//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Май » 31 » Тилсимли фаннинг тарихий калитлари
19:36
Тилсимли фаннинг тарихий калитлари

Кашфиётчи олимлар

1044 marta o'qildi

Тилсимли фаннинг тарихий калитлари

 

 

Маълумки, барча ишлаб чиқариш жараёнлари моддий ва маънавий қисмлардан ташкил топади. Биринчиси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, хомашё ва керакли шаклдаги энергия (яъни махсулотнинг нимадан ва нима билан ясалиши). Иккинчи исм эса ишлаб чиқариш назарияси ва услубидан иборат. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиш тарихини хисобга олган холда, керакли ахборотни қўйиш ва улардан фойдаланиш мумкин.

Охирги юз йиллик ичида эса фақат ахборотдан иборат кўпгина ишлаб чиқариш сохалари шаклланди, масалан, дизайн, дастур таъминоти, реклама ва .к. Гарчи махсулот нархи асосан унга сарф этилган моддий маблағ қийматидан ташкил топса-да, хозирги кунда моддий этиёжлар учун сарф қилинадиган маблағни арзимас даражага тушуриб қўяётган махсулотлар ишлаб чиқарилмокда.

 

 

 

Хусусан, дастур таъминотида фақат унинг илк нусхасини ишлаб чиқиш учун сарф-харажат қилинади ва кейинги даромад деярли хеч қандай харажат талаб этмайди. Худди шунга ўхшаш, ахборот ахамиятининг ортиб боришини саноат жосуслигида хам кузатишимиз мумкин. Эндиликда моддий бойликлар эмас, балки ўғирилик объекти сифатида ахборот намоён бўлмоқда.

Ривожланиш шуни кўрсатмоқдаки, ХХI аср ахборот асри бўлиб, модданинг ахамияти тобора сусайиб боради. Ахборот ахамияти ва қимматининг ошиши билан мос равишда уни химоялаш хам долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда.

 

Тилсимлар хақидаги фан - криптология.

 

Криптография - тилсимлар хақидаги фан узоқ вақт давомида махфий жисобланган.

Бу яқин даврларгача криптография фақат давлат ахамиятидаги ва харбий сирларни химоя қилиш учун қўлланилгани билан боғлиқ. хозирги пайтда эса криптографик усул ва воситалар нафақат давлат, балки оддий шахс ва ташкилотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга хам хизмат қилмоқда. Гап фақат ахборотнинг махфийлигида эмас. )хозирда турли хил мазмундаги маълумотлар рақам холида дунёни “кезиб” юрибди. Ушбу маълумотлар билан ғаразли мақсадда танишиб чиқиш, йиғиш, алмаштириш, қалбакилаштириш ва х.к. хавфлар мавжуд. Хавфлардан химояланишнинг энг мустахкам усулларини эса криптография таклиф этади. Тилсимлаш очиқ кўринишдаги маълумотга тилсимни қўллаб, ушбу тилсимдаги қоидаларга асосланган холда маълумотни шакл алмаштириш жараёнидир. дешифрлаш (тилсимни очиш) тилсимлашга тескари, яъни тилсимланган маълумотнинг асл кўринишини хосил қилиш жараёни. Криптография бевосита тилсимлаш билан шуғулланса, тилсимни очиш яна бир фан тармоғи криптоанализ масаласидир. Криптография ва криптоанализ биргаликда криптология деб номланувчи фанни ташкил этиб, хақиқий кучли ва мустахкам ахборот химоясини хосил қилади.

Криптографиянинг аниқ масалалари жамиятдаги техника ва технология ривожланиши даражасига, ахборотни узатиш воситалари ва услублари билан бевосита боғлиқ.

Криптографик усуллар тарихини қитъаларга кўра алохида ўрганиб чиқиш мумкин. Криптографиянинг ривожига кўплаб машхур тарихий шахслар ўз хиссасини қўшишган.

 

Илк тилсим очган олим - Ал-Киндий

 

Криптографиянинг туғилиши учта фан:

лингвистика, статистика ва математика тараққиётини тақозо этади. Аббосийлар даврида Бағдодда Маъмун томонидан ташкил қилинган Байтул-хикмат криптография сохасига доялик қилди. Чунки ўша даврда юнон олимларининг асарлари араб тилига таржима қилинар, математика сохасида эса Ал-Хоразмий, Беруний, каби олимлар мисли кўрилмаган натижаларга эришган эдилар. Жуда кўп

сохаларда асарлар қолдирган Байтул хикматда ишлаган машхур олим Ал-Киндий (801-873 й.) криптоанализга 9- асрда асос солади. Унинг тилсим очиш усуллари хақида ёзган китоби хам тарихда тилсимшунослик хақидаги илк асар саналади.

 

Ал-Киндий “Тилсимланган хабарни очиш хақида рисола”сида тилсимли матнни ўқиш борасида келтириб ўтган энг содда усуллардан бирини қуйидагича тушунтиради: “Агар тилсимланган матинни тилини билсак, ўша тилда ёзилган бошқа тилсимланмаган матндаги арфларни энг кўп ишлатилиш тартибига кўра таснифлаймиз. Худди шу ишни тилсимланган матн учун хам бажарамиз. Энди уларнинг ўрнини алмаштириш кифоя”.

 

Тилсимларнинг харбий сохада ишлатилиши тўғрисидаги дастлабки тарихий маълумотлар спарталик харбий қўмондон Лисандр номи билан боғлиқ (“Сцитала” тилсими). Юлий Цезарь ўзининг хатларида тарихга “Цезарь тилсими” номи билан кирган тилсимни қўллаган. қадимги Юнонистонда

Ёқуб ибн Исҳоқ Ал-Киндий (801-873) ғарбда Ал-Киндус (Alkindus) номи билантанилган.

кейинчалик “Полибий квадрати” номи билан атала бошланган тилсим ихтиро қилинган. ғарбда криптография бўйича дастлабки асарлардан бирини Германияда яшаб ўтган И.Трителий (1462- 1516) ёзган. 1566 йилда машхур математик Д.Кардано ўзи ихтиро этган тилсимлаш тизими (“Кардано панжараси”) ни тавсифловчи ишини нашр этган. 16-асрда Францияда Генрих IV ва Ришелье тилсимлари пайдо бўлди. Кейинчалик Россияда хам Петр I ихтиро қилган 1700 йилдаги “рақамли ёзув” (цифрная азбука) ва боша тилсимлар юзага келган. Асрлар давомида олим ва мутахассислар ўртасида мутлақо мустахкам тилсим тузиш борасидаги бахс давом этмоқда. Лекин хозирча бундай тилсимни тузишнинг иложи бўлмаяпти.

 

Цезарь тилсими

 

Бу тилсим Рим императори Гай Юлий Цезарь номи билан боғлиқ. Гарчи бундай тилсимлар бирқатор мухим камчиликларга эга бўлса-да, классик тилсим сифатида тарихий ахамиятга эга. Цезарь Марк Туллий Цицеронга ўз хатларини ёзишда 50 та харфлик юнон алифбосида З та харфли циклик суришни қўллаб, белгиларни алмаштиришни буюрган. Бунда очиқ матн )қуйидагича шаклда алмаштирилади: матндаги кар бир харф алифбода ўзидан кейин келадиган учинчи карф билан алмаштирилади. Бунда алифбо айлана бўйлаб ёзилган хисобланади, яъни

 

Ал-Киндийга оид "тилсимланган хабарни очиш ҳақида рисола" китобининг илк сахифаси

лотин алифбоси учун “z“ дан кейин яна “а” келади. Цезарь харфни ундан кейинги учинчи харф билан алмаштирган. Бироқ аслида уни исталган боша харф билан хам алмаштириш мумкин. Мухими хабар етказилган одам ушбу сурилиш қатталигини билиши зарур. “Цезарь тилсими” алмаштириш тилсимлари қаторига киради.

Лотин алифбоси учун қуйидаги доиравий жадвални хосил қилсак бўлади. Ичма-ич жойлашган доираларни бураб тилсим калитини ўзгартириш мумкин. Бунда «Gay Yuliy Cesar» ёзуви учун«Jdb Bxoib»ни хосил қиламиз. Тилсимни очиш учун тескари жараён амалга оширилади. Масалан, яна «Gay Yuliy Cesar» ёзувини калит 7 га тенг бўлганда тилсимласак, “nhf fbsp fjlzhy” ёзуви пайдо бўлади.

 

Полибий тилсими

 

Цезарь тилсими каби кенг тарқалмаган бўлса-да, Полибий тилсими фаннинг қадимги намуналаридан саналади. Юнон тарихчиси Полибий Цезарь туғилишидан 30 йил олдин вафот этган. Унинг услуби мохияти шундаки, махсус тўғри тўрт бурчак тузилади (“Полибий лавкаси”):

 

Бунда хар бир белги мос равишда ўзи турган қатор ва устун номи билан тасвирланиши мумкин: В=АВ; Ц=ГД. Гарчи бунда матн узунлиги 2 баробар ортса хам, тилсим мустахкамлиги анча юқори.

 

ўрин алмаштириш орқали тилсимлаш алгоритми

 

қадимда рин алмаштиришларни қўллайдиган тилсимлар кенг тарқалган. Буни устунлар сони 5 та бўлган холда оддий устун алмаштириш алгоритмида кўриш мумкин. Бунинг учун берилган иборани хар бир қаторда 5 та белги қоладиган қипиб қуйидагича жадвалга ёзилади:

Сўнг калит киритамиз: 25314. Калитда кўрсатилган тартибда жадвалдаги мос устунларни сатр кўринишида кетма-кет ёзиб, тилсимли матнни хосил қиламиз:

РРА У АА ГДЛФК.

Барон Плейфер тилсими

 

Плейфер тилсимида калит ибора берилади (харфлар кайтарилмайди). Сўнг берилган кенгликдаги тўғри тўрт бурчакка калит ибора ёзилади ва иборада қатнашмаган алифбо харфлари тартиб бўйича тўлдирилади. Очиқ матн иккита харфли биграммаларга бўлинади.

Биграммада харфлар қайтарилмайди (агар иккита бир хил харф кетма-кет келса, улар орасига бошка харф қўшилади). хар бир биграммадаги харфлардан тузилган тўғри тўрт бурчакнинг қарама-қарши учлари олиниб, тилсимли матн хосил қилинади. харфлар битта сатр ёки устунга тушса, уларнинг ёнидаги харфлар олинади

(ТГ=СФ; РЭ=СР):

Граф Виженер тилсими

 

Энг машхур ва қадимги кўп алифболи тизимлардан бири Виженер тилсими. Бунинг учун алифболи квадрат тузилади:

квадратнинг кар бир кейинги сатри бир харфга циклик сурилади. Калит ибора танланади. Очиқ матн остига бу ибора

 

циклик қайтарилиб ёзилади. Очиқ матн ва унинг тагида ёзилган калит ибора харфпарининг алифболи квадратдаги қатор ва устунлар кесишган ўрнидаги харф тилсимли матнга қўшилади.

Бунинг ўзига хослиги шундаки, битта харф турли ўринларда турли харфлар билан ифодаланади.

 

Сеҳрли квадратлар усули

 

Бу усулда квадрат катакларга сонлар шундай ёзиладики, квадратнинг сатрларида, устунларида ва диагоналларида жойлашган сонлар йиғиндиси тенг бўлиши керак. Тилсимлашда матннинг биринчи харфи 1 сони устига, иккинчи харфи 2 сони устига тушурилиб, охиригача шундай давом эттирилади. Квадрат катаклари харфлар билан тўлгандан кейин матн сатрлар бўйича ёзиб чиқилади. Масалан, ”biz bugu ikkida uchrashamiz” хабарини 5х5 квадратда тилсимласак, қуйидаги “chbgku szuki aaibznd rmaiuih” тилсимли матн пайдо бўлади.

 

Хулоса қилиб айтганда, криптография бой тарихга эга. Гарчи у анча вақт фан сифатида тан олинмасдан, ман этиб келинган, кейинчалик эса сир сақланган бўлса-да, ўзининг ахамиятини исботлагани холда, мустақил фан мавқеини эгаллади. Чунки ахборот асрида ахборот хавфсизлиги мухим ахамиятга эга.

Фойдаланилган манбалар: ngujerjjfu rhhhjjf

Категория: Муносабат | Просмотров: 1154 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz