//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Апрель » 27 » Саодатли кунлар сурури
15:57
Саодатли кунлар сурури
Саодатли кунлар сурури
 

 
«Бирон бир кекса инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслиги, ҳеч қачон ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги лозим». Президентимизнинг ушбу сўзлари Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик марказининг бош шиорига айланган. 320 нафар фахрийни бирлаштирган марказнинг ҳар бир вилоятда филиаллари ташкил этилган бўлиб, имкон борича ҳамкасбларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг билим-тажрибаларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.
Прокуратура фахрийларидан бири – Абдулҳай Рўзиев суд-ҳуқуқ идоралари­да фаолият кўрсатиб, адолат­ мезонини қўлда маҳкам тутгани учун кўпчиликнинг ҳур­мат-эътиборини қозонган. У кишининг ёши тўқсонга яқинлашса-да, ҳамон халқ хиз­матида. Буюклардан би­ри: «Ёшлик инсон ҳаётининг сўнгги йиллари учун уруғ қадаладиган баҳор пал­ласидир», – деган экан. Шу маънода қаҳрамонимиз ҳам ёш ҳуқуқшунослар таълим-тарбияси ҳақида жиддий қайғуради. Уларга қўлидан келганича йўл-йўриқлар кўр­сатади, тажрибаси билан ўртоқлашади.
Меҳнат фаолиятини Шаҳ­рихон шаҳридаги 28-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган Абдулҳай ака ўша пайт­да ўн етти ёшда эди. Ўқувчиларга дарс бериш билан бирга, ҳуқуқшунос бўлиш ниятида тинимсиз из­ланарди. Ҳуқуқшунослик йўлидаги уринишлари ўз са­марасини бериб, Шаҳрихон тумани халқ судига котибликка ишга ўтди. Бу эса кат­та орзулар сари қўйилган­ илк қадам эди. Интилишларини пайқаган раҳбарлар унга тез орада ижрочиликни ишониб топширишади.
— Қариганда одам ну­қул­­ ортга қараб, қилган ишларини сарҳисоб қилар экан. Салкам эллик йиллик меҳнат фаолиятим давомида асо­сан суд-ҳуқуқ идораларида ишладим. Анча-мунча шогирдлар тайёрладим. Улар­ орасида ҳатто профессор ва академиклар ҳам бор, – дейди Абдулҳай Рўзиев. – Шогирдларим тез-тез йўқлаб келишади, турли хил семинар, анжуман ва давра суҳбатларига таклиф этишади. Албатта боришга ҳаракат қиламан. Чунки ёш ҳамкасб­ларим билан суҳбатлашиш менга ғайрат-шижоат бағишлайди. Уларга адолат, ҳалоллик, қонун асосида иш кў­риш ҳақида кўп гапираман. Чунки қонунлар иллатларга барҳам бериб, яхшиликка йўл очади. Бир китобда «Ҳаётда энг асосийси меҳнатдир. Ҳамма касофатлардан, ҳамма қийинчиликлардан фақат бир йўл – меҳнат билан қутулиш мумкин» деган ҳикматни ўқиган эдим. Шунинг учун ҳамкасбларимни кўпроқ ўз устларида ишлашга чақираман. Яна бир гап: юрист универсалист бўлиб, қонунларни из­чил ўрганиши керак.
Шу ўринда Абдулҳай Рў­зиевнинг меҳнат фаолиятига назар ташласак: Хўжаобод ва Марҳамат туманлари­да судья, Андижон вилоят суди аъзоси ва раиси, вило­ят адлия бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори... У киши қайси лавозимда ишламасин, қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишига, жиноятчиликка қарши курашишга устувор вазифа сифатида қаради. Ўз ишига масъулият билан ёндашиши,­ қатъияти, талабчан ва ташкилотчилиги, айни пайтда меҳрибонлиги боис уни кўп­чилик ҳуқуқшунослар устоз деб ҳурмат қилишади.
Шогирдларидан бири Ёқубжон Жалолов у ҳақда шундай дейди:
– Абдулҳай аканинг ҳаё­ти, меҳнат фаолияти проку­ратура ходимлари учун намуна бўла олади. Чунки у кишининг касбга садоқати, ишга бўлган муносабати кўпчиликни ҳайратлантирарди. Биз кўп масалалар бўйича маслаҳатлар олишга одатлангандик. Устозимнинг ўгитлари, йўл-йўриқлари ёр­дамида кўп муваффақиятлар­га эришганман. Абдулҳай ака қаерга, қайси даврага бормасин, уни таниган-билганлар меҳр билан кутиб олиб, ҳурмат кўрсатадилар. Назаримда, инсон учун бундан ортиқ бахт бўлмаса ке­рак. У кишига ҳавас қилганим учун ўзим ҳам тажрибамни шогирдларимга ўргатишга, уларга тўғри маслаҳат беришга, умуман олганда, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишга ҳаракат қилаяпман.
– Олий ўқув юртини та­момлагач, Абдулҳай аканинг раҳбарлигида иш бошладим. Талабчанлик ва меҳрибонлик бобидаги ибрати мен учун бир умрлик сабоқ бўл­ди. У киши тартиб-интизом­ни биринчи ўринга қўяди, – дейди шогирдларидан яна бири Олим Муҳаммедов. – Одамлар билан лавозими ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бир хил муома­лада бўлади. Айниқса, ходимларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига ҳавас қилардик. Чунки ташвиши, муаммоси бор одамнинг ҳузур-ҳалова­ти, ишида унум бўлмайди. У кишининг раҳбарлигида кўплаб ҳамкасб­ларимиз уй­ли-жойли бўлишган. Ишдаги қатъиятни фарзандлар тар­биясида ҳам қўллаган. Устознинг тажриба ва ўгитларидан узоқ йиллар баҳраманд бўлиб юраверайлик.
Абдулҳай Рўзиев ҳар дам­да мана шундай ёруғ кунларга етказгани учун шукро­налар айтади. Буларнинг ҳам­масини тинчлик ва осойишталикдан деб билади. Кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннат­дор. Ўғилларидан бири ота изидан бориб, суд-ҳуқуқ соҳасида ишлаяпти. Сираси­ни айтганда, 3-даражали дав­лат адлия маслаҳатчиси, Ўз­бекистонда хизмат кўрсатган­ юрист Абдулҳай Рўзиев эл­нинг дуосини олиб, кам бўл­мади.
Азиз НОРҚУЛОВ,
Просмотров: 921 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz