//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ЎНГ ҚЎЛИНГ БЎЛАЙИН, БОЛАЖОН!

ЎНГ ҚЎЛИНГ БЎЛАЙИН, БОЛАЖОН!

 

Мулки борлиқ ичра бир маҳал,
Кўрксизгина олам яралган.
Бермоқ учун дунёга сайқал,
Олам аро одам яралган...
***                   ***                   ***
Акромжон қушларнинг чуғур-чуғуридан чўчиб уйғонди. Кўрганлари туш экан.Қора шарпалар нуқул қўлидан ушлаб тортқилар, ялтироқ пичоқларини кўрсатиб, уни таъқиб қилмоқчи бўларди. Яхшиямки, оппоқ яктакли бобоси келиб қолди, бўлмаса ҳоли не кечарди.
Ҳаёлидан боласига интилиб, ўзини ҳар томонга ураётган кечаги она чумчуқнинг ҳолати кетмай қолди. Полопонидан айрилган қушнинг аҳволи қандай кечмоқдайкин...
Акромжон шуларни ўйлаб, яна ухлашга уринди. Қўлининг оғриғи кучайганидан қийналарди. Қўлининг ранги ҳам кечагидан бошқачароқ. Кўкариб шиша бошлаганди. Яна ҳарорати кўтарила бошлади. Босинқираб, бўлиб ўтган воқеалар кўз олдига келаверди. Кўзи илинди дегунча, қора шарпалар пайдо бўлар, қўлларидаги ялтироқ пичоқлари тобора яқинлашарди.
Нега чумчуқ бола оламан деб дарахтга чиқди, ўзи ҳам билмайди. Укасини хурсанд қилмоқчи эди. Афсуски, дарахтдан тушаётганда оёғи сирпаниб кетиб, йиқилди. Йиқилганда ўнг қўли қарс этиб сингандек бўлди. Ўша заҳотиёқ дадаси уни синиқчига олиб борди. Синиқчи қўлини қаттиқ тахтакач билан боғлаб қўйди. Оғриқ бироз қолиб, ҳаммаси яхши бўлгандек эди.  Лекин кун иссиқлигидан икки кундан сўнг Акромжоннинг ўнг қўли қорайиб, ҳидлана бошлади.
Ё Худо! Икки кунлик уйқусиз азоблар каммиди? Энди бу кўргулик ҳам борми?..
- Тезда шаҳар марказидаги катта дўхтирларга олиб бориш керак,-дея Акромжоннинг ота-онаси саросимага тушиб қолишди. Тонг қоронғусида Андижонга йўл олдилар. Йўл-йўлакай Акромжон қир-адирлар, кенгликларга боқиб, орзу-умидлари ҳақида ўйлаб кетди. Синфдоши Наргизага атаб ёзга шеъри ҳақида ўйлаб, кўнгли алланечук бўлди. Наргиза ҳам унга шеърий жавоб ёзган эди.
Ҳаёллар оғушида манзилга ҳам етиб келишди. Вилоят ортопедия ва травматология шифохонасида уларни навбатчи шифокор кутиб олди. ҳолатни билгач, дарҳол малакали траматологларни маслаҳатга чақирди. Олий тоифали шифокорлар беморни текширувдан ўтказишиб, дарҳол жонлантириш бўлимига ётқиздилар ва лаборатория тахлилларини тўпладилар.
Боланинг жароҳати жиддий эди. Уни зудлик билан операция қилиш керак эди ва тананинг зарарланган қисми фақат шу йўл билан тозаланарди. Акс ҳолда, жароҳат жойида қорасон касаллиги бошланиш хавфи бор эди. Буни Акромжоннинг ота-онасига тушунтиришди ва жарроҳлик учун уларнинг розилиги олинди. Энди нажот фақат шифокорлардан эди, холос...
***                  ***                   ***
Қаршингдаги шу азиз гўдак,
Сендан нажот кутмоғи аён.
Ўз жонингдан пича бериб жон,
Шу тариқа меҳринг эт баён.
Шифокорлар ишга киришдилар. Четда қараганда, уларнинг ҳаракати худди кино тасмаси айлантирилаётган ҳолатга ўхшарди. Сўзсиз имо-ишоралар, кўзларнинг бир нуқтага қадалганлиги, фақат қўл ҳаракатининг тинимсиз давом этиши...
Бир соат, икки соат, уч соат...
Вақт ўтиб бормоқда. Акромжоннинг қон томирига дорилар узлуксиз жўнатиб турилибди.
Эсиз қўл! Синганда майда қон-томирлари узилиб, ундан оққан қонлар димланиб қолган. Қўлнинг қорайиши шундан эди. Мана, оддий ёпиқ синиш ва унинг синиқчи томонидан даволашнинг оқибати... Вақтида шифокорга олиб борилганда, аҳвол бошқача бўлармиди?..
Энди эса шифокорлар қўлнинг касалланган қисмини кесиб ташлашга мажбур бўлишди. Бундай қилмасликнинг иложи ҳам йўқ эди. Чунки дард бутун танага тарқаб кетса, оқибатда боланинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Қўлдан кўра, боланинг ҳаёти муҳимроқ эди.
Лекин кесилган қўлни ота-онага олиб чиқиб беришнинг даҳшатини айтинг. Бу оғир эди. ҳеч ким бунга ботинолмасди...
Бари бир ота-она воқеадан хабар топишди, йиғлашди, сиқташди. На чора! Қўлсиз бўлса-да, боланинг ҳаёти сақлаб қолинди-ку!
Кечагина шеърлар ёзаётган, укаларининг қўлчаларидан етаклаётган, ота-онасининг юмушларини бажараётган Акромжонга ўнг қўли сиғмади. Ўзидан олдин қўли қабрдан жой олди. Қандай аянчли!..
***                ***                 ***
Қалб ойнаси чил-чил синган ота афсус ва надомат ичида ёнарди. Акромжон “сув” дея тамшанди. Сўнг: “Дадажон, қўлим қаттиқ оғрияпти”,-деди.
- Ҳозир, тинчлан ўғлим, аввал мана бу сувни ич, кейин сенга...тушунтираман..,- дея ота бўғзига келган йиғини қайтаришга уринди.
Акромжон сувни ичиб, бироз енгил тортгач, ён-атрофига қаради. Тепасида турган отасига аста қўл чўзмоқчи бўлди. Бироқ...
-Дада, қўлим қани?!..
-Даданг ўргилсин, болам… Қўлинг касал эди-ку!.. Шунинг учун…
-Энди мен қўлсиз қолдимми?.. 
-…
Акромжон унсиз йиғлади. Кечагина кўрган тушлари бежиз эмаслигини қалбан ҳис қилди. Демак, касалланган қўли энди йўқ!..
“Начора! Ўлим билан олишувда жон омон қолибди, қўлни йўқотиш жон олдида нима бўлибди?”
***           ***            ***
Ҳамшира опанинг Акромжонга меҳри тушиб қолди. У билан доим бирга бўлди. Акромжоннинг мунгли кўзлари боқиб, унсиз йиғларди. “ҳеч кимнинг боласи шу кўйга тушмасин” дея ичида Аллоҳга нола қиларди.
Оғир дамлар, касалхонада ўтган кунлар ортда қолди. Акромжоннинг жароҳати битди. У тақдирига кўникишга мажбур бўлди. Бот-бот юрагида оғриқ туриб, “Она чумчуқнингболасидан айирганим учун Худо мени жазолади. Энди ҳеч қачон чумчуқ боласини олмайман…Э-э-э, олгани қўлим ҳам йўқ-ку!...”- деган ўйларга боради.
Шифокорлар уйига жавоб беришганда уни ҳамма кузатгани чиқди. Кўзларида қувонч ёшлари билан кузатдилар. “Доим соғ бўлгин. ҳеч қачон оғримагин, Акромжон!”- дея хайрлашдилар.
ҳамшира опа Акромжон билан қучоқлашиб хайрлашди. Уни бағрига босар экан, дилидаги тилаклар, тилига кўчди.
Орзулар бўй чўзар, ишон, болажон,
Тананг жароҳати битар, болажон.
Жонингга жонимни қалқонлар қилиб,
Ўнг қўлинг бўлайин, азиз болажон…
Муҳаббатхон ИСМОИЛОВА,
вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси.
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (07.07.2016)
Просмотров: 971 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz