//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

Ё АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, Ё КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!


     

XIII асрда яшаб ижод қилган буюк аллома Жалолиддин Румийнинг ушбу пурмаъно ҳикматлари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмаган. Бу мисралар ботинан чуқур фалсафий маънони англатса-да, зоҳиран қараганда ҳозирда ўзларига динни ниқоб қилиб олган жоҳил, манфур кимсаларга айтилгандек, назаримизда. Сабаби, “ўргимчак тўри”нинг ортида ўзларининг асл ким эканликларини сир тутиб, пайт пойлаб, ғўр ёшларни турли алдовлар билан ўз домига тортиш манфур кучларнинг асосий мақсади десак, асло муболаға бўлмайди.

Мана бир неча асрдирки, Ислом дини бунёдкорлик, инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик, аҳиллик, диний бағрикенглик ва тинчлик каби эзгу ғоялари билан инсониятни тўғри йўлга чақириб келмоқда. Ҳеч бир дин, хусусан, Ислом дини кишиларни ёвузлик, вайронкорлик, буз­ғунчилик каби разил ишларни қилишга ундамаган. 

Афсуски, айни вақтда Ислом динидек бағрикенг, тинч­ликпарвар динни бузиб кўрсатиб, мусаффо эътиқодини ёмонотлиққа чиқараётганларнинг қилмишлари ўз манфаатлари йўлида қилинаётган ғаразли мақсаддан бошқа нарса эмас.
Муҳтарам Юртбошимиз “Мафкура полигонлари ядро полигонларидан хавфлироқдир” дея бежиз таъкидламаганлар. 
Дарҳақиқат, XXI асрга келиб бирор мамлакат халқини бўйсундириш учун катта ҳарбий қўшинга зарурат қолмади, билъакс, ўша халқнинг онгини эгаллаш ва ўзгартиришнинг ўзи кифоя қилмоқда. Бу борада аҳоли, хусусан, ёшлар онгини заҳарлашда ижтимоий тармоқлардан “оқилона” фойдаланилмоқда.
Boston Consulting Group тадқиқот маркази олиб борган изланишлар шуни кўрсатадики, дунёнинг энг йирик 4 та мамлакати – Хитой, Бразилия, Россия ва Ҳиндис­тонда айни дамда интернетдан фойдаланувчилар сони 610 миллиондан ошди. Ҳадемай бу кўрсаткич 1,2 миллиардга етади. Уларнинг 60 фоиздан ортиғи 35 ёшгача бўлган кишиларни ташкил қилади. Мутахассислар таъкидлашича, ҳар йили интернетдан фойдаланувчилар дунё бўйича 9-20 фоизга ортиб бормоқда ("Интернетга ин қурган “ўргимчаклар”, 44-бет). 
Бу рақамлардан шуни анг­лаш мумкинки, ҳозирда дунё аҳолиси сони 7 миллиардга етган бўлса, ҳар 7 кишидан 1 таси интернет олами билан яшайди. Бу эса турли буз­ғунчи ақидапараст кучларга қўл келиши та­йин. Чунки ақидапараст оқимларнинг иддаоларини тарғиб қилишда интернет жуда қулай восита ҳисобланади. Сўнгги йилларда бузғунчиликни тарғиб қилувчи веб-сайтлар сони бир неча бараварга кўпайган. Хусусан, 10 йил аввал бундай сайтлар 20 та бўлса, бугун 7000 дан ортиб кетиши натижасида айрим илмсиз ёшларнинг бузуқ эъти­қодга чалғиб, ботил фирқаларга қўшилаётгани ачинарли ҳол ("Интернетга ин қурган “ўргимчаклар”, 5-бет).
Бундай бузғунчи сайтлар ортида турган ёвуз кимсалар содда ва ғўр ёшларни ўзларининг ширин алдовларига осонгина ишонтирмоқда. Дин илмидан хабари йўқ жоҳил кимсалар компьютер ортидан туриб, ёшларни тузоқларига илинтириш мақсадида катта-катта ваъдалар бериб ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Албатта, бундай шароитда ҳар биримиздан зийраклик, ҳуш­ёрлик талаб қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айни шундай инсонларга қарата марҳамат қилади: “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот, 6).
 Демак, хоҳ интернет, хоҳ бошқа ахборот манбаси бўлсин, аввало ўша маълумотнинг аниқлиги ва тўғрилигини текшириб кўриш кераклиги, бунда ҳар кимдан эмас, ўша соҳанинг мутахассисидан сўраш лозимлиги айтилмоқда. 
Донишманд боболаримиз: “Бир болага етти маҳалла ота-она”, деб бежиз айтишмаган. Маҳалла, кўча-кўйда у хоҳ таниш, хоҳ нотаниш бола бўлсин, ҳар биримиз уларнинг хатти-ҳаракатларига беэътибор бўлмайлик. Маҳаллада бегона кимса пайдо бўлса, уни тўхтатиб: “Кимсан, кимнинг боласисан, нима юмуш билан келдинг?” деб сўраш, шу аснода маҳалладаги тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз. Бугунги таҳликали замонда “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилидаги қарашлардан воз кечиб, бир зум бўлса-да ҳушёрликни йўқотмаслик зарур.  
Бугун дунёда содир бўлаётган тўқнашувлар, тўполонлар, ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар ҳеч бир инсон зотига тўғри келмайди. “Интернет” ортига яширинган кимсалар ўзларининг барча разил ишларини “парда” ортидан туриб, таги пуч ва асоссиз ғоялар билан аҳоли, хусусан, ёшлар онгини заҳарлаб, ўз юртидан ва ҳатто ота-онасидан айиришга уринмоқдалар. Ислом дини фарзандга ота-­онасини ҳурмат қилишга буюради. Аллоҳ таоло Луқмон сураси, 14-оятда: “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик”, дея қатъий таъкид­лайди. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз!”. Бизнинг ўз йўлимиз бор. Бу йўлдан ҳеч қандай куч қайтара олмайди. 
 
Зафар ХАЙРУЛЛАЕВ,
Тошкент Ислом  университетининг “Зиё” студияси бадиий раҳбари
Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (14.06.2016)
Просмотров: 917 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz