//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

​​​​​​​ ОНАЛАР ОЁГИ ОСТИДА ЖАННАТ.

ОНАЛАР ОЁГИ ОСТИДА ЖАННАТ.
Бу хадис маъносин ўйладим узоқ,
Китоблар варақлаб изладим узоқ.
Ривоятлар келар қаторма- қатор,
Барида оналик мақтови бисёр.
Лекин улар ичра битта ривоят,
Қалбимни ларзага келтирди оят.
Жаноби Пайғамбар бир куни ногох,
Мазордан ўтардилар асхоблар хамрох.
Қабристон тўридан бир фарёд келди,
Юракни эзгувчи аччиқ дод келди.

Дод эмас, хасратли бир нолиш эди,
Хар бир "ох" жон олиб, жон бериш эди.
Пайғамбаримиз шул томонга юрдилар,
Ва янги қазилган бир қабрни кўрдилар.
Хаёлан Аллох даргохидан ижозат олдилару,
Сўнгра ул майитни сўроққа солдилар.
Расули акрам дедилар: Айт,
тўкдингми мусулмоннинг қонин?
Майит деди: Йўқ оритмовдим мусичанинг жонин.

Демак кун кўргансан луқмаи харомдан,
Йўқ хазар қилганман макрух таомдан.
Эй вох! Зиномиди гунохинг сени,
Йўқ шукурким, халол эди никохим мени.
Унда недан сенга бунча азобдир,
Қайси айбинг учун шунча азабдир.
Қурбим етмас менинг жавобга,
Бир гунох бир умр қилган савобга.
Хатга ўт тушгандай ёнди, куйдирди,
Шайтон сўнгги лахза йўлимдан урди.
Охир бетоб эдим мен жон талашиб,
Ётардим тўшакда иситмам ошиб.
Волидам ёнимда гиргитдон эди,

Сув десам жон тутиб мехрибон эди.
Токи жоним чиқарга етганда фурсат,
Дедим: Эй Азройил, жойимни кўрсат.
Рўё бўлган эди бутун мехтатим,
Насиб этган эди жаннатдан жойим.
Бу сирдан бехабар бечора онам,
Ўлмагин болам деб мени дам- бадам.
Юзимдан, кўзимдан ўпарди гирён,
Рух танамга қайтгандай бўлди бир замон.
Мен бундай қайтишни онамдан билдим,
Қайтарманг деб ул зотнинг қўлига урдим.

Шундан бекор бўлди бутун тоатим,
Тунлар бедор қилган минг тиловатим.
Билдим энди менга хидоят бўлмас,
Онамдан бошқадан иноят бўлмас.
Бундай жавоб тинглаб Пайғамбаримиз,
Дедилар: Волидасин излаб топингиз.
Онага ахволни аён қилдилар,
Она кечирдим дея дуо қилдилар.
Шунда қабрдаги фарёд хам тинди,
Ул майитга Жаннат насибдир энди.
Расули Акрамдан нурли хидоят,
Оналар оёғи остида Жаннат..!!!

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (01.01.2018)
Просмотров: 1110 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz