//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Турфа тақдирлар

АДОЛАТГА БАХШИДА УМР

Ҳаёт қанча тотли бўлмасин, интиҳоси бор, кимдир узоқ, кимдир қисқа умр кўради. Шу масофа оралиҒида қилган ишлари, эзгу амаллари умрини безайди, мангуликка дахлдор қилади.
Ўлим ҳақлигини ҳаммамиз биламиз. Лекин, барибир, айрилиққа бардош беришда қийналамиз. Айниқса, марҳум сизга қанчалик яқин қондош, фикрдош бўлса, уни билган, таниган кишилар томонидан яхши инсонлиги бир овоздан эътироф этиладиган, йирик ҳарфлар билан ёзиладиган ИНСОН бўлса.
Ғозивой Шерғози ўҒли Раҳимғозиев ана шундай том маънодаги софдил инсон эди. У ҳар қандай тўфонларга қарамасдан, ўз номининг поклиги ва софлигини сақлаб қолган, обрўси ва шаънига доҒ туширмаган тажрибали мутахассис, меҳр ва меҳрибонлик, ҳалоллик ва садоқат  каби фазилатлар етарлича намоён бўлган ота, оила бошлиҒи эди. Бу чин кўнгилдан чиққан эътирофлар умрининг катта қисмини милиция хизматига баҒишлаб, подполковник даражасига етган, барча инсоний хислатларни ўзига жамлаган, эли, юрти учун  ёниб яшаган давр қаҳрамони, қадим Султонработнинг ардоқли фарзанди Ғ. РаҳимҒозиевга баҒишланади.
 У Тўлебий туман ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИБ да терговчи бўлиб ишлади, ўзининг ишчанлиги, билимдонлиги, соҳа  учун бирдай қайҒурадиган фидойи ва жонкуярлиги билан барчага намуна эди.
– Акамнинг хотираси жуда кучли бўлганлиги сабабли дарсда айтилган  ўқитувчиларнинг  ҳар бир сўзини эслаб қоларди, – дейди марҳумнинг укаси Отабой. – Шунинг учун мактабимизнинг фахрига айланганди. Отамиздан эрта айрилганимиздан сўнг уй ишларининг асосий қисмини акам ўз бўйнига олганди. Шундай қилиб, 10 ёшидан 60 ёшигача тинмай меҳнат қилди, халқ хизматида бўлиб, инсоний мажбурииятларини аъло даражада уддалаганди. Мен эришган барча ҳаётий муваффақиятларимда акамнинг катта ҳиссаси борлигидан фахрланаман.
Тинчлик посбони, терговчилик касбини янги қиррасидан кўрсатган Ғ. Раҳимғозиевнинг хотираси қалбимизда абадий қолади.

                    Бахтиёр ИСАБЕКОВ.

Категория: Турфа тақдирлар | Добавил: albine (05.01.2017)
Просмотров: 1004 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz