//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Муносабат [36]

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2015 » Октябрь » 15 » Қизлар ўғил болага айланадиган қишлоқ
19:02
Қизлар ўғил болага айланадиган қишлоқ

Жонни Доминикан республикасидаги овлоқ бир қишлоқда яшайди. Кариб Ҳавзасидаги унча-мунча одамнинг оёғи етмаган бу қишлоқда Гьюведоси деган жамоа бор.
Жонни худди ана шу Гьюведосилардан.
Гьюведоси сўзи "12 ёшида чўчоғи чиққан" деган маънони англатади. Сабаби - Гьюведосилар қиз бола бўлиб туғилишади. Аммо балоғат остонасида ўғил болага айланиб қолишади.
Кўплаб Гьюведосилар каби Жонни ҳам қиз бола бўлиб туғилган ва ота-онаси унга Фелисита дея қиз бола исмини бериб, қиз боладек тарбия қилишган.
Аммо у 12 ёшга тўлиб, балоғат сари қадам қўяркан, тўсатдан унинг жинсий аъзоси ўзгара бошлайди. Қиз боланикидек ёриқ ўрнида чўчоқ ўсиб чиқади. Тез орада мояклар ҳам пайдо бўлади.
Одатий ҳолат?
Унгача Фелисита қип-қизил кўйлак кийиб мактабга борганини, лекин ўзини ҳеч қачон қиз бола ҳис қилмаганини эслайди.
"Менга кўғирчоқ олиб беришса, отиб юборардим. Агар футбол ўйнаётган ўғил болаларни кўриб қолсам, уларга қўшилиб копток тепгим келарди".
Бироқ ота-онаси қизларидаги жинсий ўзгаришдан мутлақо ажабланишмаган. Чунки уларнинг қишлоғида кўплаб қизлар 12 ёшида ўғил болага айланиб қолишади-да.
Хуллас унга Жонни дея ўғил бола исмини бериб, куйлак ўрнига шим кийгизишади.
Жонни мактабда қийналганини, аммо энди ўғил бола эмасми, уни масхара қилган шумтакаларни тутиб дўппослаганини айтади.
"Ўғил болалар, айниқса, жонимга тегиб кетишганди. Улар мени шайтонвачча деб калака қилишарди. Уятли сўзлар билан сўкишарди. Нима қилай, мен ҳам муштимни ишга солиб, унақаларнинг адабини берардим"
Биз Жоннининг қишлоғида Карла исмли қизчани учратдик. Карла ҳали етти ёшда. Лекин унинг баданида аллақачон ўғил боланинг хусусиятлари пайдо бўлмоқда.
Ота-онаси ҳозир уни Карлос деб чақиришади. Онаси анчадан бери қизида жинсий ўзгаришлар кечаётганини сезганини айтади.
"Беш ёшга тўлганида ўғил болалар билан чапанидек уришарди. Кейин билак мушаклари ва кўкраги ҳам қандайдир ўғил боланикидек эди. Хуллас, қизим Гьюведоси эканлигини англаб қолдим. Аммо у менинг фарзандим. Ўғил болами, қиз болами - фарқ қилмайди. Мен уни барибир бирдек яхши кўраман" - дейди она.
Тангрими ё табиат?
Хўш, қандай қилиб қиз бўлиб туғилган гўдаклар, улғайиб, ўғил болага айланиб қолишади?
Табиатнинг ушбу ғайритабиий жумбоғини ечишга кўплаб олимлар журъат қилишмаган.
Америкалик профессор Жулиан Императо МакГинлей айни жамоа ирсиятини ўрганган кам сонли олимлардан бири.
Ўғил болага айланиб қолаётган қизлар ҳақида эшитиши билан, ҳали 1970-йиллари у Доминиканнинг Гьюведосилар яшовчи овлоқ қишлоғига боради.
Бошида миш-мишдир деган фикрда борган олима, ростдан ҳам қиз болалар 12 ёшида ўғил болага айланиб қолаётганига гувоҳ бўлади.
У Гьюведоси болалар устида узоқ йиллар ишлайди ва ҳатто уларнинг моякларини ҳам текширади.
Хуллас бу сир-синоатнинг тагига етади.
Image copyrightAFP
Image caption
Кариб ҳавзасининг овлоқ гўшаларида ҳали илм-фан очмаган сир-синоат яширин...
Она қорнида ҳосил бўлган ҳомила - қиз бола бўлса, XX хромосома, ўғил болаларда эса XY хромосомалар шаклланади.
Лекин илк ҳафталар ҳомиланинг ҳеч қандай жинси бўлмайди. Шундай эса-да, ҳомилада кўкрак учи эмизгичлари ўса бошлайди.
Ҳомила саккиз ҳафталигида унинг жинсини белгиловчи гормонлар ишга тушади.
Агар ўғил бола бўлсангиз, игрик хромосома ҳомила жинсий аъзоси ўрнидаги бўртиқ узвга тестостерон жўната бошлайди.
Ўз ўрнида бу тестостерон дигидротестостеронга айланади.
Шу асно бирламчи жинсий ўзак ёки гонада ўғил боланинг моягига айланади. Бўртиб турган узв эса эркак олати бўлиб ўсади.
Мабодо ҳомила қиз бола бўлса, унда дигидротестостерон пайдо бўлмайди ва ҳомиланинг жинсий ўзаги бўртиғи ингичкалашиб, қин тилчаги ёки клиторга айланади.
Олима Императо МакГинлей Гьюведосилар нега қиз бола бўлиб туғилиб, кейинчалик ўғил болага айланиб қолишини ўрганиш жараёнида уларда 5-альфа-редуктаз номли фермент етишмаслигини аниқлайди.
Айнан ана шу фермент ҳомиладаги тестостеронни дигидротестостеронга айлантириб беради.
Маълум бўлишича, ушбу фермент етишмовчилиги ирсий бўлиб, Доминиканнинг худди ана шу Гьюведосилар яшовчи минтақасида кенг тарқалган экан. Аммо айни ҳолат дунёнинг бошқа жойларида деярли учрамаскан.
Хуллас, бачадондаги ўғил бола ҳомиласи рисоладагидек XY хромосомаларига эга бўлса-да, фермент етишмаслиги боис уларда ўғил боланинг ташқи олати шаклланмасдан туғилишади.
Шу боис чақалоқни қиз бола, деб ўйлашади.
Лекин Гьюведоси болалар 12 ёшга етгач, балоғат бошланиб, гормонал ўзгаришлар юзага келади ва шу вақт уларнинг танасида иккинчи маротаба тестостерон кучаяди.
Мазкур ўзгаришлар эса бола жисмида акслана бошлайди: кучли мушаклар бўртади, қин ичидан олат ўсиб чиқади ва мояклар пайдо бўлади.
Касаллик эмас, аксинча...
Бироқ уларни бемор ёки ноқис, деб аташ асло мумкин эмас.
Бутун жараён оддий ўғил боланинг одатий вояга етиши каби кечади: Болалар улғайиб, ҳақиқий эркакка айланишади, аёл кишига нисбатан табиий мойиллик уйғонади ва бошқа эркаклар каби уйланишади, фарзанд кўришади.
Лекин айрим ҳолларда ўз аҳволини касаллик, деб билган ёки бу қадар кескин жисмоний ҳамда руҳий ўзгаришга тайёр бўлмаган Гьюведосилар жарроҳлик йўли билан янги ўсиб чиққан олатларини кестириб ташлашади ва аёл киши бўлиб қоладилар.
Айни дамда, 1974 йили Гьюведоси эркакларини дунёдаги бошқа жинсдошларидан ажратиб турган бир хусусият аниқланган. Улардаги простатит бези анча кичик экан.
Дунёнинг энг йирик дори-дармон ишлаб чиқарувчи ширкатларидан бири бўлган "Мерк" мазкур ҳолатни яқиндан ўрганиб, финастерид номли дори ишлаб чиқара бошлаган.
Финастеридни қабул қилган эркакларда айнан 5-альфа-редуктаз ферменти камаяди ва киши танасида худди Гьюведосилар каби дигидротестостерон миқдори пасаяди.
Натижа эса аниқ - простатит безининг каттариши тўхтайди. Оддий қилиб айтганда, простатит бези саратони эҳтимоли йўқолади.
Маълумки, простатит бези саратони - дунё бўйлаб эркакларнинг энг ашаддий қотили.
Бироқ финастерид қабул қилган эркакларда жинсий майил ёхуд эркаклик қуввати бобида ҳеч қандай салбий ўзгариш кузатилмайди.
Гьюведоси эркаклари, масалан, умрларининг илк 12 йилини қиз бола сифатида яшашса ҳам, барибир, жаҳондаги ҳеч бир эркакдан қолишмайдилар.
Улар аёлларга уйланиб, фарзанд кўришади, кексайиб, белининг қуввати кетгунича ўз рафиқалари билан жинсий алоқа қилишга қодир бўладилар.
Дарвоқе, Гьюведоси эркакларида соч тўкилиши ҳам кам учрайди. Шу боис финастерид дорисини эркакларда учрайдиган соч тўкилишини тўхтатиш учун ҳам қўллашади.
Ҳаммаси бачадонда бошланади
Олима Императо МакГинлейнинг фикрича, она қорнида кечадиган гормонал ўзгаришлар одамнинг жинсий узвлари шаклланиши ёки ўзини руҳан қайси жинсга мансуб кўриши йўлида муҳим аҳамиятга эга.
Бола агар табиатан ўғил бола бўлса, уни неча йил қиз бола сифатида ўстирманг, барибир, ундан ўғил бола вояга етади. У улғайгач, эркакларга эмас, балки аёлларга жинсий мойиллик кўрсатади.
Гьюведосиларни ўрганиш пайти олимлар яна бир бор ишонч ҳосил қилган ҳақиқат ҳам шу: Катта бўлганида одам қайси жинсга мойиллик кўрсатиши унинг жамият ёхуд оиладаги тарбиясига ҳам, ташқи таъсирларга ҳам боғлиқ эмас.
Яъни одамнинг эркак ё аёлга нисбатан жинсий майл билдириши (гитеросексуал ё гомосексуал майил) у ҳали туғилмасданоқ, бачадонда шаклланади.
Бизнинг ҳикоямиз қаҳрамони бўлмиш Жонни эса балоғатга етгани сари олати ўсиб, ўғил болага айланаркан, унда эркакона жинсий майил пайдо бўлиб, аллақачон, қишлоғидаги бир нечта қизга ошиқ ҳам бўлиб чиқибди.
"Катта бўлсам ўзим севган қизга уйланиб, фарзанд кўришни орзу қиламан. Бўлажак рафиқам эса яхши-ёмон кунларимда ёнимда туришини истайман" - дейди Жонни энтикиб.

Категория: Муносабат | Просмотров: 1174 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Октябрь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz