//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2014 » Апрель » 28 » Каримов телеканаллар ва радиостанцияларни миналаштиришни буюрди
09:39
Каримов телеканаллар ва радиостанцияларни миналаштиришни буюрди

Ўзбекистон

Каримов телеканаллар ва радиостанцияларни миналаштиришни буюрди

САНА:  МУАЛЛИФ:  РУКН:  0 ИЗОҲ

uzb-teleradio-stansiyalarga-bomba-qo`yish-buyurildi

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи билан республиканинг телекоммуникация инфратузулмаси устидан назорат кучайтириладиган бўлди.

Телестудиялар ва трансляция минораларининг эгаллаб олинмаслиги учун улар миналаштирилиши ва канализациядан узиб қўйилиши мумкин.

Янги хавфсизлик чоралари тўғрисида НТТ телекомпанияси ҳодимлари билдиришган.
Уларнинг сўзларига кўра, телестудияга ҳужум уюштирилганда, эгаллаб олинганида ёки кимдир рухсатсиз эфирга чиқишга уринса “ўз-ўзини блокировка қилиш” қурилмаси ишга тушиши керак.

CA-News ахборот хизматининг ёзишича, бу ерда гап фавқулотда ҳолатда ҳаракатга келтириладиган портловчи қурилма ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

“Озодлик” (“Озодлик Радиоси”) ва “Биржевой лидер” берган маълумотларга кўра эса Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳақдаги қарори 14 апрелдаёқ қабул қилинган. “Ўз-ўзини блокировка қилиш” тизимини ўрнатишдан ташқари телестудия ҳодимлари махсус рухсатнома олишга ва Ўзбекистон МХХ текширувидан ўтишга мажбур бўладилар.

Бундан ташқари, ҳукумат радиоузатиш қурилмалари жойлашган биноларни канализация ва вентиляция тизимларидан узиб қўйишни буюрганлар.

“Давлатимиз душманлари студияга канализация ва вентиляция трубалари орқали кириб олишлари ҳамда халқни ҳукуматга қарши даъват қилишлари мумкин”, – дея “Озодлик”ка билдирган НТТ ҳодими.

“Озодлик” берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (УзМТРК) ҳам ўз ҳодимларини матбуот анжуманларида олдиндан келишилмаган саволлар бермасликлари ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон телевиденияси журналистларининг ҳорижга чиқишларига таъқиқ 2012 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаевнинг № 193 сонли буйруғи билан ўрнатилганди. Бироқ бу ҳақда компания ҳодимлари 2013 йилнинг 2-3 декабрига келибгина хабар топишганди.

Манба: uzxalqharakati.com

Просмотров: 1087 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz