//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Апрель » 17 » Тошбақа учмайди жаноб бошлиқ!
18:27
Тошбақа учмайди жаноб бошлиқ!

Тошбақа учмайди жаноб бошлиқ!

Тошбақа учмайди жаноб бошлиқ!

Ўқишни муваффақиятли тамомлаб, ўз соҳам бўйича ишга кирдим. Омадим келиб каттароқ фирмадан таклиф олдим. Илк иш кунимданоқ барча ҳамкасбларим билан чиқишиб кетдим. Улар жуда очиқкўнгил, меҳрибон инсон эдилар. Бир куни мажлис бўлди. Бошлиғимиз 1-2 та ҳамкасбимизга қаттиқ бақидилар. Ҳа, улар жуда талабчан эканлар деб ўйлаб қўйдим. Хуллас биринчи мажлис мен учун қизиқарли ўтган эди. Эртасига бошлиқ мени хонасига чақирди. Бирор хато қилиб қўйдиммикан деб хавотир ила олдиларига кирдим. Қарасам «емаган сомсам» учун пул тўлаяпман. Кейин секингина ҳаммасини тушинтиришга ҳаракат қилдим. Қилаётган ишим компаниямиз учун анча фойдали эканлигини таъкидламоқчи эдим. Йўқ тинглашни ҳам истамай, «Менинг айтганим айтган, деганим деган бўлади» дедилар.

Хумпайиб хонадан чиқиб, ўз ўрнимга йўл олдим. Кайфиятим йўқлигини кўрган дўстларим нима бўлди дея ҳол аҳвол сўрашди. Мен эса бўлган вазиятни тушунтириб бердим. Улар истеҳзоли кулиб «Ҳали ёшсанда, ўрганиб кетасан дейишди». Сабабини сўрасам, бошлиқ нима деса ҳамма сизники тўғри деб тураверар экан. У тўғри гапиряптими ёки нотўғрими буни аҳамияти йўқ. «Бошлиқ тошбақа учади дедими, демак учади» дея қўшимча қилишди.

На йиғлашни биласан, на кулишни. Э йўқ бунақаси кетмайди. Қандай қилиб, бундай иккиюзламачилик қилиш мумкин ахир? Нега энди ноҳақ бақирсалар худди айбдор одамдек жимгина ерга қараб туришимиз керак, ёки ўз соҳасини яхши билмай хато топширма берса, ўша ишни қилиб кетавериш лозимми? Нима фақат бошлиқ жаноби олийларига ёқиш учун ишлаш керакми? 

Хуллас ўшандан сўнг «шеф» билан орамиз бузилди. Уларни гапини ҳамма маъқулларди. Фақат мендан ташқари. Бир куни улар яна мени ўша машҳур «тошбақаям учадиган» хонасига чорладилар. Ходимларнинг айтишича бу хонага кириш учун отни калласидек юрак керак экан. Чунки у йерга киргандан кейин, у киши нима деса фақат маъқуллаб туриш лозим эмиш. Мендан «Айтган ишимни қилдингми» деб сўрадилар. Табиийки мен «Йўқ!» дея жавоб қайтардим. Тўғриси, нотоғри айтилган ишни бажаришга виждоним йўл қўймагандида. Бошлиқ хайрон, оғзи очилиб қолди. Менимча биринчи марта рад жавобини эшитишлари эди. Кейин яна 2 бора сўрадилар, бу сафар 2 марта йўқ дегандек бош чайқадим. Уни босимидан тилим ҳам айланмай қолган эди. «Жуда яхши» дея эшикка қараб ишора қилдилар. Бу «Йўқол, кўзимга кўринма» дегани эди менимча.

Эртаси куни эрталаб ишга борсам муздай «душ»ни қабул қилдим. Ишдан бўшатилибман. Нима бўлса-бўлар, янги иш излайман энди. Кетар чоғим собиқ бошлиғимга хат қолдириб кетдим «Тошбақа барибир учмайди…»

Юсупов Фурқат
Манба: Furkat.uz
Категория: Муносабат | Просмотров: 878 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz