//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ЎЧМАС ИЗ ҚОЛДИРДИНГ ИҚОНДА...

ЎЧМАС ИЗ ҚОЛДИРДИНГ ИҚОНДА...

 

Дунё подшонинг адолати, олимларнинг илми, бойларнинг эҳсони, фуқароларнинг дуоси билан ободдир. Шундай экан марҳум укамиз Муталиб Йўлдошев ҳақида гап кетганида, раҳбарлик лавозимида адолатли иш юритиши, билимдон устоз сифатида шогирдлар тарбиялаши, бой бўлмаса ҳам бори билан эҳсон қилиши, оддий фуқаро сифатида қалби пок,  нияти холис бўлганликдан Аллоҳдан астойдил сўраши билан буюк даражага эриша олганлигига иқрор бўламиз.

“Марҳаматда қуёшдан бўл”, деганида ҳаммага бир хил зиё улашиш; “Айбни ёпишда қоронғи тундай бўл”, деганида бировнинг айбини фош қилиш одам ўлдиришдек гап, киши айбини топиш эмас, яшириш; “Ҳаёт бахш этишда денгиздай бўл”, деганида шу денгизнинг сув билан ҳаётнинг бардавомлигини англаш; “Камтаринликда тупроқдай бўл”, деганида борлиқ гиёҳ ердан баҳра олади, борлиқ жонзот ундан озиқланади, шундай бўла туриб уни босиб, тепкилаб юришингга қарамасдан миннат қилмайдиганлигини ҳис қилиш; “Ҳалимлик-майинликда ўликдай бўл”, деганида ўликдан сира озор етмаслигини эслаш керак бўлади. Мана шу бешта хислатнинг барчаси Муталибда бор эди.

Муборак ҳаж сафарига боришимга, Акбар ҳожи атаниб келишимга шу укахоним сабабчи бўлганди. Бир тадбир олдида гаплашиб турганимизда ҳаж сафари ҳақида гап очилиб қолди. У пайтларда йил сайин шаҳримиздан 12та одам Макка-Мадинага квота билан борарди. Арабистон томонидан давлатимизга ажратилган квотанинг муқаддас шаҳримизга тегишли бўлган ана шу имкониятдан биттаси Иқонга буюрибди. Шунда вилоят маслаҳати депутати Муталиб: “Ўтган йили ҳаж сафарига Эски Иқондан Тожихон Ангуров борган эди, бу йил Янги Иқондан бориши керак. Шунга битта номзод кўрсатинглар”, деб қолди. Янги Иқон қишлоғи ҳокими Азизхон Абдуғаффоров: “Мана, номзод ёнингизда турибди-ку. Бобожон ака шунга лойиқ инсон”, деди. “Ундай бўлса ҳужжат тайёрланглар”, деб Муталиб менга бу борада омад тилади ва мен кўп ўтмасдан ҳожи атаниб келдим.

Кейин ҳар икки марта самбо кураши бўйича жаҳон биринчилигига отланаётганида, қўлларини дуога очган ҳолда: “Ҳожи ака, дуо қилинг”, деб кулиб турган, нурли чеҳралари кечагидек кўз олдимда. Жаҳон полвонлари орасида бирин-кетин совриндор атаниб келиши Иқоннинг довруғини оламга ёйган эди.

23-коллежнинг пойдеворини қалаб, янги биносининг қад ростлашига таъсир кўрсатган, катта куч сарф қилган эди. Иш соҳаси бўйича бажарган залворли ишлари ва савоб илинжидаги эзгу амаллари ҳаддан зиёт кўп эди. Наилож, ажал уни, 60нинг остонасида орамиздан олиб кетди. Газетамиз саҳифаларида Муталиб Йўлдошевнинг порлоқ ҳаёти ва иш фаолияти ҳақида кўплаб мақолалар, шеърлар ёритилмоқда.

Ҳа, Муталиб ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Аммо, мен ушбу мақолани шеърий мисралар билан якунлашни лозим деб топдим.

 

Бефурсат келган ажал,

Барчамизни айлаб лол.

Даданни олиб кетди,

Айрилиқ деган дажжол.

 

Янчар тушган ерин тош,

Бу ғамдан эгилди бош.

Иқон аҳли оҳ урди,

Тўкиб кўзларидан ёш.

 

Ўйлаб сени мен ҳануз,

Ўй сураман эрта-кеч.

Ҳеч ишонгим келмайди,

Кўра олмаслигимга ҳеч.

 

Иброҳим Пайғамбарнинг,

Тошда қолган изиндай.

Из қолдирдинг Иқонда,

Умрбодга, ўчмасдай.

 

Эр эдинг-ку ҳақиқий,

Элин севган азалдан.

Халқим дебон иш тутдинг,

Қўрқмай ҳатто ажалдан.

 

Эслаб сени жон укам,

Битдим бу ёдномани.

Тақдирга тан беришдан,

Ўзга чорам қолмади.

 

Хотиранг қалбимизда,

Сақланади умрбод.

Жойинг бўлиб жаннатда,

Арвоҳларинг бўлсин шод!

 

Бобожон Акбар ҳожи ЁҚУБОВ.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (28.07.2016)
Просмотров: 1107 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz