//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Апрель » 23 » КАСАЛНИ ЯШИРСАНГ...
08:40
КАСАЛНИ ЯШИРСАНГ...

КАСАЛНИ ЯШИРСАНГ...

ИСИТМАСИ ОШКОР ҚИЛАДИ

Яқинда таҳририятимизга сурхондарёлик бир келинчак қўнғироқ қилиб, минг истиҳола билан ўзини қийнаётган мавзу хусусида  сўзлади:

— Шукрки, ҳаётимдан нолимайман, янги хонадонга келин бўлиб тушганимга энди икки ой бўлди. Тўйимдан икки ҳафта ўтар-ўтмас кўнглим беҳузур бўлиб, бошим оғриб, ҳолсизланадиган бўлиб қолдим. Аввалига, тўй ҳаракатлари билан толиққандирман, деб ўйладим. Балки, бу ҳомиладорлик аломатларидир, деб суюндим. Лекин оғриқлар кун сайин зўрайиб борар, қорним тез-тез санчадиган бўлиб қолди. Эримга айтсам, онам билан маслаҳатлаш, деди. Қайнонам ҳам буни эшитиб қувонди, “Ойижон, шифокорга олиб борсангиз бўлармиди”, дегандим, ажаблангандек: “Бу гапингизни ҳеч ким эшитмасин, ҳомиладор бўлибсиз-да, шифокор нима дерди. Қолаверса, янги тушган келинчакнинг гинекологга бориши бизда уят саналади”, деб унамади. Оғриқлар зўрайиб, бир ҳафтадан кейин иситмалай бошладим. Ҳатто қорнимдаги оғриқдан букчайиб, қаддимни ҳам ростлолмай қолдим. Охири онамга қўнғироқ қилишга мажбур бўлдим. Уйдагилар зудлик билан мутахассисга кўрсатишди. Тиббий текширувларда ҳомилам аллақачон нобуд бўлиб, бачадон найчасига тиқилиб қолгани аниқланди. Балки қайнонам “уят бўлади”, демасдан, ўз вақтида дўхтирга етаклаб борганида, бундай кўргулик бўлмасмиди?

Ҳозир қайнонам мендан ўзича аразлаб юрибди. Эрим ҳам ўзгариб қолган. Хўш, мен нима қилишим керак эди?!.

Афсуски, ҳаётда бу каби ҳолатлар кўплаб учрайди. “Ўзбекчилик” деймиз-у, лекин бепарволик ёки ҳар хил ирим-сирим, гап-сўзларга тобе бўлиб, бир инсон ҳаётини хавф остида қолдираётганимизни англаб етмаймиз.

Мактабда ўқиб юрган кезларим оилавий поликлиникадан шифокор келиб, қизлар билан суҳбат ўтказишини айтишди.  “Фақат қизлар учун” деган эълонни ўқиган баъзи дугоналарим чўчиб, қўрқиб, ўша куни мактабга ҳам келишмаган эди. Ўшанда гинеколог шифокор балоғат ёшига етган қизлардаги жисмоний ўзгаришлар, юздаги тошмаларнинг сабабидан тортиб, ҳайз ҳақида ҳам маълумот берганди. Ўшанда синфдошларимиздан бирининг онаси сўраб-суриштирмай, директоримиз ҳузурига келиб: “Нега гинеколог чақирдинглар, нима бирортаси ҳақида гап чиқдими?” деб тўполон қилгани ҳам эсимда.

Қизиқ-да, нега фарзандимизнинг томоғи ёки қулоқ-бурни оғриса, отоларингологга, тишидан шикоят қилса, стоматологга олиб борамизу, энг нозик аъзоларимиз билан боғлиқ хасталикларнинг олдини олиши мумкин бўлган мутахассислар ҳисобланган уролог ёки гинеколог билан мулоқотдан ўзимизни тортамиз? Ахир қизларимиз соғлом фарзандни дунёга келтириши учун ҳар жиҳатдан саломат бўлиши керак-ку? 

— Аҳоли ўртасида тиббий маданиятни шакллантириш борасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида келин-қизларнинг гинеколог маслаҳатига боришини нотўғри тушунаётганлар кескин камаймоқда,  — дейди тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали акушер-гинеколог Муяссар Назирова биз билан суҳбатда. — Чунки гинеколог нафақат жинсий аъзоларни, балки организм билан боғлиқ бўлган бошқа касалликларни ҳам аниқлайди, даволайди. Ҳозирги кунда оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари томонида таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизларнинг умумий тиббий кўрикдан ўтказлиши яхши йўлга қўйилган.  Агар ўсмир ёки балоғат ёшига ета бошлаган қизларни ҳеч нарса безовта қилмаса, 14-15 ёшда гинеколог кўригидан ўтиши тавсия этилади. Аммо ундан аввал ҳам шифокорга учрашса, зарар қилмайди. Масалан, қизларда 11-12 ёшдан ҳайз даври бошланади. Айрим қизлар бундай ўзгаришга тайёр бўлмай, кучли депрессия ҳолатига тушиши ҳам мумкин.  Уларга бу оддий, ҳар бир аёлда содир бўладиган ҳолат эканлигини тушунтириш оналар ва соҳа мутахассисларининг зиммасида. Энг қизиғи, баъзида ёши катта аёлларнинг ҳам ўз соғлигига бефарқлигини кузатяпмиз. Яқинда 45 ёшлар атрофидаги бир аёлни текширувдан ўтказдим. Унда уч ойдан буён сабабсиз, оз-оздан қон кетиш ҳолати юз бераётган экан. Бир қарашда бу арзимаган касаллик бўлиб туюлса-да, лекин лоқайдлик оқибатида янада хавфлироқ омилларни ҳам келтириб чиқариши мумкинлигини унга батафсил тушунтириб, тегишли муолажалар қилдик.

 — Аёлларда қандай гинекологик касалликлар кўпроқ учрайди?

— Аввало, бепарволик оқибатида баъзи бир сезилмайдиган хасталиклар яширин равишда ривожланиши мумкин. Масалан, кўпчилик аёллар турли ажралмалардан шикоят қилишади. Тиббиётда бундай ажралмалар икки тоифага: нормал ёки ноодатий гуруҳларга ажратилади. Агар ажралмалар ўткир ҳидли, одатдагидан анча кўп бўлса ва қорин бўшлигида оғриқ кузатилса, дарҳол шифокорга учрашиш керак. Чунки жинсий йўл билан юқувчи касалликларнинг аксарияти ажралмалар орқали намоён бўлади. Афсуски, бу каби ҳолатлар бачадон найи саратонининг илк белгиси бўлиши ҳам мумкинлигини кўпчилик англайвермайди!

— Бундай касалликларни уй шароитида даволашни тўғри деб ўйлайсизми?

— Ҳар қандай дардни уйда ўзбошимчалик билан даволаш нотўғри. Айниқса, аёллар ёки қизлар ўзларида гинекологик ўзгариш аломатларини сезгани заҳоти, дарҳол мутахассис-шифокорга мурожаат қилишлари шарт. Бунинг учун ҳозирги вақтда барча оилавий поликлиникаларда шароитлар яратилган. Энг муҳими, мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган “Соғлом она — соғлом бола” тамойилига қатъий амал қилсак, саломатликдан нолимаймиз.

 

Наргиза МУРОДОВА.

Категория: Муносабат | Просмотров: 1001 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz