//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

ТУБАНЛИККА ЭЛТГАН НИКОҲ

ТУБАНЛИККА ЭЛТГАН НИКОҲ

Инсон зоти борки, бу дунёда бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Албатта, бу хоҳиш ўринли. Чунки саодатли ҳаёт кечириш истаги ҳар бир инсоннинг асл ва соф табиатида мавжуд хислат. Шунинг учун ҳам инсонлар, ким бўлишидан қатъи назар, доимо ўзига фойдали нарсаларни жалб қилиш ва зарарли нарсаларни четлаб ўтиш пайида яшайди. Дунёда ҳеч ким бахтсиз бўлай, ёмонлик кўрай демайди. Бу умуминсоний истакдир. Бироқ, кишилар мазкур умуминсоний орзуга эришиш - бу дунёда бахтиёр яшаш учун турли йўлларни ихтиёр қиладилар. Ушбу оддий ҳақиқатни тушуниб етиш учун улар танлаган ҳаёт йўлларига назар солишнинг ўзи кифоя.

Тоҳир Назаров ҳам олий ўқув юртини тугаллаб, мустақил ҳаёт остонасига дадил қадам қўйган ёшлардан бири эди. Аммо...

Тоҳир Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Барча болалар каби у ҳам ёшлигидан яхши касб эгаси бўлишни орзу қиларди. Шу орзулари йўлида Педагогика институтини тамомлади. Аввалига ўз соҳаси бўйича бир муддат ишлаб, кейинчалик Ургут туманидаги пайнет шохобчаларидан бирини юрита бошлайди. Ҳар кунги бир хил ишдан кўнгли совий бошлаган Тоҳир ўзини савдода синаб кўрмоқчи бўлади. Шу мақсадда 2010 йили пойтахтга келиб, бу ердаги "Абу-Сахий" савдо мажмуасида савдогарлик қила бошлайди. Аста-секин ишлари юришгач, бошқа давлатлардан товарлар олиб келади. 2011 йилда янги турдаги товарларни олиб келиш учун Хитойнинг Урумчи шаҳрига боради. 2012 йилда эса, Қозоғистон орқали Қирғизистон Республикасига Мукаррам деган аёл бошлиқ бир неча савдогарлар билан мол олиб келишга боради. Мана шу саёҳати давомида у турли шахслар билан учрашади, бир нечта "қорилар"нинг динга оид суҳбатларини тинглайди. Не-не ниятлар билан олий ўқув юртини тамомлаган бўлсада, ўз ҳаёт йўлини нотўғри томонга йўналтирган Тоҳир, бора-бора тубанлик кўчасига кириб борди. У 2013 йил ноябрь ойларида товар олиб келиш учун яна Хитойнинг Урумчи шаҳрига боради. У ердаги меҳмонхонанинг рўйхатга олиш залида миллати ўзбек бўлган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Вазира исм­ли аёл билан танишиб қолади. Уни ҳам ўзи кириб қолган боши берк кўчага етаклайди. Аввалига, ижтимоий тармоқлар орқали савдо масаласида мулоқат қила бошлайди. Кейинчалик олган "сабоқлари"дан унга ҳам ўргата бошлайди. Аста-секин динга оид турли маърузаларни юбориб туради... 

Тоҳирнинг ҳаётидаги энг кескин вазият 2014 йил куз ойларида Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳрига, онаси ва холаси билан тоғасининг тўйига боришганида бошланади. У ерда Ботир Ҳакимов исм­ли қори билан танишади. Ҳар куни унинг уйига бориб, турли маърузаларни тиглайди. Онасининг: - Ўғлим, кейинги вақтларда ўзгариб қолгансан, кеч келасан, қандайдир тушунарсиз диний китобларга кўзим тушди. Бу ишларинг яхшимас. Ахир ўзингнинг яхшигина касбинг бўлса, - деган сўзларига ҳам парво қилмайди. Ҳатто, бу гаплари учун онасига: - Кап-катта одам бўлсам, нима қилиш кераклигини ўзим биламан. Илтимос, ишларимга аралашманг, - дея жавоб беради.

Ҳакимовни ўзининг уйига чақиртирган Тоҳир, энди шу ерда сабоқ ола бошлайди. Ботир қори кейинчалик бу сабоқларни кўпроқ кишига берилиши ва буни бошқа бирор жойда амалга оширилиши зарурлигини айтади. Шунда Тоҳир Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги хонадонларнинг бирини макон қилиб, ўзи билан савдогар дўстлари Носир ва Бектошни ҳам шу йўлга олиб киради. Ботир қори уларга турли диний "билимлар"ни бера бошлайди. Сабоқлари давомида у шаръий никоҳнинг қоидаларини нотўғри талқин қила бошлайди. Шу мақсадда ўзи учун барча тубанликларни касб қилган Ботир Ҳакимов Тоҳирни ҳали вояга етмаган, анча ёш қизчага уйланишга кўндиради. Никоҳни ҳам унинг ўзи ўқийди. Аммо бу "оила" узоқққа бормайди, тезда барбод бўлади. Кейин Тоҳир кетма-кет бир неча марта уйланади. Бу никоҳларнинг ҳам барчасини Ботир қорининг ўзи ўқир ва ҳар сафар бу тўйлар озгина киши билан ўтказиларди. Лекин ҳар галги никоҳ турли ножўя сабаблар билан бузилиб кетаверади. Энг ачинарлиси, никоҳланганларнинг барчаси анча ёш, ҳатто баъзилари балоғотга ҳам етиб-етмаган қизлар эди. Ҳаётда ўз мақсадини йўқотиб улгурган Тоҳир, бу каби тубан ишларидан ўзини қандай йўлга кириб қолганини кейин англади. Аммо анчагина кеч бўлган эди. Ботир Ҳакимов уни гўёки, дин йўлидаги фарзлар дея бора-бора турли ёвуз ишларга ундай бошлади. Тоҳир уларни рад қилаолмас, чунки Ҳакимов уни моддий ёрдам билан мунтазам таъминлаб келар эди.

Жиноят жазосиз қолмайди деганларидек, Ботир Ҳакимов ва Тоҳир Назаровнинг салбий хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2162-моддаси билан малакаланиб, улар суд томонидан тегишли жазога тортилдилар.

Бугун Тоҳир каби ёшларнинг ҳар бир соҳада улкан муваффақиятларга эришаётганини кўриб, ўз ўғлининг тақдири шундай аянчли кечганини кўрган ота-она ўз эътиборсизликларидан минг пушаймон чекишдан бошқа чора тополмадилар. Қани энди уни ҳам ана шундай тенг­қурлари қаторида кўришса. Аммо энди кеч, жуда кеч, бўлар иш бўлиб, бўёғи синган. Начора...

 

Бекзод ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишглар вазирлиги Академияси тингловчиси

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (06.09.2016)
Просмотров: 1041 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz