//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

«Қўшни республикадан меҳмон таклиф қилмоқчиман. Уларнинг келиб-кетиши қандай амалга оширилади?»

«Қўшни республикадан меҳмон таклиф қилмоқчиман. Уларнинг келиб-кетиши қандай амалга оширилади?»

 

Вилоятдан танишим қўнғироқ қилди. Маслаҳат сўради. Яқин кунларда ўғлини уйлантирмоқчи экан. Тўй кунини белгилашдан олдин қўшни республикадаги қариндошларини қандай таклиф қилиш ва уларнинг келиб-кетишлари бўйича қонуний тартиб-таомиллар қандайлиги тўғрисида сўради. Унинг саволларига батафсил жавоб олиш учун республика Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизматига мурожаат этдик.

Савол: Юртимизга вақтинча яшаш учун келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб: Вақтинчалик рўй­хатдан ўтказиш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўл­маган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бў­лиш­лари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.

Мамлакатимизга вақтинчалик яшаш учун келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, байрам ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаганда, 3 кун ичида ўзлари вақтинча яшайдиган ҳудуддаги ички ишлар идоралари ёки меҳмонхоналарда вақтинча рўйхатдан ўтишлари лозим. Бунинг учун ҳудудий ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари жоиз:

— белгиланган шаклдаги илтимоснома;

— қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

— миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳужжати;

— уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Мазкур тоифа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинчалик бўлиш муддати давомида юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабларига риоя этишлари ва белгиланган муддатда ўз вақтида республикамиз ҳудудидан чиқиб кетишлари талаб этилади.

Савол: Мабодо, айрим сабабларга кўра вақтинчалик бўлиш муддатини узайтириш зарурати туғилса-чи?

Жавоб:У ҳолда хорижий фуқарони (бунга узоқ хорижий давлатлар, шунингдек, Туркманистон ва Тожикистон фуқаролари киради) ва фуқаролиги бўлмаган шахсни таклиф қилган жисмоний шахс ёки юридик шахслар Ўзбекистон ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бош­қармасига мурожаат қилиб, виза муддатини узайтиришлари мумкин. Виза тизими жорий этилмаган МДҲга аъзо мамлакатлар фуқаролари эса вақтинчалик қайддан ўтган ҳудудий хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига уни таклиф этган жисмоний ёки юридик шахснинг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларини тақдим этган ҳолда вақтинчалик қайд муддатини узайтириш масаласида мурожаат қилиши керак бўлади.

Савол: МДҲга аъзо мамлакатлар орасида борди-келди борасида виза тартиби жорий этилганлари ҳақида ҳам тўлиқроқ маълумот бероласизми?

Жавоб:Ўзбекистон ҳукумати билан қўшни Тожикистон ҳукумати ўртасида 2000 йил 16 майда имзоланган (2000 йил 14 сентябрда виза тизими жорий этилган) «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тартиби тўғ­рисида»ги битим талабларига асосан ушбу давлатлар фуқаролари бир-бирларининг ҳудудларига виза асосида бориб келишлари белгиланган.

Ушбу давлатлар ўртасидаги тарихий муносабатлар ва улар билан узвий боғлиқликлар инобатга олиниб, томонларга чегарадош бўлган ва ушбу ҳудудларда доимий яшаётган аҳоли бошқа томонга 5 кунгача визасиз, миллий паспорт билан кириб-чиқишига рухсат берилган. Агарда фуқароларнинг 5 кун муддатдан ортиқ вақт бўлишларига тўғри келса, бундай ҳолатларда ўз давлатларидаги ушбу давлат элчихонасига мурожаат қилиб, кириш визаси олишлари талаб этилади. Бундан ташқари, ушбу давлатлар фуқаролари бир-бирларининг ҳудудларига транзит равишда ўтишларига тўғри келса, ушбу давлат транзит визаси расмийлаштириш талаб қилинади.

Ўзбекистон ҳукумати билан қўшни Туркманистон ҳукумати ўртасида 1999 йил 6 ноябрда имзоланган (1999 йил 9 июнда виза тизими жорий этилган) ҳамда 2004 йил 19 ноябрда ва 2009 йил 13 декабрда ўзгартишлар киритилган «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тартиби тўғрисида»ги битим талабларига асосан ушбу давлатлар фуқаролари бир-бирларининг ҳудудларига виза асосида бориб келишлари белгиланган.

Ўзбекистон ва Туркманис­тон ўртасидаги тарихий муносабатлар, улар билан узвий боғлиқликлар инобатга олиниб, томонларга чегарадош бўлган ва ушбу ҳудудларда доимий яшаётган аҳоли бошқа томонга 1 ойда 1 марта 3 кунгача визасиз, миллий паспорт билан кириб-чиқишга рухсат берилади. Бошқа ҳолатларда ўз давлатларидаги ушбу давлат элчихонасига мурожаат қилиб, кириш визаси олишлари талаб этилади.

Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, маросимларида иштирок этишга тўғри келса, томонларга чегарадош бўлган ҳудудларда доимий яшаётган аҳоли бошқа томонга 1 ойда 2 марта 7 кунгача визасиз, миллий паспорт билан кириб-чиқишига рухсат берилади.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикасининг Хоразм ва Бухоро вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг Туркманистон билан бевосита туташган чегарадош туманларида доимий яшовчи янги ва эски намунадаги фуқаролик паспортига эга Ўзбекистон фуқаролари Туркманистоннинг Дашогуз ва Лебап вилоятлари ҳудудларига 1 ойда 1 марта 3 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз киришлари ва чиқишлари мумкин.

Яна бир қўшни республика — Қозоғистон билан ҳам кириш-чиқиш тартиблари белгиланган. Яъни икки республика ҳукуматлари ўртасида 2000 йил 7 июль куни Остона шаҳрида имзоланган битим 2003 йил 26 июндан кучга кирган. Битимнинг 2-моддасида Қозоғистон миллий паспортларига эга бўлган фуқаролар мамлакатимизга (Чегара қўшинлари томонидан қўйилган «кириш-чиқиш» штампи санасига қараб) 5 кеча-кундузгача рўйхатга олинмаган, «вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган» ҳолда киришлари ва республикамиз ҳудудида бўлишлари мумкин.

Республикамиз ҳукумати томонидан имзоланган халқаро битимларга асосан МДҲга аъзо бошқа давлатлар, жумладан, Россия Федерацияси, Украина, Беларусь, Молдова, Арманистон, Грузия, Озар­бойжон ва Қозоғистон республикалари билан виза тизими жорий этилмаган.

Савол: Хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик ва ушбу рўйхатнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўланадиган бож тўловларининг аниқ миқдори ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 январдаги «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўл­маган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида»ги 1993 йил 19 августдаги 423-сонли қарорига ўз­гар­тиш ва қў­шимчалар ки­ритиш тўғ­рисида»ги қарорига асосан хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўл­маган шахсларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик ва вақтинчалик рўйхатнинг амал қилиш муддатини визанинг амал қилиш даврига узайтирганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божлари ундирилади:

1 ойгача — 20 АҚШ доллари;

2 ойгача — 40 АҚШ доллари;

3 ойгача — 60 АҚШ доллари;

6 ойгача — 100 АҚШ доллари;

1 йилгача — 200 АҚШ доллари.

МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари учун қуйидаги миқдорларда давлат божи унидирилади:

3 кеча-кундуздан 6 ойгача — 5 АҚШ доллари;

6 ойдан ортиқ — 10 АҚШ доллари.

Савол: Республикамиз ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтишдан озод этилган хорижий фуқаролар тоифаси ҳақида ҳам...

Жавоб:Қуйидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар республикамиз ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтишдан озод этилган:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши таклифига кўра республикамизга ташриф буюрган хорижий давлатлар ҳукумати раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияси аъзолари ҳамда уларнинг хизматчилари, оила аъзолари;

— БМТ томонидан берилган паспорт билан Ўзбекистонга кирган шахслар;

— 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар;

— Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир аҳоли яшаш пунктларида бўлишлари 3 кеча-кундуздан ошмаган хорижий сайёҳлар;

— ўрнатилган тартибда Ўзбекистонга кириб келган хорижий самолёт (кема) экипажи аъзолари;

— кириб келган ҳарбий самолёт (кема)ларни қабул қилиш режасига асосан ҳарбий самолёт (кема) экипажи аъзоларининг қирғоққа чиқишлари ва республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишлари уларнинг раҳбарлари рухсати билан амалга оширилади;

— Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шаҳар, аҳоли яшаш пунктлари ва етиб бориш манзилида халқаро йўналишда юк ва йўловчиларни ташувчи автотранспорт воситаларининг экипажи аъзолари.

— Мазмунли ва батафсил жавобларингиз учун раҳмат.

 

 

Муаллиф: Суҳбатдош: Алимқул Султонов, «Инсон ва қонун» мухбири
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (06.01.2017)
Просмотров: 1052 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz