тасвирий усул ва воситаларнинг хилма-хиллиги билан инсон 

    руҳий дунёсини акс эттиради.

    Машҳур «Танавор» қўшғида эса ишқ ўтида ўртанган ёрнинг арз-додини эшитасиз. Кизнинг дардчил куйида, 

    фарёд чекишида замоннинг бевафолигидан шикоят, ҳижрон, айрилиқ дардига даво тополмай куйиб кул бўлганлиги 

    ўз ифодасини топади.

    Қора сочим ўсиб қошимга тушди, дўст ёр,

    На савдолар менинг бошимга тушди,дўст ёр,

    Бориб айтинг ўшал бевафо ёрга, дўст ёр,

    Танамдан ўт чиқиб, бағрим туташди, дўст ёр.

    Фикрни савол-жавоб йули билан тимсолий шаклда ифодалаган «Гул ўйин» деб номланган қўшиқда севишган 

    икки юракнинг бир-бирига арзи ҳол айтиши табиат гўзаллиги тасвири орқали берилади.

    -Мен юрган овчи бўлиб,

    Милтиқлаб отиб олсам,

    Ёр, анда на қилгайсан?

    Чорвадорлар орасида анча кенг тарқалган «Чўпон йигит билан қиз айтишуви»да ҳам инсон ҳаёти ва табиатнинг 

    мураккаб ҳодисаларига ишора қилинади.

    Киз: Сарала қоплон сен бўлиб,

    Чайир мерган мен бўлиб,

    Отиб олсам қайтасан?

    Чўпон: Чайир мерган сен бўлсанг,

    Капча илон мен бўлиб,

    Чақиб олсам қайтасан?

    Юқоридаги айтишувда халқ фикр-ўйлари, орзу-умидлари мантиқий далилларда бой, гоят тийран ифодаланади.

    Оддий халқ ўртасида ҳажвий қўшиқлар ҳам учрайди. Бундай қўшиқларда пичинг, заҳарханда кулгу, киноя муҳим 

    ўрин тутади

    Ўргимчакдай тўр ёйган,

    Мих ютгандай ғўдайган,

    Бўлиси «Омон бўлсин»!


    Қўлида урма қамчи,

    Сур тулкидай алдамчи,

    Мингбоши «Омон бўлсин»!

    Лирик қўшиқлар кўпчилик ҳолларда биргина тўртликдан, баъзан эса, бир неча тўртлклардан ташкил топади. 

    халқ қўшиқларида, айниқса, улар маълум куй билан айтилганда, купинча нақарот қўлланади. Нақаротлар ранг-

    барангдир:»Кадамингда гуллар очилсин», «Чаманда гуллар очилди-ё», «ўайро-ғайро дам бадам, оромижоним қайдасан»

    ва бошқалар.

    Юкорида келтирилган қўшиқлар халқнинг нафосат ҳақидаги орзулари, тушунчалари, бадиий ифодаланган. Ўзбек 

    халқ қўшиқлари давр билан ҳам нафас бўлиб ривожланади, ҳаёт қомуси сифатида авлодларни тарбиялашда қимматли 

    манба бўлиб келади.


    ХАЛҚ ТЕРМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ўзбек халқ оғзаки ижодининг мустақил жанрларидан бири-термадир. Терма атамаси ўзбек фольклоридаги бир 

    жанрни англатади. Термаларнинг яртилишида бахшиларнинг хизмати катта. Терма атамасининг луғавий маъноси 

    танланган, сайланган, териб танлаб тизиш демакдир.

    Панд-насиҳат, одоб - ахлок, соз ва сўз ҳақида яратилаган, ижтимоий ҳаётдаги турли ҳодисалар, инсон ва 

    жониворларнинг таърифи ёки танқидига бағишланган, бахшилар томонидан куйланиб, 12 сатрдан 200 сатргача 

    бўлган лирик, лиро-эпик шеърларга терма дейилади.

    Достончи бахшилар ўртасида «Нима айтай?» термаси кенг тарқалган бу термаларнинг ҳажми айтувчининг достончилик

    репертуари билан боғлиқ Бахшилар достон бошламасдан олдин даврадагиларнинг диққатини ўзига жалб учун 

    терма бошлайди. Бу термаларда бахши ўзининг достонлари рўйхатини баён қилади.шу тариқа достон куйлаш жараёни 

    бошланади. 

    Термаларнинг каттагина қисмини таржимаиолни куйловчи асарлар ташкил этади. Бундай термаларда бахшилар 

    дўмбираси, дутори баъзан қўбизига мурожаат этиб, уларни сухбатдошдай жонлантириб, ҳаётининг айрим

    дақиқаларини, ўз достонларининг айрим хусусиятларини баён этиб боради, Масалан, Пулкан шоир шундай куйлайди;

    Янги тор тортай торингни узиб, 

    Ундан сўнг сўйларсан суягинг кизиб,,, 

    Одамлар кетмасин мажлисни бузиб,

    Москов, Нижний, Қозон, Нўғойин кезиб,

    Шаҳарни қидириб юрган дўмбирам.

    Шоирнинг наздида унинг сози товушига қувват, мажлисга косагул, улфатларни кўнглини олувчи ёрдамчидир.

    Уч-тўрт оғиз мақтаб қўяй ман сани,

    Қовурғангдан қириб солган рандани,

    Хониш қилсам ёлғиз қўймайсан мани,

    Хонишимга ёрдам берган дуторим.

    Термаларда халқимиздаги мардлик ғурури, садоқатлик ифтихори, ҳалол меҳнаи билан фахрланиш ҳис-туйғуси 

    алангаланиб туради. Шундай асарлардан бири Гўрўғли тилидан айтиладиган «Кунларим» термасидир. 

    Термада «Гўрўғли» туркумига кирувчи ҳар бир достон воқеаларига чиройли бир ишора бўлиб, бунда халқпарвар 

    Гўрўғли ва унинг босиб ўтган йўли тингловчи кўз ўнгида яққол намоён бўлади. Бахшилар куйлаб келган 

    «Борми жаҳонда», «Армонинг қолмасин», «Гўрўғли», «Гўрўғлибек-зўр ботир» каби термалар шу мавзулардаги 

    1   2   3   4   5   6   7   8   9
Просмотров: 4126 | Добавил: albine | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz