//carhpalak.ucoz.org/111_Yulduz.mp3

 
Меню сайта

Категории раздела
Турфа тақдирлар [482]
Барчанинг бахти ўзгача,лекин барчанинг бахтсизлиги бир хил

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи

Всего материалов в каталоге: 482
Показано материалов: 451-482
Страницы: « 1 2 ... 8 9 10

Яшашга шошилайлик!

Жаннат боғларида юргандай бўласиз…
Жон бир кун танага қувват бериб, ғайрати тошса, бир кун хаста. Эҳтимол, бу ҳам бир синовдир.
Ҳамма нарсанинг қадрига йўқлигида етганимиздек, бемор ҳолимизда жон шу қадар азиз бўлиб туюладики… Ўзимизни койиймиз: «Соғлиғимнинг қадрига етсам бўлар экан». Ёнимизда соғ-саломат юрган одамлар кўзимизга энг бахтли бўлиб кўринадилар.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 852 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Отангизга раҳмат дейишганми?

Фарзанд ҳаётида Ота шахсининг беқиёс даражадаги ўрни ҳар доим кўзга ташланади. «Дадасига ўхшайди», «Отасига тортибди» каби гаплар баъзан ҳавас, гоҳо хушланмайгина айтилиши бор гап. «Кимнинг боласисан?» саволига жавоб ҳам Ота номи бўлади. Ҳар бир ўғил-қиз ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ Шахс ҳақида ким қандай фикрда?

Истаймизми, йўқми, падаримизга хос жиҳатлар ўзимизга ҳам «кўчиб» ўтади. Юриш-туришимиздан тортиб гапириш оҳангимизгача отадан «мерос» бўлиши мумкин. Ички ва ташқи қиёфамизда айрим қирралари билан ўша инсон намоён бўлаверади. Падари бузрукворимиздан фақат гўзал, яхши фазилатлар юққан бўлса, қанийди… Аксинча бўлса-чи?
«Отам шунақа эди», «Дадамдан қолган одат», «Қонда бор-да» қабилидаги энг аччиқ баҳоналар билан ўзни оқлаш мумкиндир. Аммо эртага фарзандларингиз ҳам шундай деб айтмаслигига, айбни худди ўзингиздай отаси(демак, сиз)га «ағдармаслиги»га ишонасизми? Шу тариқа гап «отадан болага», «боладан отага» алмашиниб келаверади.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 960 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Ўн саккиздан ўтган «боғча болалари»

Мурод уч кундан бери уйдан пул кутади. Нимадир бўлган, шекилли, бу сафар пулнинг келиши жуда кечикди. Аксига олиб, эртага таниш қизнинг туғилган куни. Энди нима қилади?

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1057 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Тиббий маълумотнома хўжакўрсингами?

Ёз – олий ўқув юртлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул жараёнлари қизғин паллага кирадиган мавсум. Бирор ўқув юртига кирмоқчи бўлганлар ҳужжатлар қаторида 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома ҳам топшириши барчага аён. Билишимизча, ушбу маълумотномани тайёрлатиш абитуриентга кўпам осон эмас. Аввало, у тиббий текширувлардан ўтиши керак. Ҳар томонлама соғлом бўлсагина маълумотномани олиши мумкин. Аммо айрим «уддабурон» абитуриентлар тиббий маълумотномани осонгина қўлга киритиш йўлларини аллақачон топибди…

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1116 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Тўқилмаган ҳаёт

Эски дафтардан

 

– Ҳадеб тўқиб ёзавермасдан, жойларга ҳам боринглар, жараённи ўрганинглар…Муҳаррирнинг бу гапи, негадир, айнан менга қарата айтилгандай бўлди. Мажлисдан чиқдик ҳамки, ёзиш кайфияти тарк этмади. Мухбирлигим тутиб кетди. Дарров қоғоз-қалам билан қуролландим.– Тинчликми? – сўради хонадош ҳамкасбим.– Бир айланиб келайлик-чи…

Турфа тақдирлар | Просмотров: 837 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Бу халқни қанча ўргансак ҳам оз!

Даҳолар даҳоси – халқ

Беназир буюк шахсларни етказиб дунёга тутган халқимиз даҳоси ҳақида тарих гувоҳлик бериб турибди. Аслида, даҳолар даҳоси халқнинг ўзи эмасми! Айни мураккаб ўзгаришлар, ғоявий-мафкуравий курашлар авж олган паллада ягона нажот – ўзликни англаш, чин эътиқодда собит бўла билишдир. Шу маънода ўз халқимиз, қолаверса, халқлар, турли маданият, қадриятларни ўрганиб, илмий хулосалар чиқариш, инсоният тарихидан етарлича бохабар бўлиш беқиёс аҳамиятга эга. Бунда, айниқса, этнолог-мутахассислардан чуқур билим, зеҳн-заковат ва кучли ирода талаб этилади.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 993 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2014 | Комментарии (0)

Дунёнинг замонавий етти мўъжизаси

Мўъжизаларнинг аксарият қисми йўқ бўлиб кетган бўлсада, бугунги кунга келиб инсон қўли билан янгидан-янги мўжизалар яратилмоқда. Ушбу мўжизалар қадимги мўжизалар каби сирли жиҳатларга эга бўлмасада, бироқ улар инсон ақли ва тафаккури маҳсулидир. ХХ асрда илм-фан ва технологиялар ривожланиши натижасида янги ва замонавий етти мўжиза барпо этилди.

***

СИДНЕЙДАГИ ОПЕРА ТЕАТРИ

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1063 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

14 ёшли келинчак эрини заҳарлаб ўлдирди

 

Бунга уйдагилари томонидан отаси тенгги эркакка мажбуран узатилган Василу Умарнинг ўзи иқрор бўлган.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1024 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

“ЛАМБАДА”
ёки БЕҲАЁ ЎЙИН
Бразилия ўрмонларида яшаган ҳиндулар “ламбада” рақсини эллик йил таъқиқлашди. Лекин замон зайли билан бу рақс уларнинг миллий ифтихорига айланди.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1840 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 10 декабрь 238-сонида “Мустақиллик қисмати ҳақида сўз” рукнида чоп этилган мақола׃

“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

 

ОДАМЛАР, эл-улус дардидан кўз юмган ўғил – оқпадар, юрт шаъни учун бошкўтармаган ўғил – сотқин, хоин, бахти қаро, волидаси, миллатига хизматқилмаган ўғил – қўлсиз, оёқсиз, гунг, кар, кўр, қалби сўқир- мажруҳдир!…

 

Одамлар, эл-улус дардини англаб, юрт ташвишини тушуниб, онаизор аламинианглаб, миллат қайғусини кўриб курашга отланишга ожизлик қилган, ўзида кучтопа олмаган ўғил эса ўлик, яъни тирик мурдадир!…

Турфа тақдирлар | Просмотров: 861 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

Ўзбек жамиятидаги сиёсий “foot fetish” ҳақида, ёхуд путинпарастлар учун ёзилган мақола

 

rsz_foto4

 

Украинадаги воқеалар, хусусан, Қиримнинг ноқонуний тарзда аннексия қилиниши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо республикалар аҳолисининг аксарияти, шу жумладан, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ҳали ҳам собиқ Иттифоқ соғинчи билан яшаётганини намоён қилди. Хусусан, Ўзбекистондаги мустабид тузум 24 йилдан бери тинмасдан Мустақилликнинг афзалликлари ҳақида оғиз кўпиртириб, томоқ йиртиб келаётганига қарамасдан, ўзбекларнинг аксари ҳали ҳам ўз юртини Россияга қарам бўлишини орзу қилиб яшаётгани ўртага чиқди.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1201 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

“Президент мелисаси” ҳайдовчига туҳмат қилди

 
Озодликка боғланадиган ўзбекистонлик ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларининг порахўр ва туҳматчилик борасида устаси фаранг бўлиб кетгани ҳақида кўп гапирадилар.
Озодликка боғланадиган ўзбекистонлик ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларининг порахўр ва туҳматчилик борасида устаси фаранг бўлиб кетгани ҳақида кўп гапирадилар.
 
 
 
 
 
МАТН КАТТАЛИГИ 

Тошкент Йўл ҳаракати хавфсизлиги патрул хизмати инспектори билан машинаси тўхтатилган ҳайдовчи ўртасидаги тортишув акс этган видеоролик айни кунларда ижтимоий тармоқларда тарқаб¸ ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда. 
Турфа тақдирлар | Просмотров: 894 | Добавил: albine | Дата: 12.04.2014 | Комментарии (0)

"Чархпалак" қайдлари

Кексаларимиз кимга эзгулик тиласа, «сувдай сероб бўлинг» дея ният 
билдиради. Бунинг замирида сувдай қадрли бўлиш тилаги билан 
бирга унинг мўл-кўл бўлиши ҳақидаги орзу-истак ҳам мужассам. 
Сув сероб бўлса, набототу ҳайвонот, инсону замин тириклик 
неъматидан баҳра олиб, униб-ўсади. Чунки, сув борлиқнинг 
гуллаб-яшнаши, эл-юрт фаровонлигига сабаб бўлади. 

Турфа тақдирлар | Просмотров: 637 | Добавил: albine | Дата: 11.12.2013 | Комментарии (0)

"Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ҳалима Аҳмад: Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда…

      Ҳалима АҲМАД   ИШҚ ТОНГИНИНГ ҲОШИЯСИ                  * * *   Куннинг томирига қонини қуйиб, Қуёш пайпаслайди кўнглимни аста. Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда.   Деразамни нозик бармоқларида Оҳиста чертади нозиктаъб насим. Само ойнасидан тушган шуълада Саробдек ўйнайди бахтиёр аксим.   Юрак қафасини синдириб шартта Озод нурлар […]

Турфа тақдирлар | Просмотров: 2612 | Добавил: albine | Дата: 26.08.2013 | Комментарии (0)

«НОЗИК»ЛАРНИНГ НИМАСИ НОЗИК?

«-Ҳой, катта уйда ким ўтирибди? Нима, ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини! Уларнинг ўрнига тракторчиларни олиб кир!..»
Эсладингизми, бу ҳажвия марҳум қизиқчимиз Ҳожибой Тожибоев ижодига тегишли. Дастлаб бу ҳангомани эшитганимизда мириқиб кулгандик. Ҳар бир аскияга устомонлик билан катта муаммоларни жойлаган ажойиб санъаткоримиз бу ҳажв орқали бизни яна бир бор ҳушёр тортишга ундаганлигини кейинроқ англадик. Назаримизда, бу ҳажвда ҳозирги кунда тракторчиларнинг обрўси ўқитувчиларникидан баланд эканига киноя қилинмаяпти.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 822 | Добавил: albine | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

МАЪНАВИЯТ КЎЗИДАГИ ТИКОН

Қўлингизга бехос тикон кириб кетсами? Ҳамма нарсани унутасиз – ўй-хаёлингиз, ташвишингиз уни чиқариб ташлаш бўлиб қолади. Ҳатто ривоятларда оёғига чўкиртак кирган йўлбарс тўқайда бир одамни тутиб олиб, у қўрқувдан ҳушига келганида, фасод бойлаб юргизмай қўйган оёғини чўзиб, инграб ялинганини, одам тиконни чиқариб, йўлбарсни бу азобдан қутқаргач эса ваҳший ҳайвон уни соғ-омон қўйиб юбориб, орадан бир-икки ҳафта ўтгач, яна ов қилишга ярагудек бўлганида яхшилиги эвазига уйига тунда бир кийикни бўғизлаб ташлаб кетгани айтилади. Ҳа, оёғига тикан кирса, ҳатто ваҳший ҳайвон ҳам чидай олмайди.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 922 | Добавил: albine | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

МУАММОНИНГ "ЎҚ ИЛДИЗИ”

Аёл – улуғ зот. Тангри таоло аёлни гўзаллик, ўткир ақл-заковат, нозик туйғулар, узоқни кўра билиш ва олдиндан ҳис этиш, мулойимлик, сертавозелик сингари илоҳий ҳадялар билан эркак зотига қараганда кўпроқ сийлаган. Дунёнинг не-не соҳибқирону жаҳонгирлари, юрт сўраган паҳлавонлари оқила, доно, зийрак ва вафодор аҳли аёлларининг маслаҳати ила иш кўрганлар. Тангри таоло аёлнинг нозик жуссасига шу қадар катта жасорат, матонат, айрича бир куч-қувватни жо айлаганки, агар истаса, у ҳар бир соҳада эркакларга елкадош бўлиши, барча оғирликларни тенгма-тенг кўтара олиши мумкин. Унинг улуғлиги яна шундаки, ҳаётда, турмушда жуда кўп нарсалар аёлга, аёл ахлоқига, унинг ўзини тутишига, сабру қаноатига ва қўллайдиган тадбирларига боғлиқ. Аёлнинг ҳаётга муносабатлари учун илоҳий меъёр мавжуд. Агар шу меъёр бузилса, жамиятда кўз илғамас фожиалар шакллана бошлайди. Фожеаларнинг оқибати қандай бўлиши эса ҳаммага маълум…
Қўрқинчлиларнинг энг қўрқинчлиси…
Турфа тақдирлар | Просмотров: 914 | Добавил: albine | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

10. ЎЗБЕКИСТОН МХО МАНФААТИ (давоми)

1990 йил охирида Асқар Ақаев Қирғизистон Президенти этиб сайлангач, унинг раҳбарлигида мамлакатда кўпгина демократик тадбирлар амалга оширилди. Натижада дунёда "Қирғизистон Марказий Осиёдаги демократия ороли” деган ибора пайдо бўлди ва бу асосли эди. 
Турфа тақдирлар | Просмотров: 962 | Добавил: albine | Дата: 09.08.2013 | Комментарии (0)

 

Шуҳрат АҲМАДЖОНОВ

ҚИРҒИН: КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ МАНФААТ ИЗЛАМОҚДА?


Авваламбор айтиш жоизки, Қозоғистон бугунги кунда – 2011 йил июнида Марказий Осиёдаги беш давлатдан энг бойи ва тез ривожланиб бораётган давлатдир. Бунга доир битта таққослама фактни  келтириб ўтай. 

 

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1616 | Добавил: albine | Дата: 09.08.2013 | Комментарии (0)

Шайхонтоҳур: кеча ва бугун

Сешанба, 23.06.2009, 03:38pm (GMT+5) 
Ҳар бир шаҳар тараққиётида унинг муайян ҳудудлари муҳим ижтимоий-сиёсий ўрин тутади. Қадимий ва бой тарихга эга Тошкент шаҳрида ҳам шаҳарсозлик маданиятининг, савдо-сотиқ, ҳунармандлик, хизмат кўрсатиш каби соҳаларнинг тараққий этишида шаҳарнинг машҳур тўрт даҳаси катта ўрин тутган. Улардан бири Шайхонтоҳурдир.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 945 | Добавил: albine | Дата: 09.08.2013 | Комментарии (0)

Озод юртнинг обод маскани 

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳусусида

Маълумки, собиқ шўро замонида қишлоқ ва маҳалла, айниқса, туманларга бизга етти ёт бегона номлар берилган эди. Ҳозирги Шайхонтоҳур ҳудудидаги туман «Ок­тябрь» деб аталарди. 1992 йилдан эътиборан, туман Шайх Умар Боғистонийнинг ўғли, илоҳиёт ва тариқат илмининг йирик намояндаларидан бири,улуғ валиуллоҳ Шайх Хованди Тоҳур (XIV аср) номи билан атала бошланди.
XV асрнинг иккинчи ярмига келиб, Хўжа Аҳрор Валий Шайх Хованди Тоҳур қабри устига икки бўлимдан иборат мақбара қурдиради. Бугун Тошкент Ислом университетига қарашли ҳудудда қад ростлаган бу мақбара нафақат мамлакатимиз, колаверса, Марказий Осиё халқлари учун ҳам муқаддас зиёратгоҳ сифатида маълум ва машҳурдир. Ушбу зиёратгоҳ истиқлол йилларида, тўғрироғи 1992 йилда Юртбошимиз ташаббуси билан тўлиқ таъмирдан чиқарилди, ён-атрофи ободонлаштирилди.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 975 | Добавил: albine | Дата: 09.08.2013 | Комментарии (0)

БАЛЛИ, БЕРДИЁР АКА!
БАЛЛИ,"ЖАНУБ ЖАРЧИЛАРИ"!
Бердиёр Жумаев Ўзбекистонлик кучли журналистлардан бири.Бир неча йил муқаддам Қозоғистонга келиб ижод қила бошлади.Аввал "Жанубий Қозоғистон" газетасида ишласа, кейинчалик янги газеталардан бири бўлган "Жануб жарчилари"га раҳбарлик қила бошлади.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 1062 | Добавил: albine | Дата: 05.08.2013 | Комментарии (0)

ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА

14 феврални жуда кўп юртдошларимиз, айниқса, адабиётнинг чин мухлислари соғиниб кутади. Бу — буюк аждодимиз, таърифига қанча сўз айтсак ҳам камдек туюлаверадиган бетакрор шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни эканини ҳамма билади.
Турфа тақдирлар | Просмотров: 976 | Добавил: albine | Дата: 05.08.2013 | Комментарии (0)

ЖУРНАЛИСТ, ЭНГ 
АВВАЛО, ЯХШИ 
ОДАМ БЎЛСИН 


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Шарқ» НМАК бош таҳририяти бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов билан суҳбат
Турфа тақдирлар | Просмотров: 1141 | Добавил: albine | Дата: 05.08.2013 | Комментарии (0)

ҚЎШИҚЛАРНИ ҚАЛБЛАРГА МУҲРЛАГАН ҲОФИЗ 
— Кекса ҳофиз умрининг адоғига қадар қўлдан торини қўймади.Саҳифамизни марҳум ҳофиз 
Фахриддин Умаров ижросидаги бир қўшиқни мавзу қилиб бошласак . 
О, муҳаббат,
Турфа тақдирлар | Просмотров: 1177 | Добавил: albine | Дата: 30.07.2013 | Комментарии (0)

            Туяқушнинг тухуми қўйилмаган тўй

Олти ойдан буён Ўртасой аҳлининг оғзидан Абдибой тушмайди. Ҳамманинг ўй-хаёлида унинг тўйи.
– Тўйга Озодбекни гаплашибди, – деди тунов куни бекатда Шакарой қатиқчи. – Яхши бўлди, шу баҳонада Озодбек билан расмга тушаман.
– Озоднимас, қўшни, – лаб бурди ҳамкасби Лобар янга – Гулсанамни гаплашибди. Қизиқ, тўйда ошни ким дамларкин? 
– Эримнинг айтишича, Қорабулоқдан ошпазлар келармиш. Улар ўзиям ошни қийиб юборади-да!

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1485 | Добавил: albine | Дата: 30.09.2012 | Комментарии (0)

Мустақилликнинг 18 йиллиги ҳақида мулоҳазалар

Турфа тақдирлар | Просмотров: 934 | Добавил: albine | Дата: 01.01.2011 | Комментарии (0)

     

 *Ўйлаётган одам

              Онаизоринг –  замин...

ёки

Бугуннинг кескин муаммоси, келажакнинг тақдири

 

Онаизоринг –  замин, танҳо йўғу боринг –  замин,

Хаста беморинг –  замин, ўғлон ўзинг,  дармон ўзинг,

Бағрида ётқучи –  сен, неъматларин тотқучи сен,

Тиғ бўлиб ботқучи –  сен, пайкон ўзинг, қалқон ўзинг.

                                                           Эркин Воҳидов.

Турфа тақдирлар | Просмотров: 1052 | Добавил: albine | Дата: 30.07.2010 | Комментарии (0)

"Чархпалак" қайдлари

Пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат 
қиладилар: «Аллоҳ таоло покдир, покизаликни яхши кўради, у 
тозадирки, тозаликни яхши кўради, у сахийдирки, сахийликни яхши 
кўради, ҳовли, саҳн ва турар жойларингизни тоза тутинглар…».

Турфа тақдирлар | Просмотров: 577 | Добавил: albine | Дата: 11.12.2003 | Комментарии (0)

*ДОЛЗАРБ  МАВЗУ

 

 Бугун бозорга ўхшайди...

 

...Совет давридан фарқли ўлароқ, инсонлар яхши ва ёмоннинг, савоб ва гуноҳнинг фарқига боришади. Бироқ, айнан шундай пайтда тарозидан уриб қолиш жуда кенг тарқалгани таажжубга солади...

 

 

 Бозор кўп, гоҳида қайси бозорга боришни ўйлаб қоласиз. Аммо кўпинча, яқинроғини танлайсиз. Сўнг, бундан афсусланасиз. Танлаш имконияти   кенг эмас, нархлар қимматроқ, сотувчиларнинг тарозиси эса...

Турфа тақдирлар | Просмотров: 879 | Добавил: albine | Дата: 27.04.2003 | Комментарии (0)

"Чархпалак" қайдлари

 Буюк саҳобий Абу Мусо 
Ашъарий Басрага келиб бундай деган эканлар: "Мен сизларга 
Ҳазрат Умар (р.а.) томонидан Пайғамбар (с.а.в.) суннатларини 
ўргатиш ва шаҳарларингиз, кўча-уйларингизни доимо тоза ва озода
қилишга ўргатиш учун юборилдим" (Имом Сирин ривояти).

Турфа тақдирлар | Просмотров: 994 | Добавил: albine | Дата: 13.04.2003 | Комментарии (0)

1-50 51-100 ... 351-400 401-450 451-482
Форма входа

Поиск

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz